Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet26/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Ҳинд Сака календари



Фаслларнинг тартиб рақами

Фасл номи

Ойнинг тартиб рақами

Ой номи

Ойдаги кунларнинг сони

Григорий календари бўйича қайси ойга тўғри келиши

1

Баҳор (васант)

1

Чайтра

30

Март-апрел







2

Ваисакха

31

Апрел-май

2


Ёз (Гришма)



3


Жаиштха


31-32


Май-июн








4

Асадха

32

Июн-июл

3


Ёмғирли фасл



5


Сравана


31-32


Июл-август






(Варша)

6

Бхадра

31-32

Август-сентябр

4

Куз

7

Азвина

30-31

Сентябр-октябр




(Шарат)

8

Картика

30

Октябр-ноябр

5

Қиш

9

Аграхайана

29

Ноябр-декабр




(хеманта)

10

Пауза

29-30

Декабр-январ

6

Совуқ фасл

11

Магха

29-30

Январ-феврал




(Шишира)

12

Пхалгуна

30

Феврал-март

Қуёш чиқишидан ботишигача бўлган вақт бир сутка ҳисобланган. Йилнинг боши баҳорги тенг кунликда бошланган. Бу календар эраси Сака эраси ҳисобланган (эрамизнинг 78 йил 15 марти унинг бошланиши ҳисобланади). Ҳиндистонда мазкур календар ва эралардан ташқари Калюга эраси (бошланиши эр.ав. 3102 йил 18 феврал), Нирвана эраси (эр.ав. 543 йилидан) Махавира эраси (эр.ав 527 йилдан), Грахапаривритти эраси (эр.ав. 24 йилдан), Невар эраси (эрамизнинг 879 йил 20 октябридан), Фазли (эрамизнинг 1550 йил 10 сентябридан) эралари мавжуд бўлган.
XVIII асрга келиб Ҳиндистонда Григорий календари қўлланилган. Бугунги кунгача Григорий календари билан биргаликда маҳаллий календарлардан ҳам фойдаланилади. ХХ асрнинг эллигинчи йилларида Ҳиндистонда календар ислоҳоти ўтказилади. 1957 йилда Сака эрасига асосланган ягона миллий календар қабул қилинган. Мазкур календар Григорий календари асослари асосида тузилган. Шунингдек, унда қадимги ҳинд Қуёш календари хусусиятлари ҳам мавжуд.
Календар 365 (кабиса 366) кун, 12 ойдан иборат. Ойлар 30-31 кундан, оддий йилда биринчи олти ой 30 кундан, қолган олтитаси 31 кундан иборат. Календар қуйидаги жадвалда берилган.

Ойнинг тартиб рақами

Ой номлари

Ойдаги кунларнинг сони

Григорий календари бўйича қайси кунга тўғри келиши

1

Чайтра

30 (31)

22 (21) март-20 апрел

2

Ваисакха

31

21 апрел-21 май

3

Жаиштха

31

21 май-21 июн

4

Асадха

31

22 июн-22 июл

5

Сравна

31

23 июл-22 август

6

Бхадра

31

23 август-22 сентябр

7

Азвина

30

23 сентябр-22 октябр

8

Картика

30

23 октябр-21 ноябр

9

Аграхайана

30

22 ноябр-21 декабр

10

Пауза

30

22 декабр-20 январ

11

Магха

30

21 январ-19 феврал

12

Пхалгуна

30

20 феврал-20 март

(Йилнинг бошланиши баҳор фасли оддий йилда 22 март кабиса йилида 21 март (баҳорги тенг кунлик)дан бошланади).
Ҳинд ягона миллий календарида бир цикл тўрт йилдан иборат бўлиб, унинг уч йили оддий, тўртинчи йили кабиса йили ҳисобланади. Кабиса йиллари Сака эраси йиллари ҳисобланиб, у 78 га кўпайтирилади. Натижа 4 сонига бўлинади. (Кабиса йиллари эса йиллар ҳисобланади. S - Сака эраси йилларининг тартиб рақами).
Ҳинд ягона миллий календарида Сака эраси редукцияси қуйидаги формула орқали аниқланади:



D - Дионисий эраси йили тартиб рақами.


S - Сака эраси йили тартиб рақами.
а - Биринчи чайтра ва ўн пауза орасида 0 га, ўн бир пауза ва ўттиз пхалгупа орасида эса бирга тенг.


Араб календари. Қадимги араб календари классик Ой календари ҳисобланади. Қачонки Арабистон ярим оролида Ой тақвимига асос солган ва такомиллаштирган пайтдан қадимги араб календарининг тарихи бошланади. Бу милодимизгача бўлган I минг йилликка тўғри келади. Милодимизнинг I минг йиллиги ўрталарида (V асрлар атрофида) Ой календаридан Ой-қуёш календарига ўтиш бошланади. Ой календарини Қуёш йили билан мослаштириш учун вақт ўтиши билан қўшимча ўн учинчи ой «наси» ва баъзан йилнинг охирида беш ёки олти кундан иборат қўшимча кунлар қўшилган. Лекин аниқ эмболистик ой тизими киритилмаган. Араб календарининг кейинги ривожланишида Ой-қуёш системасини расмийлаштириш ислом дини пайдо бўлиши билан тўхтаб қолди. Араблар 200 йилга яқин вақт давомида Ой-қуёш календаридан фойдаландилар. Ислом динида Ой тақвими асосини бузиш таъқиқланди. VII асрнинг ўрталарига келиб араблар яна ўзларининг классик Ой календарига қайтдилар. Қадимги араб календари деярли ўзгаришларсиз бизгача сақланган. Қадимги араб Ой йили ўн икки ойдан иборат бўлган.
Бир қанча халқларда, айниқса, мусулмон Шарқидаги мамлакатларда қадимги араб ой системаси ҳисоблашлари миллий ва диний руҳ олган. Бу тизим натижада тузилган календарлар бир қанча Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳозирги вақтгача қўлланилиб келмоқда. Ой календари узоқ вақт Ўрта Осиё ва Кавказда шунингдек, татар ва бошқирдларда кенг тарқалган.
Бугунги кунгача араб календарида ой номлари икки марта ўзгарган. Абу Райҳон Беруний «Қонуни Масъудий» асарида қадимги араб календаридаги ой номларини келтириб ўтади. Булар:

  1. Ал-муътамир

  2. Ножир

  3. Хаввон

  4. Сувон

  5. Хатнам

  6. Заббо

  1. Ал-асамм

  2. Одил

  3. Нофиқ

  4. Воғил

  5. Нодиқ

  6. Бурак

Бугунги кунгача ишлатилиб келинаётган араб календари ой номлари



  1. Муҳаррам

  2. Сафар

  3. Раби ул-аввал

  4. Раби ул-соний

  5. Жумоду-л-аввал

  6. Жумоду-с-соний

  1. Ражаб

  2. Шаъбон

  3. Рамазон

  4. Шаввол

  5. Зулқаъда

  6. Зулҳижжа

Ойлар навбат билан «тўлиқ» (30 кун-тоқ сон) ва «тўлиқ бўлмаган» (29 кун-жуфт сон) ойларга бўлинади. Йиллар оддий йил (354 кунлик) ва кабиса йили (355 кунлик) жорий қилинган. Кабиса йилида қўшимча кун йил охирига, яъни 12 ойга «зу-ль-хижжа»га қўшилган. Ислом дини қўшимча кунларни жорий қилишни таъқиқлаган. Араб календарида ойнинг ўн бешинчи кунигача Масалан: Муҳаррамнинг ўнинчи куни, Ражабнинг ўн тўртинчи куни, кейин эса Ражабгача ўн тўрт кун, Ражабгача беш кун тарзида ҳисобланиб келади, яъни ойнинг биринчи ўн беш куни ойнинг бошидан, кейинги ўн беш куни эса унинг охиридан ҳисобланади. Беруний қадимги араб ҳафталари номларини ҳам келтириб ўтади.





Якшанба - Йаум ал-аҳад
Душанба-Йаумал-иснайн
Сешанба- Йаум ас-саласа
Чоршанба -Йаумал-рабаа
Пайшанба-Йаум ал-хамис
Жума-Йаум ал-жума
Шанба-Йаум ас-сабт



Якшанбадан пайшанбагача бўлган ҳафта номлари биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи кун деган маъноларни билдирган.


Месопотамия календарлари. Месопотамиядан топилган ёзма ёдгорликларда эрамиздан аввалги 2500 йилда шумерлар Ой-қуёш календарларидан фойдаланганлари тўғрисида маълумотлар сақланган. Бобил Хаммурапи (эр.ав.1792-1750) ҳукмронлиги даврида нафақат икки дарё оралиғида, балки Олд Осиёдаги энг йирик сиёсий, маданий марказга айланди. Хаммурапи бир қанча ислоҳотлар, жумладан календар ислоҳотини ҳам ўтказади. У икки дарё оралиғидаги турли хил календарларни бекор қилиб, ягона календарни жорий этди. Ур шаҳри календари бутун Бобилда расмий календар сифатида қабул қилинди. Бу календар дастлаб Ой календари бўлиб, ҳар бир йилдаги тоқ ойлар ўттиз, жуфт ойлар йигирма тўққиз кунлик ўн иккита ойдан иборат эди. Ойлар шундай номланган:


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish