Mavzu: Tuyuqlardan yod olish va sharhlash.
REJA:
I.KIRISH.
1. Alisher Navoiyning yaratgan buyuk
adabiyotchilik durdonalari
II.ASOSIY QISM.
2. Alisher Navoiy asarlarida ma’naviyat
masalalaining talqin qilinishi
III.Xulosa
IV.Adabiyotlar
Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди. Биз буни унинг йирик эпик полотноларида ҳам; “Маҳбуб ул-қулуб”, “Арбаъин”, “Назм ул-жавоҳир” сингари дидактик асарларида ҳам кўра оламиз.
Бадиий ижод сирларидан бирмунча хабардор бўлган киши(ижодкор ва тадқиқотчи)ларга яхши маълумки, ҳаёт тафсилотларини эпик ва дидактик асарларда истифода этиш унча мушкул эмас, аммо бу унсурлардан лирик асарларда фойдаланиш ҳар қандай шоирда ҳам муваффақият билан амалга ошавермайди. Муболағасиз айтиш мумкинки, Алишер Навоий ҳаётий тафсилотларни бошқа ҳеч бир шоирда кузатилмаган даражада оламни лирик идрок этиш жабҳасига тадбиқ эта билди. Чунончи:
Тишлабки сочинг ўрдинг, очқанда паришон қил…
Сочни тишлаб қандай ўриш мумкин? Шоирнинг муддаоси нима? Ҳа, шоир бу байтда маъшуқанинг тақимини ўпадиган сочларидан баҳс очган. Агар узун сочни шу сочлар соҳиби соҳиби то учига қадар ўрмоқчи бўлса, табиийки, қўллари етмайди. Энгашиб ўраман деса, эгилгани масофаси қадар соч ҳам узоқлашади. Шунда у сочни ўртасидан тишлаб, юқорига кўтаради-да, тикка туриб, бемалол ўримни охирига етказади. Ғазал муаллифи оналаримиз, опаларимиз сувратида кузатганимиз ана шу нозик ҳолатни инжабинлик ва усталик билан шеърий матнга олиб кирган.
Яна бир байтда “Ҳавас ишқ айлаган озода, кечкил бу хаёлингдан, Ки чиқмас бу тикан кўнглингда ногаҳ устивор ўлгач” деб ўқиймиз. Агар қўлга кирган зирапча тикка туриб қолса, уни чиқариш қийин бўлади. Ишқдай ичкин бир туйғу билан кундалик турмушнинг оддийдан-оддий бу ҳодисаси ўртасидаги муштаракликни топиш ва уни нафис бир либосга ўраб лирик шеър ҳудудига олиб кириш учун фақат Навоийдай даҳо эгаси бўлмоқ лозим. Зеро, мавҳум тушунчалар билан моддий нарса-ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик, умумийликни кўра билиш, мавҳум тушунчаларни мана шу тахлит “моддийлаштириш”, ифодалашгина мумкин бўлган ҳодисани сувратлантириш ассоциатив тафаккури чуқур, тасаввур кучи жуда ўткир ижодкорларгагина хосдир. Шеърият ҳам адабиётнинг бошқа турлари каби тасвир ила тирикдир. Образ ила тирикдир. Сидирға мушоҳада, мулоҳаза, баён, қуруқ насиҳат бадиий сўзники эмас. Алишер Навоий шунчаки мушоҳада юритмайди, ўз мулоҳазасини баён қилмайди; билъакс, ҳақиқий бадиий суврат – ёрқин тасвир яратади. Чунончи:
Қолди ҳайрон зоҳид ашкимда кўруб ҳар ён ҳубоб,
Рўстойидекки, ҳайрат айлагай ўрду кўриб.
Яъни: ошиқнинг кўз ёшлари азбаройи кўпириб-тошганидан унинг устида пуфакчалар ҳосил бўлган; ишқ сирларидан бехабар зоҳид бу ҳолни кўриб худди шаҳарга келиб қолган қишлоқидек ҳайратга тушди.
Қишлоқда катта бўлган қайси биримиз шаҳарга илк марта келганда Навоийнинг “рўстойи”сидек ҳайратга тушмаганмиз?! Шоир ҳайратнинг даражасини кўрсатмоқчи, холос. Бу ўринда камситиш ҳақида сўз бўлиши мумкинмас. Аслида қишлоқ кишисининг шаҳар манзараларидан бу ҳайрати – одамият ҳаётининг бошланғич табиийлиги ва соддалиги ила инсоннинг яратувчилиги – тараққиёт натижаси ўлароқ воқеликка айланган яратувчилиги тўқнашувидан туғилган учқунлардир. Навоийнинг зоҳиди ҳам дафъатан ошиқнинг жўшқин ҳолатини тушунмайди, ҳайрону лол қотади. Шоир таркидунёчи зоҳиднинг ҳаммага ҳам унча тушунарли бўлавермаган ҳайратини оддий, ҳаммага маълум бўлган ҳаётий тафсилот – шаҳарга келиб қолган қишлоқи кишининг ҳайратига ўхшатиб, ўқувчи тасаввурини ойдинлаштириб юборади. Ёки яна:
Оразинг муштоқидур бу кўзки бўлмиш дардманд,
Гарчи бордур дардлиғ кўзга ёруғлиқтин газанд.
Яъни: ҳаммамиз биламизки, ёруғлик-шуъла хаста бўлган кўзни баттар оғритади (ҳаётий тафсилот), аммо шундай бўлишига қарамасдан, ошиқнинг соғинчдан дардманд бўлган кўзлари ёрнинг шуълавор чеҳрасини кўришга муштоқ бўлаверади (лирик кечинма). Бу байтда шоир зидлантириш приёмидан фойдаланган.
Худди шундай – ҳаётий тафсилотдан тазод воситасида фойдаланиш қуйидаги байтда ҳам учрайди, бу байтда шоир одамлараро муомала-муносабат этикасига хос бир ҳолатни лирик матнга тадбиқ қилади:
Ул кўз оллида ҳалоким десалар, йўқ бок ҳеч,
Гарчи ўлмакдин демак йўқ шарт бемор оллида.
Маълумки, мумтоз адабиётда ёрнинг сузилган, хумор кўзларини беморга ўхшатиш анъанаси бор. Мана шу гўзал кўзлар ошиқни ҳалок қилган. Касал кишилар ҳолидан хабар олиш этикасига кўра, одатда, бемор олдида, унинг кўнглини чўктирмаслик учун, ўлимдан сўз очмайдилар. Шоир ўзаро муомала маданиятининг ана шу нозик қиррасини усталик билан шеърий матнга олиб кирган. Яъни ёрнинг кўзлари бемор, аслида унинг олдида ўлимдан сўзлаш тўғри эмас. Аммо бу хумор кўзлар олдида ошиқнинг ҳалокатидан сўз очиш мумкин, қўрқмаса ҳам бўлади.
Айни пайтда Навоий шеърларидаги ҳаётий тафсилотлар бугунги кунда бошқа жиҳатдан ҳам жуда муҳим: замонавий китобхон ва тадқиқотчи шу тафсилотлар орқали ўша давр ҳаёти манзаралари, бундан олти аср муқаддам яшаган кишилар маиший турмушига оид маълумотлардан хабардор бўлади.
Чунончи, рўзғорда шиша идишлардан фойдаланиш:
Сода кўнглум ичра лаълингнинг хаёли тушгали,
Шишаедурким, анинг ичига солмишлар набот;
(мазмуни: соддагина кўнглим ичига лабингнинг хаёли тушган, бу новвотнинг шиша ичига солинишига ўхшайди);
рўза ойи кирганлигини ойга қараб аниқлаш:
Рўза ойин кўрмай илгингдин қадаҳни солмағил,
Лек ол байрам ҳилоли ҳам кўрунган тун қадаҳ;
(мазмуни: рўза ойини кўрмасдан туриб май ичишни тўхтатма, лекин рўза ҳайити ҳилоли кўриниши билан қўлингга қадаҳ ол);
пистани бугунгига ўхшаб шўрлаш:
Оғзидин аччиғ сўз айтиб, зоҳир этса заҳри чашм,
Айб эмастур, писта шўру, тонг эмас, бодом талх;
(мазмуни: оғзидан аччиқ сўзларни айтиб, кўзидан заҳарлар сочади; пистанинг шўрлиги айб, бодомнинг аччиқлиги ҳайратланарли бўлмаганидек, бу ҳол айб ҳам, ҳайрон қоларли ҳам эмас).
Навоий яна шундай ҳаётий тафсилотларни истифода этадики, улар 5-6 аср беридаги китобхонга ўша давр ижтимоий ҳаётидаги айрим қонун-қоидалардан, тараққиёт даражасидан, турмушнинг айрим деталларидан хабар беради. Бу тафсилотлар нафақат адабиётшунослар ёки сўз санъати мухлислари учун, балки бошқа соҳа тадқиқотчилари, тарихчилар, тарихий мавзуда асар ёзмоқчи бўлган адиблар, режиссёрлар учун ҳам муҳим бўлиши мумкин. Жумладан, олтинни бошқа моддалардан ажратиш усули:
Олтин эзиниб-эриб куйган сайи холис бўлур,
Не ажаб, сарғарса юз еткан сайи эмгак манга.
(мазмуни: олтинни эзган-эритган сайин тозариб боргани каби машаққатларга учраган сари менинг юзимнинг (тоза олтиндай) сариқ бўлиши ҳам ҳайрон қоларли эмас);
Навоий давридаёқ Шарқда кўзойнак ясаш амалда бўлган:
Бода ҳажридин оқармиш кўзларим, эй пири дайр,
Айлагил май шишасидин синдуриб айнак манга.
(мазмуни: эй пири дайр, май ичмаганликдан кўзларимга оқ тушди (касалланди), (кўзларимнинг яхши кўриши учун) май шишасини синдириб менга кўзойнак ясаб бер);
сихкабоб пишириш:
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондур, не ажаб,
Хомсўз ўлур ёлин узра тушиб куйган кабоб.
(мазмуни: Навоийнинг куйган бағрида қон кўринса ҳайрон бўларли эмас, чунки кабоб ҳам чўғ устига тушса хомсўз (куюк ва қон аралаш) бўлади);
шоир байтлари қароқчилик русумидан ҳам хабар беради:
Кўнгуллар нақдини торож этарга ёпмоғинг бурқаъ,
Анингдекдурки, юз боғлар қарақчи корвон кўргач.
(мазмуни: кўнгилларнинг нақди(мулки)ни талон-тарож этиш учун юзингга парда тутишинг қароқчи карвон (талаш учун) кўриниши билан юзини боғлаб олишига ўхшайди);
пўлатдан қилинган асбобларни ўткирлаш:
Ашкимни кўруб тез бўлур кўнгли жафоға,
Оре, итимас чунки суйи бўлмаса фўлод.
(мазмуни: кўз ёшларимни кўриб (маъшуқанинг) жафолар қилиши тезлашади, шубҳасиз, сув бўлмаса пўлат ҳам ўткир бўлмайди);
хатни елимлаб жўнатиш:
Тирилмишам битигингдин, қилурда муҳр магар
Лабингға тегдию, келтурди туҳфа жон коғаз.
(мазмуни: мактубинг менга жон бағишлади, чунки уни лабларинг билан муҳрлагансан, шунинг учун (хат ёзилган қоғоз жон туҳфаси билан келди).
Қуйидаги байт кишида янаям чуқурроқ қизиқиш уйғотади:
Тифл авроқ ичра бир-бир барги гул терган кеби
Номайи ҳижрон аро тим-тим сиришким қонидур.
Шоирнинг асл муддаоси – маъшуқага йўлланган мактуб устига томган қонли ёшлардан хабар бериш. Шу ҳолатга мувофиқ параллел келтирилган ҳаётий тафсилот эса кишини ўйлантириб қўяди: болалар варақлар ичига гул баргини териб чиққанлари каби… Шоир шунчаки болаларнинг ўйин-ўйин билан китоб ичига гул баргларини солиб чиқишларини назарда тутганмикан? Балки, Навоий давридаёқ гербарийлар тузиш амалиёти мавжуд бўлгандир? Бу байт ҳақида, балки, табиатшунос, педагог олимларимиз ҳам ўйлаб кўрарлар?
Энди мана бу байтга диққат қаратайлик:
Тийғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғач хароб,
Сув қуюб тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач.
(мазмуни: кўнглим (ишқ туфайли) хароб бўлгандан кейин унга тиғ ва пайконларинг етиб келди – у мамлакатни вайрон қилгандан кейин сув қўйиб, экин экиб юбординг).
Бу ҳаётий тафсилот ўйлаб топилган ёки эртаклардан олинган эмас. Агар ўша даврдаги турли хил ҳарбий юришларда босиб олинган мамлакат ёки шаҳарларнинг фотиҳлар томонидан теп-текис қилиниб, экин экиб юборилиши каби фактлар бўлмаганда, шоир бундай ўхшатишдан фойдаланмас эди. У ижтимоий ҳодиса устига ишқий мавзу билан боғлиқ парда ташлаб, давр фожиасидан огоҳ этади. Бонг уради.
Мана бу байт эса ижодкор яшаган ижтимоий муҳитда инсон ҳаётининг, унинг тақдири, орзу-интилишларининг арзимас бир нарса бўлганлигидан дарак бермайдими:
Даврон санга зулм этса, қадаҳлар тўла май ич,
Қон ютсанг аёғлар тўла давронға не парво?
(мазмуни: даврон сенга зулм қилса, қадаҳ тўла май ич, чунки қадаҳ тўла қонлар ютсанг ҳам давроннинг парвойига келмайди).
Маълумки, Алишер Навоий йирик эпик асарларида турли сюжетлар воситасида ўзи яшаб турган жамиятга оид танқидий қарашларини катта жасорат билан ўртага ташлай билган. Бутун кучини халқ манфаатига йўналтирган Фарҳоднинг, чинакам инсоний фазилатлар соҳиби бўлган Лайли ва Мажнуннинг охир-оқибатда ҳалокатга маҳкум бўлиши мутафаккир шахснинг ўз даврига берган баҳоси ўлароқ кўзга ташланади. Хусусан, шоҳ Баҳром тақдирининг фожиали якунида мутлақ ҳокимиятга асосланган давр ижтимоий тузилмасининг нобоплигига, бундай тузумда бирор табақа вакили бахтли бўла олмаслигига оид хулоса муҳрланган. Юқоридаги икки шеърий парчада истифода этилган ҳаётий тафсилотлар шоирнинг бу тахлит хулосасини мустаҳкамлайди. Замон ва тузум ҳақидаги бу нуқтаи назар тасодифий бўлмай, мутафаккир шахснинг, гуманист адибнинг ўз замонига оид барқарор бир қараши бўлганлигини тасдиқлайди. Ўзи яшаб турган тузумнинг моҳиятини ана шундай чуқур англаган шоир халқ оммасининг қудратли бир куч эканлигини ҳам тўғри баҳолайди:
Шаҳ сипаҳ чекса, фақир аҳволига етмас футур,
Бу вале чеккач нафас, барбод ўлур ҳашмат анга.
(мазмуни: шоҳ ҳарбий юришлар қилса фақирнинг аҳволига путур етмайди, аммо фақир оҳ чекса (ёки қўзғалса) шоҳнинг бутун ҳашамати барбод бўлади).
Ҳайвонот ва наботот оламига оид нозик кузатишлар ҳам шоир шеърларида тасвир компоненти сифатида бадиий матн структурасига олиб кирилган:
Истамиш булбул вафо гулдин, магарким жоладин
Бағри қотмиш ғунчанинг, баским эрур хандон анга.
(мазмуни: булбул гулдан вафо истайди (очилишини кутади), аммо (булбулнинг кўз ёшлари туфайли) ғунчанинг устига кўп жала ёққанидан у қотиб қолган, энди очилмайди );
Баски қонимни яларлар адади кўп ярадин,
Итларин қилди мулойим тани афгор манга.
(мазмуни: (ёрнинг) итлари танимдаги жуда кўплаб яралардан қон ялайдилар, жароҳатли танам (овқат бериб ўзимга ўргатганим) туфайли итлар менга ўрганишган, (қопмайдилар));
Кўнгуллар ноласи зулфунг камандин ногаҳон кўргач,
Эрур андоқки, қушлар қичқиришқайлар йилон кўргач.
(мазмуни: зулфингни кўргач (ошиқ) кўнгиллар нола тортиб юборадилар, бу худди илонни кўрган қушларнинг қичқириб юборишига ўхшайди);
Жон аро тийғинг кўруб кўнглум қуши тузди наво,
Тўтиедекким, такаллум айлагай кўзгу кўриб.
(мазмуни: жон ичида сен отган тиғларни кўриб жоним қуши куйлаб юборди, бу худди кўзгуда ўз аксини кўрган тўтининг гапиришига ўхшайди);
Яна бир қатор тафсилотлар инсон руҳияти билан боғлиқ. Фақат болалар психологиясига оид мана бу уч мисолдаёқ шоирнинг бу борада ҳам синчков кузатувчи бўлганлигини кўра оламиз:
Кўз ёшим бўлди равон бир наргиси жоду кўриб.
Тифл янглиғким, югургай ҳар тараф оҳу кўриб.
(мазмуни: (ёрнинг) жодулагувчи наргисмонанд кўзларини кўриб кўз ёшларим оҳуни кўриб ҳар тарафга югурган болалар каби оқиб кетдилар);
Хадангинг захми ичиндин балоларни юған ёшим,
Эрур тифлеки, олғай қуш боласин ошён кўргач.
(мазмуни: ўқларинг ҳосил қилган жароҳат ичидан бало(йиринг ва фасод)ларни ювган кўз ёшим қушнинг боласини кўриб қолса, уни инидан дарров оладиган болага ўхшайди);
Қалағай саҳфада руқъангни кўруб оқти ёшим
Тифлдекким, югурур кўрса мулавван кўпалак.
(мазмуни: қалағай қоғозда ёзилган мактубингни кўриб кўз ёшларим ранг-баранг капалакларни кўриб югурган болаларга ўхшаб оқиб кетди ).
Алишер Навоий халқ ҳаётининг унча-мунча ижодкор назари тўхталмайдиган энг майда икир-чикирларигача кузатган, билган ва улардан лирик асарларида маҳорат билан фойдалана олган. Мана бу байтда ўша пайтларда амал қилган бир удум ўз аксини топган:
Тикти кўксим чокину, тийғин танимда қилди гум,
Эл эшикни қулф этиб туфроққа кўмгандек калид.
(мазмуни: одамлар уйни қулфлаб, калитни тупроққа кўмиб яшириб кетганларидек, (у) кўксимнинг чокини тикиб,игнасини танамда яшириб қўйди).
Шоир лирикасида яна шундай байтлар борки, уларни махсус кузатишларсиз ёки махсус билимларсиз тушуниш мушкул. Чунончи:
Кош ўюб ёқсанг қаро бўлған кўзумнинг мардумин,
Холи майгунингни қилғанча қўюб анбар қаро.
Байтнинг мазмуни шундай: май рангидаги холингни анбар билан қаро қилгандан кўра, кошки менинг қоп-қора бўлган кўзим мардумагини ўйиб, ёқсайдинг. Хўш, холни анбар билан бўяшнинг кўз мардумини ўйиб, ёқиш билан нима алоқаси бор? Сурма тайёрлаш жараёнини билган киши учун бу икки ҳодисанинг алоқаси бор. Қадимдан маълум бўлган ва бизнинг кунларда ҳам сақланиб қолган хонаки технологияга кўра, сурма тайёрлаш учун мол суяги ичидаги илик олиниб, эритилади. Кейин ундан шам тайёрлаб, ёқилади; тутунига металл ёки ойна парчасини тутиб, ҳосил бўлган қурум йиғилади. Мана шу қурум – сурманинг ўзидир. Ошиқ истайдики, суяк ичидаги илик ўрнига унинг кўзи ичидаги мардумакни ёқиб, сурма тайёрласинлару, маъшуқа ундан холини қора қилиш учун фойдалансин. Боракаллоҳ, хол бўяш учун неча-нечалаб моддалар тиқилиб ётган оламда ҳаёт қадар қимматга эга бўлган кўз мардумини ёқиб, маъшуғига нисор қилмоқчи бўлган ошиққа! Шоир, асосан, аёллар томонидан қўлланган технологиядан ҳам бохабар бўлган ва уни ингичка бир маҳорат билан ишқий байт мазмунига уйғунлаштира олган.
Алишер Навоий ғазалларини ҳаётий тафсилотлар нуқтаи назаридан кузатиш яна шундай хулосани берадики, шоир бадиий ижоднинг моҳиятини, санъаткор шахснинг ижтимоий борлиқдаги ўрни ва вазифаларини жуда кенг ва теран:
— ҳаётга фаол муносабатда бўлиш;
— унинг ҳар бир нарса-ҳодисасига тийрак қараш;
— халқ турмушининг энг майда икир-чикирларига ҳам бефарқ бўлмаслик;
— бадиий фикрни хаёлий ўйдирмалар воситасида эмас, шу асар ўқувчисининг кундалик турмушига дахлдор, унга таниш бўлган нарса-ҳодисалар орқали англатиш тарзида тушунган.
Бугунги китобхон ўзининг улуғ шоирини кўп ҳолларда ўзидан анча йироқ – қўл етмас юксакларда тургувчи, оддий одамнинг ақли етмайдиган буюк, хаёлий-шоирона нарса-ҳодисаларнигина куйлаган ёки фақат Аллоҳ ишқи билан яшаб, ерни унутган самовий шоир сифатида қабул қилаётгани, айрим адабиётшунослар ҳам шоир ижодини мана шу тахлит тадқиқ этаётганлари сир эмас.
Аслида-чи?
Аслида Алишер Навоий шоҳлару саройлардан тортиб оддий халқнинг кундалик турмуши ва кулбасигача; ўн саккиз минг олам сирларидан тортиб оддий инсоний муносабат этикасигача; тасаввуфдай мураккаб фалсафадан тортиб маиший ҳаётнинг майда-чуйдаларигача – ҳаётнинг жамийки қаватларини жуда чуқур билган.
У маҳзун қалби, чуқур инсоний изтироблари, комил инсон соғинчи ва инсонпарвар ғоялари билан барча замон ва макон кишилари кўнглига жуда яқин ижодкордир.
Бундан ташқари, буюк шоир ижоди – шеърни кундалик турмуш ҳодисалари билан тўқнашмайдиган самовий сайёра деб тушунадиган бугунги айрим қаламкашлар учун ҳам катта ижод мактабидир.
Алишер Навоий асарларининг шафқатсиз Вақт омилини писанд этмаслиги, турли даврларда яшаган инсонлар қалбини забт эта олиш асрори ҳам унинг оддий халқ турмушидан ўзини баланд тутмагани; халқ ҳаётини энг майда икир-чикирларигача синчковлик билан кузатгани ва чуқур билгани, халқ қалбининг энг ичкин қаватларидаги дарду изтиробларини англаб, уларни ўз дардлари каби куйлай билгани, халқнинг ҳар бир вакили қалбига яқин ҳодисаларга санъаткорона безак бера олганидадир.
Зеро, бадиий адабиёт умрзоқлигининг, ҳамма даврларда ўқимишлилигининг шартларидан бири шуки, ўқувчи унда ўз ҳаётини, ўз ҳис-туйғу ва изтиробларининг инъикосини кўриши лозим. Яна: ижтимоий ҳаётда сўз санъатига бўлган, ҳеч қачон йўқолиб-битмайдиган эҳтиёжнинг мавжудлиги – оддий ўқувчи ўзи ифода этолмай, қалбида тугунак бўлиб оғриқ бераётган ҳолларнинг Сўзда воқеланишидан яйралиши; ташқарига чиқолмай турган оғир энергиядан халос бўлиши билан шартлангандир.
Агар Алишер Навоий шеърларида шунчаки бадиий тасвир воситаси сифатида майдонга чиққан ҳаётий тафсилотларни бир жойга жамласак, тарихий давр ва унда яшаган кишилар турмушига оид катта энциклопедия, шунингдек, ажойиб ҳикматлар китоби вужудга келади.
Замонавий илму фан тамойиллари билан иш кўраётган бугунги навоийшунослик бир асрдан зиёд вақт мобайнида улуғ адиб асарларини тўплаш, табдил ва нашр қилиш, илмий тадқиқ этиш борасида катта ишларни амалга оширди. Биз мутафаккир шоир яшаган асрдан анча узоқлашдик. Ижтимоий ва техникавий тараққиётдан ташқари, турмуш тарзи, маиший урфу русумлар ҳам ўзгарди. Шунга кўра, бугунга келиб адабиётшунослик олдида илм аҳли учун амалга ошириладиган чуқур тадқиқотлардан ташқари, Алишер Навоий асарларини замондош ўқувчига тушунарли тарзда етказиш, уларнинг чинакам халқчил, оддий одамлар қалбига-да яқин асарлар эканлигини кўрсатишдан иборат вазифа ҳам турибди.
XULOSA
Birinchidan, Nаvоiy xаrаktеri, fе`l-аtvоri, mаmlаkаt vа xаlq
ishlаrigа munоsаbаti, dushmаnlаrigа bo’lgаn muоmаlаsi vа
bоshqаlаr Оybеkning «Nаvоiy» rоmаnidа chuqur yoritib
bеrilgаn. Uni o’qib chiqish hаr birimizning burchimizdir .
Ikkinchidan, umumаn, Nаvоiyning o’rni, mаvqеi hаmmа
dаvrdа hаm yuksаkligichа qоlаvеrаdi. Bоbur yozаdi: «Аlishеrbеk
nаziri yo’q kishi edi. Turkiy til bilа tо shе`r аytibturlаr, hеch kim
оnchа ko’p vа xo’b аytkоn emаs... Аhli fаzl vа аhli hunаrgа
Аlishеrbеkchа murаbbiy vа muqаvviy mа`lum emаskim, hаrgiz
pаydо bo’lmish bo’lgаy». Dаvlаtshоh Sаmаrqаndiy esа,
Nаvоiydеk kishilаrni insоniyat fаqаt bir nеchа yuz yildа bir
mаrtа ko’rishini gаpirаdi.
Uchinchidan, Nаvоiyning buyukligi nimаdа? Nimа uchun
ungа qаytа-qаytа murоjааt etаmiz? Uning ulug’ligi ko’p vа
xo’p yozgаnligidаmi? Tаfаkkurining kеngligidаmi? Yuksаk
аmаllаrdа ishlаgаnidаmi? Bu sаvоllаrning hаmmаsi hаm
Nаvоiy buyukligining bir qirrаsi. 200000 misrа yozgаn, 100000
misrа yod bilаdigаn, rаng-bаrаng jаnr vа mаvzulаrdа аsаr yozа
оlgаn shаxs ilоhiy nurgа erishgаni shubhаsiz.
Nаvоiy umrini xаlq vа yurtgа bаg’ishlаdi. U shоir ,
аdаbiyotshunоs, dоnishmаnd, tаrixchi, tilshunоs, o’zbеk аdаbiy
tiligа аsоs sоlgаn, ilm-fаn hоmiysi, dоnishmаnd-qisqаsi ulkаn
sаn`аtkоr .
А D А B I YO T L А R:
1. Karimov I. A. Biz kelajagimizni o’z qo’limiz bilan quramiz. T . 7. – T .:
“O’zbekiston”, 1999.
2. Karimov I. A. “Ozod va Obod Vatan, erkin va farovon hayot pirovard
maqsadimiz.”,Toshkent, “O’zbekiston”, 2000-yil.
3. Karimov I. A. “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch”, T .: “Ma’naviyat”, 2008.
4. Azizхo’jaеv A.A. Davlatchilik va ma’naviyat. -T .: «Sharq», 1997.
5. Azizхo’jaеv A.A. Chin o’zbеk ishi. -T .: «Akadеmiya», 2003.
6. Milliy istiqlоl g’оyasi: asоsiy tushuncha va tamоyillar . -T .: «O’zbеkistоn», 2001.
7. Ergashеv I. Nabiеv E., Kоmilоv N. va bоshqa. Milliy istiqlоl g’оyasi: O’zbеkistоn
Rеspublikasi Оliy ta’lim bakalavriat bоsqichi uchun darslik. -T .: Akadеmiya,
2005.
8. Bеkmurоdоv A.SH. Ma’naviy-ma’rifiy faоliyat: ustuvоr masalalar va
innоvatsiyalar . - T .: TDIU, 2005.
9. Mustaqillik: izоhli ilmiy-оmmabоp lug’at // Mualliflar: M.Abdullaеva va
bоshqalar . T .:Sharq,2006.
Do'stlaringiz bilan baham: |