Режа: Фуқаролик жамияти тизимида маҳалла ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни



Download 1,09 Mb.
bet1/4
Sana02.07.2022
Hajmi1,09 Mb.
#732968
  1   2   3   4
Bog'liq
12-Mavzu


ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ
Режа:
  • Фуқаролик жамияти тизимида маҳалла ва ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни.
  • Маҳаллий ҳокимият ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатлари.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришини ривожланишининг концептуал асослари.

Фуқаролик жамияти институтлари тизимида ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)нинг ўрни беқиёсдир. Кўпчилик мамлакатлардан фарқли ўлароқ, маҳалла институти юртимизда минг йиллар давомида синалган ва чуқур илдиз отган, аҳолини бирлаштириб турадиган ижтимоий ҳодиса сифатида ривожланиб келмоқда. Айниқса, унинг ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларини сақлаб қолиш, уларни жипслаштириш кафолати сифатида майдонга чиқаётганлигини яққол кўриб турибмиз.
Ўзбекистонда фуқаролар ўзини ўзи бошқарувини амалга оширишда маҳалла ўрнак бўлади. Маҳалла ўзбекларнинг тарихан шаклланган жамият тараққиётини юксалтириш учун ягона мақсад билан яшаб, фаолият кўрсатиш маконига айланган. У ўзбек халқининг турмуш тарзи, руҳияти, ижтимоий ҳаётининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи, миллий анъаналарини, урф-одатларини, ахлоқий-маънавий қадриятларини авлоддан-авлодга етказувчи муқаддас маскан бўлиб келган.
Маҳалла инсонларнинг миллати, ёши, жинси, дини, ирқи, тили, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар уларни эзгулик йўлида жипслаштирувчи ва бирлаштирувчи катта ва муқаддас оила ҳисобланади.
Маҳалла шарқона анъаналар, урф-одатлар ва маросимларни жамоада амалга ошириб, авлоддан-авлодга етказиб келмоқда. Маҳалла фаоллари анъанавий, оилавий тўйлар, байрамлар, мотам маросимларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширишда бош-қош бўлишади.
Маҳаллада келажак авлодимиз тарбия топади. Бу ерда ўсаётган ҳар бир йигит-қизнинг ахлоқ-одоби учун бутун маҳалла аҳли масъулдир. Шунинг учун ҳам “Бир болага етти қўшни ота-она”, “Бир бола тарбияси учун етти маҳалла ота-она” каби нақллар бежиз пайдо бўлмаган.
Бугунги кундаги замонавий тадқиқотларда муниципал тузилманинг аҳолиси – “ҳудудий оммавий жамоа”, “ҳудудий жамоа”, “маҳаллий ҳамжамият” тушунчалари билан белгиланади. В.Е. Чиркиннинг таърифича, ҳудудий оммавий жамоа – аҳолини ҳудудий мансублик белгиси бўйича ташкил этишнинг махсус шакли ва одамларнинг фуқаролиги ва ёшидан қатъи назар махсус уюшмасидир. Ҳудудий оммавий жамоа сифатида у давлатни ташкил этган жамиятлар, уларнинг ичида тузилиши мумкин бўлган ва ташкил этилаётган бошқа ҳудудий оммавий жамоалар: федерация субъектлари, сиёсий автономиялар, муниципал тузилмаларнинг аҳолиси (халқи)ни ажратади
Маҳалла тузилмаси ва функцияси вазиятга қараб ўзгариб турган, аммо у ўзини ўзи бошқариш тамойилини сақлаб қолган, ўз ҳудудида истиқомат қилувчи кишилар ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни мувофиқлаштириб турган. Мустақиллик йилларида маҳаллалар жамиятнинг моддий-маънавий асосларини яратиш таянчига айланиб, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиёсий масалаларни ҳал этиб, фуқаролар йиғинида демократия тамойилларини шакллантириш, инсон омилини қадрлаш макони сифатида тикланмоқда.
Ҳудудий жамоа аъзоларининг ўзаро алоқалари мураккаб коммуникациялар тизимидан иборат. Николас Луманнинг фикрича, коммуникация бутунлай онгга боғлиқ бўлиб, яъни коммуникациянинг ўзи эмас, балки онгнинг ахборотни қабул қилиш функциясини бажаради. Ушбу ҳолат ўзини ўзи бошқаришда алоҳида инсоннинг иштироки, унинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тақозо қилади.
Фуқароларнинг уюшганлик даражаси, ўзаро алоқаларининг яқинлиги, ҳудудий жамоаларнинг турли кўламда ташкил этилишига қараб фарқланиши табиий ҳолдир. Айнан ушбу ҳолат турли кўламдаги ҳудудий жамоаларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади. Энг қуйи қишлоқ, шаҳарча, маҳалла жамоалари аъзолари алоқаларининг яқинлиги, уларнинг бошқарувдаги бевосита иштироки туфайли, ҳудудий ҳамжамиятларни шакллантиради. Айнан шундай ҳамжамиятлар манфаат гуруҳларини ташкил этиб, ҳудудудий ўзин ўзи бошқарувчи субъект ҳисобланади. Бундан ҳар бир ҳудудий жамоа, унинг кўламидан қатъи назар, ривожланган коммуникациялар тизимига эга бўлиши лозим деган хулоса келиб чиқади.
Ижтимоий институтлар, аввало, муассасалар тизими бўлиб, уларда ижтимоий гуруҳ аъзолари томонидан тайинланган ёки сайланган муайян шахслар жамият ва индивидуал манфаатларни қондириш, шунингдек гуруҳнинг бошқа аъзолари юриш-туришини тартибга солиш мақсадида умумий бошқарув функцияларини бажариш ваколатини оладилар. Фуқаролар йиғинлари бундай институт вазифасини ўтайди.

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish