Материалистлар ва идеалистлар. У ёки бу файласуфлар саволнинг биринчи қисмига қандай жавоб беришига қараб, материалистлар -дунё азалдан моддий, онг эса бу материянинг маҳсулидир, деб ҳисобловчилар ва идеалистлар -дунё замирида материядан олдин пайдо бўлган ва уни яратувчи идеал нарсалар ва ҳодисалар ётади, деган фикрни ҳимоя қилувчиларга ажратилади.
Бунда идеализмнинг икки тури – объектив ва субъектив идеализм фарқланади. объектив идеалистлар-қандайдир номоддий ва инсон онгига боғлиқ бўлмаган (яъни объектив мавжуд бўлган) нарсалар ва ҳодисаларни ( Худо,дунёвий ақл, ғоя, руҳ ва шу кабилар) бутун борлиқнинг асоси деб эътироф этадилар. Фалсафа тарихида Платон, Авлиё Августин, Фома Аквинский, Г.Гегель, , Н.Бердяев каби мутафаккирлар объектив идеализм намояндаларидир. субъектив идеализм - дунё фақат индивидуал (субъектив) онг нуқтаи назаридан қаралган ҳолда талқин қилинади. Ж.Беркли, Д.Юм, И.Г.Фихте субъектив идеализмнинг ёрқин намояндалари ҳисобланади.
Фалсафа тарихида материалистик йўналишлар ва оқимлар ҳам анчагинадир. Хусусан, материяни яратиш ва йўқ қилиш мумкин эмаслиги ҳақидаги фикр-мулоҳазаларга илк файласуфларнинг асарларидаёқ дуч келиш мумкин. Мазкур содда материализм вакиллари :қадимги хитой файласуфлари – Лао цзи, Ян Чжу;
Қадимги ҳинд файласуфлари – локаята йўналиши намояндалари;
Қадимги даврнинг машҳур файласуфлари – Гераклит, Эмпедокл, Демокрит, Эпикур ва бошқалар.
Қадимги Марказий Осиё файласуфлари- Зардўшт Сепитома кабилардир.
Классик механика вужудга келган ва фаол ривожланган Янги даврда механистик материализм (П.Гольбах, П.Гассенди, Ж.Ламетри) айниқса кенг тарқалди.
ХVIII-XIX асрларда фалсафий материализмнинг йўналишлари:
- антропологик материализм (Л.Фейербах);
- вульгар материализм (Фогт, Бюхнер, Молешотт);
- диалектик материализм (К.Маркс, Ф.Энгельс) шаклланди.
Бироқ, яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур таснифга мувофиқ материалистлар ёки идеалистлар деб номланувчи у ёки бу файласуфлар бундай фарқлашга асоссиз схемалаштириш ва соддалаштириш деб қараб, ўзини бу йўналишларнинг бирортасига ҳам мансуб деб ҳисобламаслиги мумкин. Бундай қарашлар шу билан изоҳланадики, тўғридан-тўғри ва узил-кесил тарзда, бу муаммони тушунишга нисбатан бошқача ёндашувларни эътиборга олмасдан таърифланган «фалсафанинг асосий масаласи» муқаррар тарзда барча файласуфларни икки катта қарама-қарши лагерга – материалистлар ва идеалистларга ажратади ва бу ҳодисанинг айрим кўриниши сифатида фақат моддий ва маънавий субстанцияларни тенг ҳуқуқли асослар деб ҳисобловчи дуалистларнигина (масалан, Р.Декарт) фарқлайди.
Аммо фалсафий тафаккур тарихида у ёки бу файласуфлар фикрига кўра энг муҳим деб қараладиган бошқа муаммолар ҳам мавжуд. Айни шу сабабли аксарият файласуфлар субстанция (дунёнинг биринчи асоси) ҳақида мулоҳаза юритар экан, мазкур масаланинг қўйилишини «фалсафанинг асосий масаласи» билан боғлашга мойил эмас. Масалан;
Do'stlaringiz bilan baham: |