Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


Метрология фанининг ривожланиш тарихи



Download 0,57 Mb.
bet54/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Метрология фанининг ривожланиш тарихи
Ўлчашлар ҳақидаги фаннинг тарихи минглаб йилларни ташкил этади. Ушбу ривожланиш даврини унинг мазмуни ва моҳиятига асосланган ҳолда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:

  1. Антик ривожланиш даври.

  2. Стихияли ривожланиш даври.

  3. Метрик тизимнинг жорий этилиши.

  4. Метрология хизматларининг интеграциялашиш даври,

  5. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда метрологиянинг ривожланиши.

Антик ривожланиш даври. Ўлчашларга бўлган эҳтиёж қадим замонларда юзага келган. “Ўлчаш” атамасининг том маъноси бўйича таҳлил этадиган бўлсак, қадимги даврда инсоният асосан “органолептик ўлчашлар” -яъни, ўзининг ҳис этиш аъзолари орқали у ёки бу физикавий хосса бўйича тахминий маълумотлар олган. Бунда мана шу ҳис этиш органлари ўлчаш воситаси вазифаларини бажарган. Гарчанд бу каби ўлчашларда аниқ бир қиймат олинмаса ҳам, ҳар бил ўлчашда, аниқроғи баҳолашда муайян бир ўлчовга нисбатан солиштириш амалга оширилган. Дастлаб, солиштириш ўлчови моддий бўлмаган, балки инсоннинг ўз тажрибаси, заковати ва атроф-муҳитни билиш даражасига қараб индивидуал тарзда белгиланган. Кейинчалик иш ва озуқа топиш қуроллари амалда кўллана борган сари солиштириш ўлчовлари моддийлаша борган. Инсон кундалик ҳаётида ҳар ҳил катталикларни: масофаларни, ер майдонларининг юзаларини, жисмларнинг ўлчамлари ва массаларини, вақтни ва ҳоказоларни бу жараёнларнинг юзага келиш сабабларини, манбаларини билмасдан, ўзининг сезгиси ва тажрибаси асосида ўлчай бошлаган.
Инсоният ривожлана бориб, иш қуролларини ва яшаш тарзини янада такомиллаштира борган. Яшаш ва меҳнат шароитларини янада қулайлаштириш ҳаракатида бўлган. Моддий бўлмаган ўлчовлар билан ишлаш ноқулайлиги, ва индивидуаллиги туфайли, уни моддийлаштириш йўлларини ахтара борган. Шу аснода турли ўлчаш бирликлари пайдо бўлган.
Энг қадимги ўлчаш бирликлари - антропометрик. У инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка ёки мойилликка асосланган ҳолда келиб чиққан. Масалан, қарич - қўл кафти ёйилган ҳолда бош бармоқ ва жимжилоқ орасидаги масофа, қулоч - қўллар икки томонга ёйилганда орасидаги масофа, қадам - балоғат ёшидаги одамнинг сокин одимлашидаги юриш бирлиги, тирсак - кафт ва тирсак орасидаги масофа, чақирим - очиқ дала шароитида бирининг товушини иккинчиси эшита олиши мумкин бўлган масофа, ладоиь - бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут- оёқ тагининг узунлиги; пядь - ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа, ва ҳоказолар.
Метрологиянинг тарихида бу каби бирликларни жорий этишда йирик фан ёки давлат арбобларининг антропометрик ўлчамларини асос қилиб олиш ҳоллари ҳам учраиди. Масалан, инглиз қироли Генрих I (XII асрнинг боши) ярд ўлчаш бирлигини (91,44 см) жорий этган. Бунда намунавий ўлчов сифатида қиролнинг бурни учидан олдинга чўзилган қўлнинг ўртанча бармоғи учига бўлган масофа олинган.
Антропометрик ўлчаш бирликлари билан бир вақтда табиий ўлчаш бирликлари ҳам пайдо бўла бошлаган. Бу бирликлар сифатида табиатдаги баъзи доимий, ўзгармас ҳисобланган объектларнинг ҳусуеиятлари олинган. Масалан, турли қимматбаҳо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида кенг қўлланилган, “нўхотча” маъносини англатувчи “карат”, “буғдой дони” маъносини билдирувчи гран шулар жумласидандир.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish