I босқич. «Эконометрика» ибораси Павел Цьемпа томонидан киритилган. «Агар бухгалтерия ҳисоби маълумотларига алгебрия ва геометрия усулларини қўлласа, у ҳолда хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида янада чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш мумкин» деб таъриф берган.
II босқич. Иқтисод соҳасида янги йўналиш «Эконометрика» фани пайдо бўлади.
Ирвинг Фишер Эконометрика жамиятининг асосчиси (1930 йил 29 декабрь) ва биринчи президенти (1931-1934 йиллар). Фишер ва айирбошлаш тенгламасининг асосчиси. Фишер тенгламаси инфляция даражаси, номинал ва реал фоиз ставкалари ўртасидаги боғлиқликни тавсифлайди.
Ян Тинберген макроиқтисодий моделларни ривожлантирган, концептуал муаммоларни тушуниш ва ечимларини таклиф қилган.
Джон Мейнард Кейнс, Ян Тинбергеннинг макроиқтисодий моделларини танқид қилиб, ҳам ўзи, ҳам бошқа олимлар учун «Эконометрика» фани учун қатъий асосларни излашга ундаган ва ўз мақсадига эришган.
Рагнар Антон Киттиль Фриш Эконометрика жамиятининг асосчиси (1930 йил 29 декабрь). Бу Норвегиялик олим шарафига Эконометрика жамияти томонидан Фриш медали берилиб келинмоқда. Кейинчалик «Замонавий дунёда эконометрика» [1] асари билан бу фанга катта мерос қолдирган. «Эконометрика» журнали таҳририятининг биринчи раҳбари бўлган (1933 йил).
Ян Тинберген ва Рагнар Антон Киттиль Фриш иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олганлар (1969 йилда).
III босқич.Иккинчи жаҳон урушидан кейин макроиқтисодий моделларнинг ривожланиш даври.
Лоуренс Роберт Клейн Эконометрика жамиятининг президенти (1960 йил) сифатида, статистик нуқтаи-назардан Кейнс назарияси ишончлироқ бўлгани учун ҳам, бу назариянинг макроиқтисодий моделини ривожлантирган. Лоуренс Роберт Клейн иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (1980 йилда).
Трюгве Магнус Ховельмо иқтисодий назария ва статистик кузатувлар ўртасида боғланишни ўрнатиш учун эҳтимоллар назариясидан фойдаланишни таклиф қилган ҳамда эконометрик моделларни статистик гипотезалар сифатида белгилаш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқган. Бу олим томонидан «Эконометрика» фанига оид ғоялари инқилоб сифатида талқин қилинади. Трюгве Магнус Ховельмо Эконометрика жамиятининг президенти (1957 йил) бўлган ҳамда иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (1989 йилда).
Альфред Коулз III Эконометрика жамиятининг аъзоси ва ҳисобчиси бўлган. Бу иқтисодчи томонидан Ковуллар Комиссияси (кейинчалик Ковуллар Фонди)га асос солинган. Бу уюшмада эконометрик тадқиқотлар олиб борилган, Трюгве Магнус Ховельмонинг эконометрик тадқиқотлари ҳам айнан шу уюшмада олиб борилган. Альфред Коулз III ёндашуви, амалий эконометрик моделларни танлаш ва уларни тестлардан ўтказиб баҳолашга қаратилган. Эконометрик тадқиқотларнинг ривожланишига Ковуллар Комиссиясининг олиб борган ишлари жуда катта ҳисса қўшган.
Херман Оле Андреас Волд ўзаро боғлиқ бўлган муқобил динамик тенглама моделларини ишлаб чиқган ҳамда эконометрика методологиясини шакллантиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланган. Эконометрика жамиятининг президенти (1966 йил) бўлган ҳамда иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофоти қўмитасининг аъзоси (1969-1980 йилларда).