Режа: Этнологияда диффузионизм йўналишининг пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши



Download 84,9 Kb.
bet2/3
Sana14.04.2022
Hajmi84,9 Kb.
#551241
1   2   3
Bog'liq
3-мавзу

Диффузионизмнинг машҳур вакиллари
Фридрих Рaтцель (F. Ratzel, 1844 1904 йй) — асосий иши “Антропогеография” (“Anthropogeographie”) номли асари бўлиб у 1882 йилда чоп этилган;
Эрланд Норденшельд (E. Nordenskiold, 1877 1938 йй) нинг асосий тадқиқоти “Қиёсий этнографик тадқиқот” (“Comparative Ethnographical Studies”) дир, у 1919 йилда эълон қилинган;
Роберт Гребнер (R. Graebner,1877-1934 йй) — муҳим асари “Этнология услуби” (“Methode der Ethnologie”) — 1905 йилда нашр этилган;
Вильгельм Шмидт (W. Schmidt, 1868-1954йй) — В. Копперсом (W. Koppers) билан ҳаммуаллифликда нашр этилган “Тарихий маданий этнология методларига оид муҳим китоб” (“Handbuch der Methode der kulturhistorischen Ethnologie”) —1937 йилда чоп этилган;
Лео Фробениус (L. Frobenius, 1873 1938 йй) нинг асосий асари “Маданият ҳақидаги табиий-илмий таълимот” (“Die naturwissenschaftliche Kulturlehre”) бўлиб, у 1899 йили нашр этилган.
Г. Элиот-Смит (G. Elliot Smith) нинг асосий тадқиқоти - “Маданият” (“Culture. The Diffusion controversy”) дир. Мазкур асар 1928 йилда эълон килинган.


2. Этнологияда диффузионизмнинг ривожланишида Фридрих Ратцел ва Лео Фробониус ўрни
Этнологияда диффузионизмнинг асосчиси сифатида Мюнхен университети профессори Фридрих Ратцел эътироф этилади. У илк бора маданият кўринишларини турли маданий ҳудудлар ва мамлакатлар бўйича тарқалиш қонуниятига эътибор қаратган. Эволюционистларда «маданият кўринишлари мавҳум бўлиб, ўз-ўзидан пайдо бўлади» - деган қараш устувор эди.
Ратцел ўз қарашлари "Антропогеография" (1882), "Халқшунослик" (1885) ва "Ер ва ҳаёт" (1891) номли кўп жилдлик асарларида мужассамлаштирди. Жумладан, у "Антропогеография" асарида моддий маданият намуналарини (этнографик буюмлар ва уларнинг терминологияси) географиясини турли халқларда тарқалиши билан боғлаб тадқиқ қилган. Ратцелнинг фикрича, табиий муҳит таъсирида шаклланган маданиятлар ўртасидаги ўзаро фарқ ушбу халқларнинг бир-бирлари билан доимий этномаданий алоқалари таъсири натижасида аста-секинлик билан силлиқланиб боради. Ратцел ўз тадқиқотларида бир халқни бошқа халқ томонидан қўшиб ёки босиб олиниши, турли ирқларнинг ўзаро бирикиши, этномаданий савдо алоқалари ва уларнинг турли шаклларига алоҳида аҳамият қаратган ва уларни батафсил таҳлил қилади. Айнан мана шундай алоқалар натижасидагина маданият кенг ҳудудларга ёйилиши мумкин. Амалиётда эса бу тил ва ирқ хусусиятларидан муҳимроқ бўлган этнографик ашёларнинг тарқалиши шаклида намоён бўлади. Ирқлар доимо ўзаро қўшилиб боради ва шунинг учун ҳам деярли барча ирқлар ҳозирда аралаш ҳолда яшашини кузатиш мумкин. Ўз навбатида шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, халқ ҳаётида тил этник белги тарзида ирққа нисбатан бирмунча мустаҳкам ҳисобланади, лекин вақтлар ўтиши билан ўзаро этномаданий алоқалар натижасида у ҳам маълум маънода ўзгаради ёки бир тил иккинчисига ўзаро яқинлашади. Моддий маданият ашёлари эса бошқа маданият кўринишларига қараганда ўзининг шакли ва тарқалиш ҳудудини бирмунча кўпроқ намоён этади. Ратцелнинг фикрича, халқлар ҳаётида содир бўлган турли хил этно-ижтимоий ўзгаришлар йўқ бўлиб кетган ҳолда этнографик предметлар қандай бўлса шундайлигича қолади ва шунинг учун ҳам маданиятни илмий ўрганишда этнографик ашёларнинг ўрни беқиёсдир.
Ратцелнинг шогирди ҳисобланган Лео Фробениус этнолог, археолог ва фольклоршунос олим сифатида шуҳрат қозонган. У биринчи марта диффузионизм назарияси асосида маданият морфологияси номли концепциясини ва маданий доиралар назариясини яратган олимдир. Лео Фробениус Африка ва бошқа минтақаларда яшовчи халқлар маданияти бўйича мутахассис бўлиб, Африка, Австралия ва Океания халқлари маданиятини тадқиқ этиш борасида 12 маротаба экспедиция уюштирган ва олиб борган илмий тадқиқотлари асосида Африканинг этник харитасини яратган. Ўз навбатида шуни ҳам уқдириб ўтиш жоизки, мазкур харита бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Африкашунос олим ўз экспедицияларининг материалларини ва уларнинг назарий хулосаларини
1988 йилда нашр этилган «Африка маданиятини келиб чиқиши» номли монографиясида баён қилган. Унинг фикрича, маданият мисли тирик организм бўлиб, ундаги ўзгаришлар ҳаётнинг умумий қонунлари билан чамбарчас боғлиқдир. Олим томонидан Африка ва Меланезия халқлари маданиятларини ўзаро таққослаб ўрганиш асносида маданиятдаги ўзгаришлар алоҳида элементларнинг тарқалиши натижасида эмас, балки бир бутун яхлит маданият кўринишларига боғлиқ бўлиб, улар тахминий бирлашган элементлар уюшмаси эмас, балки бир бутун яхлит тизим ҳисобланади», - деган хулосога келинган.
Ўз навбатида шуни ҳам унутмаслик керакки, муаллифнинг маданиятни келиб чиқишига оид мулоҳазаларида айрим мифологик қарашларни ҳам кузатиш мумкин. Чунончи, у маданиятни мисоли тирик организм тарзида тасаввур қилади ва маданият ҳам худди тирик организм каби дунёга келади, турли ёш босқичларини босиб ўтиб, охир оқибатда умрини тугатиб барҳам топади деган ғояни илгари сурган. Бунда муаллиф маданият одамлар томонидан яратилмайди, балки ўз-ўзидан ривожланиб боради деган ғояни илгари суради. Унинг фикрича, инсоният маданиятни яратувчиси эмас, балки унинг маҳсули ёки объекти ҳисобланади. Лекин маданият инсонлар томонидан яратилмаса-да у одамларсиз яшай олмайди ва кенг миқёсида тарқалиши ҳам мумкин эмас деб ҳисоблайди. Агар ўхшатиш жоиз бўлса маданият мисоли оёқсиз киши ўтсак инсонларни ўзини кўчириб ўтказишга мажбур қилади. Унинг таъкидлашича, инсонлар халқ маданиятни яратувчиси эмас, балки узатувчисидир.
Фронбениуснинг фикрича, ҳар бир маданият ўзига хос хусусиятга эга. Қолаверса, у маданиятни ижтимоий муҳитдан ташқарида, мистик кўриниш тарзида талқин қилади ва уни иккига, яъни эркак ва аёлга бўлади. Ўз навбатида машҳур олим ўз қарашларини экспедициялар жараёнида йиққан дала материаллари орқали исботлашга ҳаракат қилади. Жумладан, олимнинг Африкада олиб борган тадқиқотлари натижасида Африка маданиятини иккига-теллуруит-эфиопия-патриархал ва хтоник-хамитик-матриархатга бўлади.



Download 84,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish