Режа: Эконометрика фанининг ривожланиш тарихи Эконометрика фанининг предмети ва вазифалари Эконометрик усулларнинг хусусиятлари



Download 69,57 Kb.
bet3/10
Sana24.02.2022
Hajmi69,57 Kb.
#214581
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-Мавзу (2)

IV босқич. «Эконометрика» фанининг жадаллик билан ривожланган ҳамда ахборот технологиялар билан чамбарчас боғланиб дастурлаш даражасига чиқган давр.
Эдвард Эмори Лимер томонидан Альфред Коулз III ёндашувига алтернатив қарашлар ишлаб чиқилган. Бу олим Байес услубиёти ёрдамида ўзининг қарашларини ривожлантирган ҳамда эконометрикани тараққий топишига ҳисса қўшган. Байес назарияси ўрганилаётган статистик тўпламда қўлланиладиган эҳтимолликни талқин қилиш. Эҳтимоллик, чиқарилган хулосанинг ҳақиқат эканлигига ишончлилик даражаси сифатида қаралади.
Эдвард Прескотт томонидан макроиқтисодиётда «рационал қарашлар ва мукаммал назорат» тушунчасига таяниб уларни статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш бўйича ўз назариясини олдинга сурган. Эконометрика фанига йиллар давомида қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда 1980 йилда Эконометрика жамиятига аъзо бўлиб кирган. «Динамик макроиқтисодиётга қўшган ҳиссалари учун: иқтисодий сиёсатнинг вақт изчиллиги ва ишбилармонлик даврларини ҳаракатлантирувчи кучлариучун» иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (2004 йилда).
Финн Эрлинг Кюдланд бизнес цикл назариясига қўшган ҳиссаси билан танилган Норвегиялик иқтисодчи. Яъни бизнес цикл назариясини амалий эконометрик моделлар асосида тарғиб қилган. Эконометрика жамиятининг аъзоси (1992 йил) бўлган ҳамда иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (2004 йилда).
V босқич. «Эконометрика» фанининг замонавий кўринишини очиб берган давр десак адашмаган бўламиз. Замонавий эконометрика даври, бу фан бўйича кўплаб дарсликлар, ўқув қўлланмалар чоп қилинган ҳамда ҳар бир дарслик ва ўқув қўлланмада тадқиқотчилар ҳамда талабалар дуч келадиган муаммолар ёритилган.
Кристофер Альберт Симс 1942 йилда туғилган америкалик эконометрик ва макроиқтисодчи олим. Симс ўзининг тадқиқот йўналишлари бўйича «Эконометрика» фанига катта ҳисса қўшган, жумладан, асосий назариялардан бири эмпирик макроиқтисодиётда вектор авторегрессиясини қўллаш бўлган. Яна бир муҳим қарашларидан бири, иқтисодий сиёсатни шакллантириш ва баҳолашда унинг кучи ҳақида баҳслашиб, Байес статистикасини ҳимоя қилган. Эконометрика жамиятининг президенти (1995 йил) бўлган ҳамда иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (2011 йилда).
Томас Джон Сарджент 1943 йилда туғилган америкалик иқтисодичи, у макроиқтисодиёт ва вақтли қаторлар эконометрикаси соҳаларига ихтисослашган. 2020 йилда дунёдаги иқтисодчилар орасида 29-ўринни эгаллаб турибди. Қарашлари Кристофер Альберт Симс билан бир хил бўлган ва у билан биргаликда йўналишларини ривожлантириб «Эконометрика» фанига катта ҳиссасини қўшган. Эконометрика жамиятининг (2005 йил) ҳамда Амарика иқтисодий ассосациясининг (2007-2008 йиллар) президенти бўлган ва иқтисод соҳаси бўйича Алфред Нобел мукофотини олган (2011 йилда).
Дамодар Н. Гужратининг «Эконометрика» фанини замонавий кўри-нишга чиқишига жуда катта ҳиссаси бор. Эконометрика бўйича «Basic Econometrics» [2] дарсликнинг муаллифи, охирги 21 йилда 5 та нашрда чоп этилган, бундан ташқари дарсликлар француз, испан, португал, корейс, хитой, турк ва форс тилларига таржима қилинган. Бу дарсликдан барча соҳа талабалари кенг фойдаланиши мумкин, чунки дарсликда кенгайтирилган мавзулар ва аниқ дастурларда тушунтириб берилган.
Р.Картер Хилл «Эконометрика» соҳаси бўйича профессор. Бу олим ҳам Дамодар Н. Гужрати каби «Эконометрика» фанига ўзининг 70 дан ортиқ илмий ишлари билан ҳиссасини қўшган. Олим томонидан бир нечта дарсликлар чоп этилган, охирги таҳрири «Principles of Econometrics» [3] деб номланиб 2018 йилда чоп этилган.

Download 69,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish