Байрамлар ва ижтимоий турмуш. Энг кенг нишонланадиган байрамлар Исонинг туғилиши (Рождество 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси) ва Пасха. Айни пайтда католик ва протестантларда Рождество, православларда Пасха кенг нишонланади. Кўрилаётган қитъанинг православ халқлари – юнонлар, руминлар ва албанларнинг бир қисми – черковда григориан календари қабул қилинган (Россия черковидаги каби Юлиан календари эмас) ва улар ушбу байрамларни католиклар ва протестантлар билан бир пайтда ўтказадилар. Рождествога арчани безаш ананага айланган. Бу одат XVIII асрнинг иккинчи ярмида Эльзасда бошланиб, кейинчалик Европанинг бошқа халқларига тарқалган. Буюк Британия халқларида анъанавий Рождество безаги падуба (доим яшил, қизил-сариқ майда мевали бута) шохлари ёки омели (оқ мевали ўсимлик)ни безатиш қадимги кельтлардан қолган одат бўлган. Рождествода бир-бирларига совға улашиш ҳам анъанага айланган. Болаларга совғани оёқ кийимлари ичига, кровати остигаёки махсус пайпоққа солишиб, уни рождество бобоси (инглиз ва немислар учун Санта Клаус, францияликлар учун Пер Ноэлем, италияликлар учун Баббо Натале) келтиргани айтилади. Рождество одатда оила даврасида ўтказилади. Ундан фарқлироқ Янги йилни аксари кафеда кутиб олиниб, тунда байрам сайллари ўтказилган.
Баҳорги байрам оммавий сайллар билан ўтказиладиган масленица бўлган. Италияликлар, французлар ва яна қатор халқлар масленицага карнаваллар уюштирганлар. Карнавалларда кўплаб аҳоли қатнашган; одамларнинг завқли юришлари, махсус кийимлар кийиб тарихий мавзуларда саҳна томошалари кўрсатилган.
Анъанавий ёзги байрам – авлиё Иоанн куни. У шимолий мамлакатларда Финландия, Швеция ва бошқаларда оммалашган. Бу байрамга катта гулханлар ёндирилиб, қўшиқлар айтилади, дарё ва кўлларда чомиладилар, орол очадилар. Авлиё Иоанн куни қандай тарзда қадимги мажусий диний байрамни христианлаштирилганлигига яққол мисол бўлади. Бу байрам қадимда хўжалик-деҳқончилик тақвими удумлар бошқа қатор авлиёлар кунларини нишонлашда ҳам кузатилади.
Кўпчилик Европа мамлакатларида 1 ноябрда барча авлиёлар кунини нишонлашади. Шу куни матҳумларни эслашиб, ота-оналар, қариндошлар қабрларини зиёрат қилишади.
Анъанавий удум-маросимлар айрим мамлакатларда давлат муассасалари ишида ҳамроҳ бўлади. Масалан, Англияда ҳар йили парламент иш бошлаганида ўрта аср кийимларидаги гуруҳ ертўлаларни кўриб чиқиб спикерга бинода фитначилар йўқлиги ҳақида хабар беради. Бу ўзига хос удум 1605 йили Гай Фокс бошчилигидаги фитначилар парламентни портлатиш режаси фош этилганидан сўнг пайдо бўлган.
Ҳозирда мавжуд ижтимоий ташкилотлар (профсоюз, клублар, турли жамиятлар ва тўгараклар, студентлар, спортчилар, овчилар, қўшиқчилар ва бошқа жамоалар) ўрта аср Европа ҳунармандари цех иттифоқлари асосида вежудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |