Русча
|
Лотинча
|
Лотинча таржимаси
|
Французча
|
Инглизча
|
Понедельник
|
Dies Lunal
|
Ой куни
|
Lundi
|
Mon day
|
Вторник
|
Dies Martis
|
Марс куни
|
Mardi
|
Tuesday
|
Среда
|
Dies Mercurii
|
Меркурий куни
|
Mercredi
|
Wednesday
|
Четверг
|
Dies Jovis
|
Юпитер куни
|
Seudi
|
Thursday
|
Пятница
|
Dies Veneris
|
Венера куни
|
Nerdredi
|
Friday
|
Суббота
|
Dies Saturni
|
Сатурн куни
|
Samedi
|
Saturday
|
Воскресенье
|
Dies Solis
|
Қуёш куни
|
Dimanche
|
Sunday
|
Ҳафта кунларининг номланишининг астрономик ифодаси
Қадимда сайёраларнинг номи соатларга ҳам берилган. Бир ҳафтада 168 соат (24х7) бўлган. Шанбанинг биринчи соатини (шунингдек 8, 15, 22-соатларини) 23-соатини Юпитер, 24-соатини Марс бошқарган.
Етти кунлик ҳафта Ғарбда император Август даврида кенг тарқалди. Эрамиздан аввалги 321 йилда Константин «Ҳамма фуқаролар Қуёш куни дам олсин»,-деб фармон берди. Славянларда ҳам етти кунлик ҳафта бўлиб якшанба «неделей», яъни «ҳеч нарса қилма», «ишламайдиган кун»-дейилган. Душанба–«понедельник»-«неделей»дан кейинги кун, вторник (сешанба)-«недели»дан сўнгги иккинчи, среда (чоршанба)-«недели» (ҳафтанинг ўртаси), «четверг», «пятница»-тўртинчи ва бешинчи кун деб аталади. «Суббота»-саббат» (шабат)-яъни, дам олиш сўзидан олинган. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача «недели» деб аталган. Ҳафта сўзининг ўрнида эса «седмица» ишлатилган. Славян халқларида ҳафталарнинг номланиши қуйидагича бўлган.
Русча
|
Украинча
|
Болгарча
|
Полякча
|
Чехча
|
Понедельник
|
Понедiлок
|
Понедельник
|
Poniedrialek
|
Pondelek
|
Вторник
|
Вiвторок
|
Вторник
|
Wtorek
|
Uterek
|
Среда
|
Середа
|
Сряда
|
Sroda
|
Streda
|
Четверг
|
Четвер
|
Четвъртък
|
Crnartek
|
Ctvrtek
|
Пятница
|
Пятниця
|
Петък
|
Piatek
|
Patek
|
Суббота
|
Суббота
|
Събота
|
Sobota
|
Sobota
|
Воскресенье
|
Недiля
|
Неделя
|
Niedriela
|
Nedele
|
Қадимги Скандинавия халқларида шанба–«laugarsday» яъни, «ҳаммом куни» деган маънони билдирган. Бу шведларда (lorsday ва larsday) ҳам сақланиб қолган. Баъзи халқларда жумладан, эстон, латиш, араб, грек ва хитойликларда ҳафта номлари тартиб рақами бўйича аталган. Ҳафталарни рақамлаш Қадимги Бобилда ҳам мавжуд бўлган. Масалан: Сатурн куни бахтсиз ҳисоблангани боис шу куни улар бирор бир иш билан шуғулланишмаган ва у «шаббат»-«осудалик» номини олган. Шу ном кейинчалик араб ва славян тилларида ҳам ишлатилган.
Баъзи халқларда ҳафталарнинг тартиб рақами бироз бошқачароқ қўйилган. Масалан грузин тилида бешта шанба мавжуд. Ҳақиқий шанба-«шабати»дан ташқари яна, иккинчи шанба (оршабати)-яъни, душанба, учинчи шанба (самшабати)-сешанба, тўртинчи шанба (отхшабати)-чоршанба, бешинчи шанба (хутшабати) пайшанба, жума-параскеви ва якшанба-крива деб аталади. Форсчада ҳам ҳафта номларида «шанба» сўзи олти марта такрорланади. Якшанба–биринчи шанба, душанба–иккинчи шанба, сешанба–учинчи шанба, чоршанба–тўртинчи шанба ва пайшанба–бешинчи шанба тарзида. Жума-муқаддас кун ҳисобланади. Ҳафталарнинг форсча номлари Кавказ ва Ўрта Осиё халқлари томонидан ҳам ишлатилади. Озарбайжон тилида «бозор»-якшанба, туркчада ҳам якшанба–«пазар», душанба «пазартеси»-бозордан кейинги кун деб аталади. Англияда бир вақтлар шанба ҳафтанинг охирги куни ҳисобланган. Гальфрид Монмутский1 (XII аср) асарларидан бунга бир талай мисол топишимиз мумкин.
Хулоса сифатида, шуни айтиш мумкинки турли халқларда турли номларда ва шакллардаги ҳафталардан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |