Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


Бобил календари ойларининг акс эттирилиши



Download 0,57 Mb.
bet28/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Бобил календари ойларининг акс эттирилиши

Олд Осиё давлатида, жумладан замонавий Эрон ҳудудида дастлаб Бобил Ой-қуёш календари ишлатилган. Аҳмонийлар Мисрни қўлга киритгандан кейин (эр.ав.VI асрда) эса Қуёш календаридан фойдалана бошлади. VII асрда арабларнинг кириб келиши натижасида ҳижрий-қамарий календари ҳам кириб келди, лекин, улар Қуёш календаридан бутунлай воз кечмадилар.


Савол ва топшириқлар.

  1. Шарқда қўлланилган Қуёш календарлари тўғрисида маълумот беринг.

  2. Қадимги Араб календарлари тўғрисида қайси манбаларда маълумотлар берилган?

  3. Бобил календарида дастлаб вақтнинг қайси ўлчов бирликларидан фойдаланилга



ҚЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН


Румликлар1 ойларидаги уларга ҳам, бошқаларга ҳам маълум бўлган (ҳайит) кунлари устида сўз


Мен шу бобда Синон ибн Собит «Анво китобида» айтганларининг ҳаммасини ва румликлар ойларида бажариладиган дунё ишларининг вақтларини баён этаман.
Найсон. Бу ойнинг биринчи кунида Қоллиб2, Увқтимин, Мотин ва Митродур сўзича, ёмғир. Иккинчи [кун] ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Учинчида-Увдоксча, шамол; қибтийлар ва Қунун [сўзи]ча, ёмғир. Тўртинчида-ғарбий ёки жанубий шамол[бўлиб], дўл ёғади. Синон бу кўпинча тўғри келади деган. Бешинчида-Иббархча3, жанубий шамол ва турли тамон шамоллари. Олтинчида-Иббарх ва Досисос [сўзи]ча, «нав». Синон бунинг тўғрилигига гувоҳлик берган. Еттинчи [кун] ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Саккизинчида-Увдоксча, ёмғир; қибтийларча, жанубий шамол. Тўққизинчида-Иббарх [сўзи]ча, мижозга ёқимсиз шамоллар. Ўнинчида-Увқтимин ва Филифча, мижозга ёқимсиз шамоллар; Иббархча ва қибтийларча ёмғир. Синон тажрибалари натижасида ёмғирни тўғри деган. Ўн биринчида-Увдоксча, ғарбий шамол ва томчилаш. Ўн иккинчи ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Ўн учинчида-Қосир ва Досососча, ёмғир. Ўн тўртинчида-қибтийларча, жанубий шамол. ёмғир, момоқалдироқ ва ёмғир томчилаш. Синон бу кўпинча тўғри келади деган. Ўн бешинчида-Увқтимин ва Увдоксча-ёмғир ва дўл; қибтийларча мижозга ёқимайдиган шамоллар. Ўн олтинчида-Увқтимин ва Филифча [сўзи]ча, ғарбий шамол; Митродурча, дўл ёғади. Ўн еттинчида-Увдокс ва Қосирча, ғарбий шамол; Қутун ва қибтийларча, дўл ёғади. Ўн саккизинчида-қибтийларча, турли томондан шамоллар [эсиб], ёмғир томчилайди. Ўн тўққизинчи ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Йигирманчида-Батлимус [сўзи]ча, жанубий ёки бошқа [томондан] шамол, ҳаво ёқимсиз бўлади. Йигирма биринчида-Иббархча, жанубий совуқ шамол. Синоннинг айтишича, бу кўпинча тўғри келади. Шу кун сувлар кўпая бошлайди. Йигирма иккинчида-Увдоксча, ёмғир; Қосир ва қибтийларча; қиш ҳавоси. Бу кун денгизлардаги кемалар учун хавфлидир. Йигирма учинчида-қибтийларча, жанубий шамол ва ёмғир. Шу куни Дайр Айюбда бозор бўлади. Абу Яҳъё ибн Куноса: «Сурайё [юлдузлари]қирқ кун Қуёш нури тагида ғойиб бўлиб, улар чиққанда ўша бозор уюштирилади. Шом аҳолиси ўз ишларини тезроқ бажариш учун [Сурайёни] одатдаги тулуидан ўн беш кун олдин тулу этган ҳисоблайдилар. Бозор етти кун давом этадилар.кейин бундан етмиш кун санаб. Бусрода бозор уюштириладилар. Шундай бозорларнинг тайинланган жойларда вақти-вақти билан бўлиб туриши[сабабли] ўша ерларда савдо ишлари ривожланиб, аҳолиси бадавлат бўладилар; халқ ва умуман олувчи ҳамда сотувчилар фойда кўрадилар»,-деган. Йигирма тўртинчида-Қоллиб ва Митродур сўзича, гоҳо дўл ёғади; Димоқритча, «нав» қибтийларча, жануб ёки унинг яқинидан шамол туриб, ёмғир ёғади. Шу куни Фурот суви кўтарилади. Йигирма бешинчида- Увдокс ва қибтийларча, ёмғир томчилайди. Йигирма олтинчида- Қоллиб ва Увқтимин сўзича, ёмғир баъзан дўл ёғади; қибтийларча, «нав» ва ғарбий шамол. Йигирма еттинчида-Қосир [сўзи]ча, шудринг ва намлик; қибтийларча, [турли томон] шамоллари. Йигирма саккизинчида-қибтийларча, шамол; Увдоксча, ёмғир. Синон ёмғир ёғишига ўз тажрибалари билан гувоҳлик берган. Шу куни жанубдан шамол туриб, дарё ва каналлар сувлари кўтарилади деб гумон қилишади. Сув кўтарилиши ҳамма дарё ва каналларда бирн ҳолатда бўлмайди, балки жуда хилма-хил бўладилар. Масалан Амударёни олсак, Дажла, Фурот ва бошқа (дарёларда) сув озайган пайтда, унинг суви кўпаяди. Чунки энг совуқ жойлардан чиқадиган (дарёнинг) суви ёзда кўпайиб, қишда озаяди. Йигирма тўққизинчида-Қосирча, қиш ҳавоси; қибтийларча, турли томон шамоллари ёки ва ёмғир. Ўттизинчида-қибтийларча, «нав»; Қоллиб ва Увқтимин [сўзи]ча, турли томон шамоллари, шудринг, намлик ва ёмғир томчилаб тушиши.
Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I жилд.-Т.:Фан.1968. 304-309 б.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish