Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети


Дунёқарашда ижтимоий муҳитнинг роли



Download 0,64 Mb.
bet4/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

2.Дунёқарашда ижтимоий муҳитнинг роли. Ақл пайдо бўлиши билан инсон ўзини фикрловчи мавжудот сифатида англай бошлайди, унда ўз «мени» ва ўзгалар ҳақида тасаввури шаклланади ва ривожланади. Шу тариқа у ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни англайди, ўзи ва бошқа одамларни, ўзи ва ташқи муҳитни фарқлайди, илгари ўзига маълум бўлмаган дунёнинг янги ва янги жиҳатларини идрок этади. Бундай қарашлар инсоннинг ўзи ва ўзини қуршаган борлиқ ҳақидаги тасаввурлари мажмуи сифатида шаклланадиган дунёқараш негизини ташкил этади. Бунда инсон ўзига маъқул ва номаъқул нарсаларни фарқлайди, баҳолар беради, устуворликлар тизимини яратади ва муайян мақсадларга эришишда тегишли тарзда иш кўради.
Демак, дунёқарашда билиш, қадриятларга муносабат ва хулқ-атворни белгилаш функциялари мужассамлашади.
Дунёқарашнинг билиш функцияси инсонда қизиқиш уйғотувчи барча саволларни, шунингдек муайян йўл билан топувчи жавобларни ўз ичига олади. Билиш одамлар дунёқарашини бойитади ва кенгайтиради, у жамиятнинг ривожланишига қараб янада теранроқ ва мазмунан бойроқ бўлиб боради.
Аммо дунё жуда ранг-баранг бўлиб, муттасил ўзгариш жараёнини бошдан кечиради, қониқарли жавобларга эга бўлмаган саволлар эса, узил-кесил жавоб бериш мумкин бўлган саволларга қараганда, кўпроқдир. Шу боис, муаммоларга нисбатан муайян тарзда ёндашадиган ҳар бир одамнинг дунёқараши, саволлари ва жавоблари доим шахсий ўзига хослик билан ажралиб туради ва ҳеч бўлмаса шу сабабга кўра бошқа одамлар дунёқарашига ҳеч қачон ўхшамайди.
Дунёқарашнинг интеллектуал, эмоционал ва руҳий асосларнинг узвий боғлиқлиги ва уларнинг жамулжам ҳолда ҳар бир инсон учун мутлақо муайян, индивидуал хусусиятлар сифатида амал қилишидир.
Интеллектуал, эмоционал ва руҳий асослар ирода билан уйғунликда эътиқодлар – одамлар фаол қабул қиладиган, уларнинг онг даражаси ва ҳаётдаги мўлжалларига мос келадиган қарашларни юзага келтиради.
Дунёқарашнинг муҳим элементи шубҳа бўлиб, у дунёқарашни догматизм, яъни бирёқлама, нотанқидий фикрлаш, у ёки бу қоидани шак-шубҳасиз ҳақиқат деб қабул қилишдан асрайди. Догматизмнинг қарама-каршиси скептицизм бўлиб, бунда шубҳа мутлақлашади, фикрлашнинг асосий омилига айланади, билиш ва борлиқни идрок этишнинг бош тамойили сифатида амал қилади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish