Режа: Экстремизмнинг минтақада намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари



Download 275,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi275,09 Kb.
#206979
  1   2   3   4
Bog'liq
sV6K5LshTcRzEVqr3tYV2WSocoDh822fWhcYgi23



Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган дин ниқобидаги 
экстремистик ва террористик ташкилотлар (“Ҳизбут-таҳрир”) 
 
Режа: 
1. Экстремизмнинг минтақада намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари.
2. Марказий Осиёда фаолияти кузатилган диний экстремистик оқимлар ҳамда 
уларнинг бажарадиган функцияларига кўра турлари.
3. “Ҳизбут-таҳрир” оқимининг тарихи, моҳияти, мақсад ва вазифалари, фаолият 
услублари, ташкилий тузилмаси, молиявий манбалари, гоялари.
 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Марказий 
Осиё 
минтақаси, 
Марказий 
Осиё 
минтақаси, 
жумладан
Ўзбекистонга таҳдиди, “қайта қуриш”, экстремизм ва терроризмга қарши кураш, 
Марказий Осиё минтақасида фаолияти кузатилган диний-сиёсий ташкилотлар, 
“Ҳизбут-таҳрир”. 
 
Экстремизмнинг минтақада намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари. 
Марказий Осиё минтақасида диний мутаассиб оқимлар фаолияти ХХ асрнинг 80-йиллари 
бошларида хорижий экстремистик марказлар саъй-ҳаракатлари билан шакллана бошлади. 
Минтақада хориждан келаётган молиявий ёрдам ҳисобига жангари сифатида 
фойдаланиладиган шахсларни танлаш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган гуруҳлар пайдо 
бўлди. Марказий Осиё республикалари мустақилликка эришган 1990-йилларнинг 
бошларида эса, бу гуруҳлар фаоллашиб кетди. Шунинг натижасида, минтақада 
экстремизм асосан фирқабозликка асосланган янги гуруҳларнинг пайдо бўлиши, норасмий 
йўл билан диний сабоқ бериш, ноқонуний тарзда диний маҳсулотлар тайёрлаш, олиб 
кириш, тарқатиш, миссионерлик ва прозелитизмнинг авж олиши каби кўринишларда 
намоён бўлди.
Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистонда бундай таҳдиднинг юзага 
келишига қуйидагилар сабаб бўлди: 
– “қайта қуриш” даврида нафақат сиёсий ва иқтисодий инқироз, балки мафкуравий 
парокандалик ҳам юзага келган эди. Совет империяси барбод бўлгач эса, мафкуравий 
бўшлиқ ўзининг хатарли оқибатларини намоён қилди; 
– эътиборли диний уламолар ўрнини сохта “исломчилар” эгаллашга интилишлари 
ва улар томонидан ислом асослари бузиб талқин қилиниши бошланди; 
– аҳолининг ислом динига бўлган катта қизиқишидан фойдаланиб, халқаро 
экстремистик 
марказлар 
томонидан 
минтақада 
диний 
мутаассиблик 
руҳидаги 
адабиётларни тарқатиш кенгайтирилди; 
– дин ниқоби остида фаолият олиб борувчи, аслида айрим давлатларнинг ғаразли 
геосиёсий ва геостратегик қарашлари натижаси ўлароқ шаклланган, қўпорувчилик 
мақсадини кўзлаган турли оқим ва йўналишларга мансуб хорижий даъватчилар минтақага 
ўз ғояларини олиб кира бошладилар;
– истиқлол арафасида минтақа давлатлари чегараларининг мустаҳкам эмаслиги 
турли экстремистик кучларга наркотрафик, қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси орқали 
молиявий имкониятларини мустаҳкамлаб олишга ва минтақа бўйлаб эркин ҳаракат 
қилишга замин яратди. 
Қисқа қилиб айтганда, шўро давридан мерос бўлиб қолган оғир ижтимоий-
иқтисодий муаммолар юқорида қайд этилган сабаблар билан қўшилиб диний 
экстремистик оқимларнинг шаклланиши ва фаоллашувига қулай шароит яратди.
Умуман олганда эса, экстремизм минтақада яширин, кейинроқ очиқ-ошкора 
ташвиқот ва зўравонликка асосланган фаол ҳаракатлар, сўнг унга қарши қаратилган чора-
тадбирлар натижасида яна ўта махфий ишлаш асносида тарғибот олиб бориш ва 
қўпорувчилик хуружларини содир этиш каби босқичларни босиб ўтди, дейиш мумкин.


Шу билан бирга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга уриниш баъзан
мудҳиш ҳолатларнинг юз беришига олиб келди. Бунда ўтган даврдан мерос қолган диндан 
хабарсизлик мутаассиб гуруҳларга қўл келди. Ҳозирги кунга келиб минтақада, хусусан, 
Ўзбекистонда 
диний-маърифий 
соҳанинг 
ривожланиши 
диний 
фундаментализм 
хавфининг олдини олишда муҳим омил бўлиб қолмоқда. Аммо ғаразли кучлар ҳам ўз 
мақсадларига эришиш йўлида янги-янги услубларни, ҳийла-найрангларни ўйлаб 
топишлари ҳам табиий. Бу каби салбий ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва ривож топишига 
йўл қўймаслик эса доимий хушёрликни талаб этади. 
Айни пайтда, бир ҳақиқатни алоҳида қайд этиш лозим. Ота-боболаримиз дини 
бўлмиш ислом ҳар доим одамларни ўз-ўзини идора этишга, яхши хислатларни 
кўпайтириб, ёмонларидан халос бўлишига чорлаган, оғир синовларга бардош беришга
ёруғ кунларга интилиб яшашга даъват қилган, бир сўз билан айтганда, халқимиз учун 
ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам бу маърифат одамларга 
маънавий-руҳий куч-қувват бағишлаб, ўзаро меҳр-оқибатлилик туйғуларининг камол 
топишига хизмат қилмоқда. 
Бугунги кунда экстремизм ва терроризмга қарши кураш нафақат бир давлат ёки 
минтақа, балки жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Шу жумладан, 
бизнинг юртимизда ҳам бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон 
бўлиши, аҳоли ўртасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш 
мақсадида бу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлганларга қарши қатъий кураш олиб 
борилмоқда.
Диний саводи паст бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб 
кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим 
вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто, ўзларини қурбон 
қилишгача етиб бормоқдалар. Жоҳиллик ҳам мутаассиб оқимларнинг ғаразли ниятларини 
амалга оширишига замин яратадиган омиллардан бўлди. Мамлакатимиз ҳудудига яширин 
тарзда олиб кирилаётган экстремистик руҳдаги адабиётлар, тарқатилаётган варақалардан 
таъсирланаётган ва тўғри йўлдан адашаётганларнинг борлиги ҳам буни тасдиқлайди. 
Ўзини портлатиш орқали бегуноҳ кишиларнинг ҳалок бўлишига, қанчадан-қанча 
болаларнинг етимга айланишига сабаб бўладиган жафокорлик ҳам жаҳолатнинг ўзига хос 
кўринишидир. 
Дарҳақиқат ҳозирги кунга келиб диний экстремистик ташкилотлар кенг тармоқли 
тизимга айланиб улгурди. Бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. Аввало, барча 
экстремистик ташкилотлар бир тадқиқот марказлари, таъбир жоиз бўлса “ғоявий 
лаборатория”лар маҳсули эканини алоҳида қайд этишимиз лозим.

Download 275,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish