Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети



Download 0,64 Mb.
bet1/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020


ФАЛСАФА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ
Режа:
1.Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети.
2.Фалсафа ва дунекараш.Дунекарашнинг тарихий турлари.
3.Фалсафа ва фан, уларнинг бир-бирларидан фарки хамда узаро алокаси
4.Фалсафанинг муаммолари,сохалари ва вазифалари. Миллий фалсафани , ривожлантириш масалалари,
Таянч тушунчалар.

Фалсафа, дунёқараш, шахс, идрок, дунёқарашнинг тарихий шакллари, фетишизм, анимизм, тотемизм, магия, онтология, гносеология, фан методологияси, ижтимоий фалсафа, этика, аксиология, фалсафий антропология, метафизика, онг, тафаккур, руҳ, материя, табиат, борлиқ, фан, пайдейя.


1.Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши. Ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. «Фалсафа» тушунчаси юнонча phileo – севаман ва sophia – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. Фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири Пифагор милоддан аввалги VI асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим ва инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва борлиқни танқидий тушуниш йўли билан олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган.
Шуни таъкидлаш лозимки, Пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб «фалсафа» тушунчасига унинг кейинчалик пайдо бўлган ва моҳият эътибори билан, фалсафани «барча фанлар подшоси» даражасига кўтарган маъносидан бошқачароқ маъно юклаганлар. Аммо илк файласуфлар ўзларини донишманд деб ҳисобламаганлар ва доноликка даъво қилмаганлар, зеро, ўша даврда кенг тарқалган тасаввурга кўра, ҳақиқий донишмандлик аждодлардан мерос қолган, асрдан асрга ўтиб келаётган афсоналар, дин ва ривоятларда мужассамлашган. Донишмандлар деб, асрлар синовидан, энг сўнгги ҳақиқат манбаи сифатидаги билимларга эга бўлган башоратгўйлар, коҳинлар ва оқсоқоллар эътироф этилган. Уларнинг сўзлари бирдан-бир тўғри деб қабул қилинган. Файласуф эса, қадимгилар фикрига кўра донишмандлик мухлиси бўлиши, эътиқод сифатида қабул қилинган тайёр ҳақиқатларга эмас, балки ўз ақлига таяниб, ижодий йўл билан, шунингдек бошқа файласуфлар томонидан олинган билимлар ва тажрибадан фойдаланган ҳолда мақсадга интилиши лозим бўлган.
Бироқ, инсоннинг дунё ва ўзига бундай муносабат дарҳол юзага келгани йўқ. Инсоннинг табиатга қаршилик кўрсатиш, мавжудлик воситаларини яратиш ва кўпайтириш қобилиятлари ривожлангунга ва ўсгунга, бунинг натижасида етарли тажриба ва билимлар тўплангунга, одамлар ақли кўп сонли саволларга жавоб излаш учун етарли даражада юксалгунга қадар инсоният узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган. Шу боис фалсафанинг моҳиятини, шунингдек унинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитларини тушуниш учун гапни инсон дунёқарашидан бошлаш лозим. Нима учун? Шунинг учунки, фалсафа дунёқарашнинг асосий тарихий шаклларидан бири ҳисобланади. Фалсафа ҳақида гапириш – инсон дунёқараши, унинг оқилона фикрлаш қобилияти ҳақида, бинобарин, унинг моҳияти ва Ерда пайдо бўлиш тарихи ҳақида гапириш демакдир. Бу ерда биз ҳали кам ўрганилган мураккаб муаммоларга дуч келамиз, зеро инсоннинг келиб чиқиши одамлар доим жавобини топишга ҳаракат қилган буюк жумбоқлардан бири ҳисобланади. Аммо билимнинг бу соҳасида ечилмаган муаммолар бугунги кунда ҳам бисёр. Хусусан, инсон нима учун, қаердан, қайси сабабларга кўра пайдо бўлган, деган саволга аниқ, умумий эътироф этилган жавоб ҳанузгача мавжуд эмас. Шунингдек, ақл фақат инсонга хосми ёки унинг инсон борлиғида мавжудлиги объектив борлиқнинг бир парчаси, айрим ҳодисасими?, деган савол ҳам ҳали ўз жавобини топганича йўқ.
Бинобарин, инсоният тарихи ҳақидаги ҳозирги илмий тасаввурлар нуқтаи назаридан айрим масалалар мавжуд бўлиб, улар хусусида олимлар ва мутахассислар маълум бир тўхтамга келганлар. Хусусан, бой тарихий материал, археология фани олган далилий маълумотлари, шунингдек бошқа фанларнинг методлари билан олинган натижалар (масалан, жинслар, фойдали қазилмалар ёшини аниқлаш ва ш.к.)ни эътиборга олган ҳолда, ишонч билан инсон сайёрамизда ҳаётнинг тадрижий (эволюцион) ривожланиши маҳсулидир, деб қайд этиш мумкин. Ҳозиргача мавжуд билимлар оддий меҳнат қуролларини ясаган инсонсимон мавжудотларнинг (лот. homo habilis – уқувли одам) қадимги манзилгоҳлари тахминан 3-5 млн йил олдин пайдо бўлган, деган хулосага келиш имконини беради.
Археологик ва илмий маълумотларга кўра, қаддини тик тутиб юрадиган одам ёши тахминан 1,5 млн йилни ташкил этади. Homo sapiens, яъни ақлли одамлар типи атиги 40-60 минг йил олдин вужудга келди. Мутахассислар фикрича, инсонда онг пайдо бўлиб, ижтимоий мавжудот сифатида узил-кесил шаклланганидан бери, унинг асосий хусусиятларида жиддий ўзгаришлар юз бергани йўқ, яъни у ҳозирги одамлардан деярли фарқ қилмайди.
Онг пайдо бўлиши эса, илмий тасаввурларга мувофиқ, инсон тарихий ривожланишининг одам мияси ўсиб бораётган меҳнат фаоллиги ва вербал (нутқ орқали) мулоқот таъсирида ўта ривожланиб, мураккаб мавҳумликларни тушунадиган даражага етган даври билан боғланади. Шундай қилиб, инсон тушунчаларга таъриф бериш, мулоҳазалар билдириш ва мушоҳадалар юритиш йўли билан содда, лекин том маънода ақлий иш олиб бора бошлади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish