Дори воситаларининг қалбакилаштирилишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Қалбаки дори воситалари миқдорининг кўпайишига бир қанча омиллар таъсир қилади. Бу омиллар яхшилаб ўрганиб чиқилиб, муаммони хукумат миқёсида белгилаб, дори воситаларини тақсимлаш тизимида қалбакилаштиришнинг олдини олиш бўйича самарали дастурлар ишлаб чиқилиши керак. Қуйида қалбакилаштирилишга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар келтирилган.
Қонунбазасинингетарлиэмаслиги
Ҳар бир мамлакатда дори воситалари қалбакилаштирилишининг олдини олиш ва бу муаммони бартараф этишга қаратилган қонунлар мавжуд бўлиши керак. Агар дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини
назорат қилувчи қонунлар етарли бўлмаса ёки умуман йўқ бўлса, қалбакилаштириш жазосиз қолиши мумкин.
Амалдагиқонунларниетарлидаражадақўлланилмаслиги
Мавжуд қонунларнинг сўзсиз бажарилиши йўлга қўйилмаганлиги қалбакилаштириш каби жиноятларнинг содир бўлишига олиб келади, чунки бу ҳолда озодликдан маҳрум қилиш ёки жазодан қўрқиш ҳисси бўлмайди.
Жазосанкцияларинингкучсизлиги
Дори воситалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жазо санкциялари юмшоқлиги ёки умуман жазоланмаслиги қалбакилаштиришга олиб келади.
Маҳсулот кўплаб воситачилар ёки расмий келишувлардан ўтса ва назорат тизими етарли бўлмаса, бу холатда дориларни қалбакилаштирувчиларга бозорга ўз маҳсулотларини киритишга қулай имконият яратилади.
Талабнингтаклифданюқорилиги
Дориларга талабнинг таклифдан устунлиги, қалбакилаштиришни келтириб берувчи омил ҳисобланади. Чунки, бу ҳолатда қалбаки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш катта фойда олиш имконини беради. Баъзан, дори воситаларга талабнинг ортиши дориларнинг керак бўлмаган ҳолларда ҳам истеъмол қилиниши туфайли юзага келади.
Нархларнингюқорилиги
Дори воситаларни бўлган нархлари юқорилиги ва нархлар орасидаги катта фарқларнинг мавжудлиги арзонроқ қалбаки дори воситаларини бозорга киритиш имконини беради.
Дори воситаларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш учун таклиф этилаётган мураккаб замонавий асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлиши туфайли, қалбаки дориларни ҳақиқийларидан фарқлашни мураккаблаштирди. Чунки, бу ҳолат дориларни қалбакилаштирувчиларга ҳақиқий дори воситаларига айнан ўхшаш бўлган қалбакиларини чиқариш имконини берди.
Манфаатдортомонларнингорасидагисамарасизҳамкорлик
Улгуржи таъминотчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг тегишли назорат органларига дори воситаларининг қалбакилаштириш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни бериш истагининг йўқлиги миллий ҳокимият органларига ушбу фаолиятни тўхтатишига имкон бермаяпти.
Экспорт қилувчи мамлакатлар томонидан ва эркин савдо худудларданазоратнингмавжудэмаслиги
Экспорт учун ишлаб чиқариладиган фармацевтик препаратлар мазкур мамлакат ўзи учун ишлаб чиқарган дори воситаларига қабул қилинган стандарт бўйича назорат қилинмайди. Ундан ташқари хорижий мамлакатлар учун мўлжалланган дорилар назорати кучсиз бўлган эркин савдо зоналари орқали экспорт қилинади. Бу эса шу зоналарда қайта қадоқлаш ва ёрлиқлаш имкониятини яратади. Натижада қалбаки дорилар савдоси кўпаяди.