Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet4/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Умар Хайём. Шарқнинг энг йирик расадхоналаридан бири бўлган Исфахон расадхонасини 1076 йили Умар Хайёмнинг илтимосига кўра Маликшоҳ қурдирган эди. Олим бу расадхонада олиб борилган кўп йиллик кузатишлари натижасида олим ўзининг «Маликшоҳ зижи» асарини ёзади. Умар Хайёмнинг хронология фанига қўшган катта ҳиссаси календар ислоҳотига тегишлидир. Маликшоҳ Умар Хайёмга йил боши Наврўзга, баҳорги тенгкунлик билан мос тушадиган янги календар тузишни топширади. Умар Хайём бу даврда қўлланиб келинган машҳур Юлиан календарининг хатоси 128 йилда бир кунга тенг эканлиги ва бу хатони такрорламаслик учун, янги календарнинг кабиса йилларини янги комбинацияда тузишни таклиф қилади. Янги календар лойиҳасига кўра ҳар ўттиз уч йиллик даврнинг дастлабки йигирма саккиз йилида кабиса йиллари худди Юлиан календаридек етти кабиса йилдан, саккизинчи кабиса йили эса одатдагидек уч йилдан сўнг эмас, тўрт йилдан сўнг бешинчи йили қабул қилинадиган бўлди. Натижада, Умар Хайём тузган календарнинг йил узунлиги 365 сутка 5 соат 49 минут 5,5 секундга тенг бўлди. Айни вақтда Умар Хайём календарининг хатолиги аниқланган бўлиб, у 19,5 секундни ташкил этди. Бу, календардаги хатолик 4500 йилдагина бир суткани ташкил қилади демакдир. Мазкур натижа календар қанчалик мукаммал тузилганлигидан далолат беради.
Умар Хайём календари Маликшоҳ томонидан 1079 йил (ҳижрий қамарий 471 йил)да қабул қилинди. Умар Хайём календари Эронда XIX асрнинг ўрталарига қадар қўлланилган. Бу календар Умар Хайём календари дейилиши билан бирга Маликшоҳ шарафига «Жалолий календари» ҳам деб юритилган.
Умар Хайёмнинг хронология фанига оид яна бир машҳур асари «Наврўзнома»дир. Асарда Қуёш календари тарихи батафсил баён қилинади. Наврўз кунининг қандай белгилангани, байрам қандай нишонлангани тўғрисида маълумотлар келтирилади ҳамда ой номларининг луғавий маъносини ҳам беради.
Мирзо Улуғбек. Мирзо Улуғбек «Зижи Кўрагоний» асарида вақтни ҳисоблаш масалаларига тўхталиб ўтган. Олим йил ҳисобининг шарқ ҳалқлари қабул қилган усулларини баён этиб, «юнон, маликий, хитой ва уйғур эралари» ҳамда улар орасидаги фарқ, мазкур эралардаги байрам кунлари тўғрисида батафсил маълумот беради. Ҳижрий-қамарий календардаги араб даврийлиги, йил боши ва ой мадҳалларини аниқлаш жадвалларини ва формулаларини кўрсатиб ўтади.
Европада Мирзо Улуғбек ва Насриддин Тусийнинг юлдузлар жадвали катологи 1648 йилда Оксфорд университети астрономи Жон Гривас томонидан нашрга тайёрланган. 1650 йилда Мирзо Улуғбек асарларининг хронологияга оид маълумотлари, Шарқ халқларида йил ҳисоби, календарларга доир қисмлари нашр этилади. Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар катологи 1665 йилда Томас Хайд томонидан лотин ва форс тилларида нашр қилинади. 1853 йилда Мирзо Улуғбекнинг бу жадвалларга берган тўлиқ муқаддимасини Седиллот таржимаси билан нашр этилган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish