Дудланган маҳсулотларни сақлаш, тахлаш ва ташиш
Дудланган ва калбаса маҳсулотларини сақлаш шароити бу маҳсулотларни сифатини сақлаб қолишда муҳим ўринни эгаллайди.
Омборхоналарда ҳаво харорати 5-60 C, ҳавонинг нисбий намлиги 75-80 % бўлиши керак.
Омборхонанинг деворида ва шифтларида замбуруғларниннг пайдо бўлиши биланоқ янги сингдирилган оҳак билан оқланиб чиқилади.
Дудлаб сўлитилган навдаги калбаса ва дудланган маҳсулотлар аввалига осилиб, сўнгра яшикларга ёки гофрирланган картон яшикларга жойлаштирилади. Омборхоналарда ҳаво харорати ва намликга қаттиқ риоя қилиниши шарт, кучли ҳид берувчи маҳсулотларни дудланган маҳсулотлар билан бирга сақлаш тафсия этилмайди.
Дудланган гўшт маҳсулотлари ёпиқ яшикларда ташилади. Дудланган маҳсулотлар махсус тайёрланиб қуритилади, сўнгра жўнатиш учун ортилади. Ёзда улар маҳсус яшикларга кўндалангига жойлаштирилади, қишда эса яшикларга 2-3 қатор пергамент қоғоз ёйилади.
Биринчи қатордаги сон гўштининг тери томони пастга қаратилади, оҳирги юқориги қатордагисининг тери қисми эса юқорига қаратиб қўйилади.
Калбаса ва дудланган маҳсулотлари иложи борича термик вагонларда ташилгани маъқул, ёзда вагонларни ичига муз тўлдирилади, қишда эса иситиладиган бўлиши керак.
Гўшт маҳсулотлари яшикларга жойлангандан сўнг мустаҳкам қилиб михланади ва юқори қисмига трафаретга заводнинг номи, оғирлиги, товарни нави, қабул қилувчини манзили ва яшикларни тартиб рақами кўрсатилади.
Яхши дудланмаган, сўлитилмаган, замбуруғ билан ифлосланган, ёпишқоқ, эзилган ва синган, бегона ҳидга эга бўлган маҳсулотлар юбориш учун яроқсиз ҳисобланади ва ортилмайди.
Дудланган гўшт маҳсулотларини сифатли эканлигини билдирувчи белгилар
Дудланган чўчқа гўшти ташқи томондан қуруқ, рангсиз ёки қора жигарранга эга бўлиб, ўзига ҳос нозик дудланган ҳиди сезилади. Кесиб кўрилганда бир текисда қизил (ёш) ёки қизил (эски) рангли бўлиб оқ ёғ қаватидан иборат бўлади. Айрим ҳолларда сон гўштининг ички қисмида кулранг доғлар пайдо бўлади. Уларнинг келиб чиқиши икки хил сабабдан бўлиши мумкун.
Биринчидан – бир текисда тузланмаслик,
Иккинчиси – чириш жараёнини бошланишдан далолат беради.
Тўқималарнинг бир текисда тузланмаслигидан у қаттиқлигича қолади, лекин чириган ҳид бўлмайди. Кулранг доғларни пайдо бўлиши авваламбор тўқиманинг эриб кетиши ва чириган ҳиднинг ҳосил бўлиши билан таърифланади.
Сифатли дудланган чўчқа гўшти яхши таъмга, ҳамда дудланган ҳидга эга бўлади.
Қорамол, қўй ва чўчқанинг дудланган гўшти,ёш семиз молдан тайёрланган бўлса, юмшоқ ва таъми яхши, ориқ молники эса қаттиқроқ бўлади.
Сифатли дудланган маҳсулотларни таркибида микрофлоралар жуда кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |