Режа электрон жадвал мухаррирлари, уларнинг вазифаси ва имкониятлари. Асосий тушунчалар: катак, диапазон, сахифа, сатр ва устун


ЕХCEL ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ



Download 2,89 Mb.
bet2/7
Sana26.02.2022
Hajmi2,89 Mb.
#469191
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛ МУХАРРИРЛАРИ MS EXCEL ДАСТУРИ

ЕХCEL ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


MICROSOFT EХCELдаги барча маълумотлар жадвал кўринишида намоён бўлиб, бунда жадвал катакчаларининг (хоналарининг) маълум қисмига бошланғич ва бирламчи маълумотлар киритилади. Бошқа қисмлари эса ҳар хил арифметик амаллар ва бошланғич маълумотлар устида бажариладиган турли амаллар натижаларидан иборат бўлган ахборотлардир.
Электрон жадвал катакчаларига уч хил маълумотларни киритиш мумкин:
МАТНЛИ;
СОНЛИ ИФОДАЛАР;
ФОРМУЛАЛАР.
МАТНЛИ МАЪЛУМОТЛАР сарлавҳа, белги, изоҳларни ўз ичига олади.
СОНЛИ ИФОДАЛАР бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлардир.
ФОРМУЛАЛАР — киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни ҳисоблайдиган ифодалардир.
ФОРМУЛАЛАР ҳар доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула катакчага киритилгандан кейин шу формула асосида хисобланадиган натижалар яна шу катакчада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, EХCEL автоматик равишда янги маълумотлар бўйича ҳисоб ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил қилиб беради.
EХCELнинг асосий ишлов бериш объекти хужжатлар ҳисобланади. EХCEL хужжатлари ихтиёрий номланадиган ва хls кенгайтмасига эга бўлган файллардир. EХCELда бундай файллар «ИШЧИ КИТОБ» деб аталади. Ҳар бир Ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири «ИШЧИ ВАРАҚ» деб аталади. Ҳар бир ишчи варақ ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун MICROSOFT EХCEL дастурини ишга тушириш зарур. Ишчи китобнинг таркиб элементларидан бири ИШЧИ ВАРАҚ, яъни электрон жадвал хисобланади.
Электрон жадвалнинг асосий элементлари эса катакча ва ДИАПАЗОНЛАРДИР.
КАТАКЧА — бу жадвалдаги манзили кўрсатиладиган ҳамда бир қатор ва бир устун кесишмаси оралиғида жойлашган элементдир. Катакча кесишмаларида ҳосил бўлган устун ва қатор номи билан ифодаланадиган манзили билан аниқланади. Масалан, А — устун, 4 — қатор кесишмасида жойлашган катакча — А4 деб ном олади. Катакчага сонли қийматлар, матнли ахборотлар ва формулаларни жойлаштириш мумкин.
Бир неча катакчалардан ташкил топган гуруҳ ДИАПАЗОН деб аталади. Диапазон манзилини кўрсатиш учун уни ташкил этган катакчаларнинг чап юқори ва ўнг қуйи катакчалар манзиллари олиниб, улар икки нуқта билан ажратилиб ёзилади. Масалан: А1:А4
Ишчи жадвалларни кўриб чиқишда ёки катакчаларни бичимлашда иш олиб бораётган диапазоннинг манзилини билиш шарт эмас, лекин формулалар билан ишлаётганда бу нарса жуда муҳимдир.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish