Гидрогеология-ер ости сувлари ҳақидаги фан бўлиб жуда қадим замонлардан ривожланиб келмоқда.
Гидрогеология фани ҳам инженерлик геологияси фани каби бошқа геологик фанлар билан бирга механика, физика, кимё билан боғлиқдир. Гидрогеология фани ер ости сувларини халқ хўжалигида ичимлик суви сифатида, суғориш, курорт-санаторияларда шифобахш сув сифатида ишлатилишини ўрганади.
Геология, фан сифатида ХVIII асрда шакилланади. Илмий геологияга буюк рус олими М.В.Ломоносов (1711-1765) асос солди. У узининг "О слоях земних" ("Ер қатламлари ҳақида", 1763 ) асарини тоғ жинслари, минераллар, тоғ системалари, водийлар, ҳамда ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари масаласига бағишлаган. Геология фанининг ривожланишига чет эл олимларидан Д.Геттон, Ч.Ляел, Э.Зюсс, А.Гейм ва бошқалар ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшдилар.
ХVIII асрдан кейин геологиянинг мустақил бўлимлари фан даражасига кўтарилди. Уларнинг таркиб топишида рус олимлари В.М.Севергин, Г.Д.Рамановский, А.П.Карпинский, М.В.Мушкетов, В.А.Обручев, А.Д.Архангелский, И.М.Губкин; узбек олимлари Х.М.Абдуллаев, Х.Н.Боймухамедов, И.М.Исамуҳамедов, И.Х.Ҳамробоев, И.М.Мирхўжаев ва бошқаларнинг минералогия, петрография, кристаллография, геоморфология, геофизика, тарихий ва динамик геология, тектоника соҳасида олиб борган илмий тадқиқот ишлари катта рўл ўйнайди.
Гидрогеология фанининг ривожланишида олимлардан Н.Ф.Погребов, К.Н.Каменский, А.Н. Семихатов, А.М.Овчинников, О.К.Ланге, Н.И.Толстихин, Н.А.Кенесарин, М.М. Крилов, В.Л.Дмитрев, Н.Н.Хожибоев, С.Ш.Мирзаев, А.Н.Султонхўжаев, А.С.Хасанов ва бошқаларнинг рўли салмоқлидир.
Инженерлик геологияси фанининг ривожланишида рус олимлари Ф.П.Сава ренский, М.М.Филотов, В.В.Охотин, Н.В.Коломенский, И.В.Попов, В.А.Приклонский, Н.Н.Маслов, Н.Я.Денисов, Э.М.Сергеев; ўзбек олимлари Г.О.Мавлянов, Э.В.Мавлянов, А.И.Исломов, Э.В.Қодиров, К.П.Пулатов, С.М.Қосимов, М.Ш.Шерматов, З.Назаров, Ю.И.Иргашев ва бошқаларнинг олиб борган самарали илмий тадқиқот ишлари мухим рўл ўйнайди.
Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси мутахасислари табиий қурилиш хом ашёларини қазиб олинадиган ер пўстининг энг юқори қатламлари тузилишини минерал ва тоғ жинсларининг турларини, тарқалишини, ётишини ва уларнинг табиий қурилиш хом ашёлари ишлаб чиқаришдаги ўрни, ҳамда табиий қурилиш хом ашёлари тарқалган худудлардаги ер ости сувларининг турларини, тарқалиш қонуниятларини, бу худудларда тарқалган геологик жараён ва ҳодисаларни билиши, бу маълумотлардан қурилиш ишлаб чиқариш технологияси жараёнида тўғри фойдалана олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |