Режа: Дарё транспорти ҳақида маълумот



Download 25,08 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi25,08 Kb.
#55413
1   2
Bog'liq
0-26418

Дарё транспорти
1. Дарё транспорти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйҳати
1. «Кемаларни қуришда, ишлатишда, қайта таъмирлашда мажбурий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом». Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 майдаги 141-сон қарори билан тасдиқланган.
2. «Ўзбекистон Республикасининг ички сув транспорти устави». Вазирлар Маҳкамасининг 1997 юл 25 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган.
3. Кемаларни рўйҳатга олиш қоидалари (рўйҳат рақами 2595, 2014 йил 17 июнь).
4. Дарё транспортида юк ташиш қоидалари (рўйҳат рақами 2468, 2013 йил 13 июнь).
5. «Ўзбекистон Республикаси ички кема йўлларида сузиш қоидалари». (рўйҳат рақами 796, 1999 йил 9 июль).
6. Дарё транспортини техник ишлатиш қоидалари. (рўйҳат рақами 990, 2000 йил 6 декабрь).
7. Ички сузиш кемалари томонидан ифлослантиришнинг олдини олиш қоидалари. (рўйҳат рақами 966, 2000 йил 8 сентябрь).
8. Дарё портлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (Меҳнат вазирининг 2002 йил 30 августдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган).
9. «Автомобиль ва дарё транспорти ходимлари учун бепул махсус кийим, пойафзал ва бошқа якка ҳимоя воситаларини беришни намунавий нормалари» (рўйҳат рақами 1511, 2005 йил 8 сентябрь).
10. «Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари» (рўйҳат рақами 2067, 2010 йил 14 январь).


2. Дарё транспорти тўғрисида маълумотлар
Дарё транспорти бўлимининг Кемачилик инспекцияси рўйҳатида Ўзбекистон Республикаси ички сув йўлларида ва сув хавзаларида фойдаланишда бўлган жами 224 та сув транспорти воситаси (кемалар) ҳисобга олинган, шундан:
1.транспорт кемалари – 132 та;
2.техник кемалар – 74 та;
3.ёрдамчи кемалар – 14 та;
4.сузувчан понтон кўприклар – 4 та.
Дарё транспорти бўлими Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаментининг таркибий тузилмаси ҳисобланади ва Транспорт вазирлиги фаолиятини дарё транспорти соҳаси бўйича масалалари билан таъминлайди.
Дарё транспорти бўлими таркибига қуйидаги бўлинмалар киради:
а) Ўзбекистон кемачилиги регистри (кейинги ўринларда – Регистр).
б) Кемачилик инспекцияси.
Кемачилик регистри бош двигателининг қуввати 55 кВт ва ундан ортиқ бўлган ўзиюрар кемалар, юк кўтариш қуввати 80 регистр тонна ва ундан ортиқ бўлган ўзиюрмас кемалар ва сузувчи воситаларини классификация қилиш ва техник назорат олиб боришга ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Кемачилик инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг кема юрадиган ички сув йўлларида экология нормалари ва инсон ҳаётини муҳофаза қилинишига риоя этган ҳолда кемаларнинг ва сузувчи воситаларининг хавфсиз сузиши ва улардан белгиланган вазифаларга мувофиқ тўғри фойдаланиши, юкларнинг хавфсиз ва ишончли ташилишини назорат қилишга ваколат берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Дарё транспорти бўлими ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


- Дарё транспорти соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади;
- Дарё транспорти соҳасида давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- Дарё транспорти соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича яқин ва истиқболли давлат дастурлари, идоравий манзилли дастурларни шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
- Ички сув йўлларидан энг мақбул фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- Дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга татбиқ этади;
- Дарё транспорти соҳасида транспорт хавфсизлиги бўйича масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Сувда инсон ҳаётини муҳофаза қилинишини, юкларни ишончли ташилишини, сузувчи воситаларининг хавфсиз сузиши ва улардан фойдаланиш шартларини таъминлайдиган техник талаблар ўрнатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, қўлланилишини таҳлил этади ва уларга ўзгартиришлар киритади;
- Дарё транспорти соҳаси бўйича техник регламентлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Дарё транспорти соҳаси бўйича бўлимга берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг дарё транспорти масалалари бўйича қарори талаб этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун Транспорт вазирлигига таклифлар киритади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Кенгаш мажлисларига дарё транспорти масалаларини кўриб чиқиш бўйича материалларни тайёрлайди;
- Дарё транспорти соҳасида халқаро шартномалар ва ҳукуматлараро битимлар тузиш, уларга ўзгартиришлар киритиш, тўлдириш, бекор деб эълон қилиш, ратификация қилиш бўйича материалларни тайёрлайди;
- Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномалар ва ҳукуматлараро битимлар қоидаларининг ўз ваколати доирасида бажариш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
- Дарё транспорти соҳаси бўйича бўйича халқаро ташкилотларнинг ишига қатнашиш ва Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро музокаралар олиб бориш учун материаллар тайёрлашда иштирок этади;
- Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини, аризаларини ва шикоятларини дарё транспорти бўлими ваколати доирасида кўриб чиқишни амалга оширади;
- Транспорт вазирлиги сайтига жойлаштириш учун дарё транспорти соҳади бўйича материалларни тайёрлайди;
- Дарё транспорти масалалари бўйича ўз ваколати доирасида мажлислар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этади ва ўтказади;
- Транспорт вазирлигининг таркибий тузилмаларига дарё транспорти масалалари бўйича ваколати доирасида тушунтиришлар беради, ҳамда улардан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олади;
- Давлат сири ҳисобланган махфий ахборотларни ваколати доирасида сир сақланишини таъминлайди;
- Ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни, маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни Транспорт вазирлигининг қуйи идораларидан, вазирликлардан, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўрнатилган тартибда сўраб олади;
- Ўзбекистон Республикасининг ички сувларида, табиий ёки сунъий барпо этилган сув хавзаларида фойдаланилаётган кемалар ва сузувчи воситаларни рўйҳатга олади ва классификация қилади, техник кўрикдан ўтказади;
Кемаларга ва сузувчи воситаларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ва Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузиш ҳуқуқини берувчи Кема гувоҳномаларини, уларнинг техник ҳолати бўйича фойдаланишга яроқли эканлигини тасдиқловчи классификация гувоҳномаси, сузишга яроқлилик тўғрисидаги гувоҳномаси, нефть, оқова сувлар ва ахлат билан ифлосланишнинг олдини олиш тўғрисидаги гувоҳномаларни ҳамда Регистр қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;Кема ва сузувчи воситалар эгалари томонидан дарё транспорти соҳасига оид қонун-ҳужжатлар, Регистр қоидалари, экология ва санитария нормалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;
Кемалар ва сузувчи воситаларнинг, ҳамда кемаларни қуриш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материал ва жиҳозларнинг Регистр қоидалари ва талабларига мувофиқлигини аниқлайди.
Қурилаётган кемаларни техник лойиҳа ҳужжатларини маҳаллий сузиш шароитига мувофиқлиги нуқтаи назаридан келишади ва тасдиқлайди;
Кемаларни қуриш, тамирлаш ва қайта жиҳозлаш даврида техник назоратни амалга оширади;
Кема ҳужжатларининг амал қилиш муддати тамом бўлганда, кемалар, сузувчи воситаларда одамларнинг хавфсизлигига тахдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганда, кемалардан фойдаланиш, ёнғинга қарши ва санитария хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилганда кемалар ва сузиб юрувчи воситалардан фойдаланишни тақиқлайди;
Кемалар ва сузувчи воситаларнинг экипаж аъзоларининг амалдаги йўриқномалар ва дастурлар асосида билимларини текширишдан ўтказиш бўйича коммисия ишида иштирок этади;
Портлар, пристанлар, қирғоқлар, кема қатнайдиган сув иншоотлари ва сув йўллари устидан ўтаётган алоқа линиялари, газ, ичимлик суви ва бошқа қувурларнинг ўтказилишини, сузувчан понтон кўприклар ўрнатиш ва кечув кемалари ишини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва хулосалар беради;
Хорижий ва миллий юк ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг дарё транспорти соҳасидаги халқаро шартномаларининг асосий шартлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Дарё транспорти бўлими ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун-ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.Google.com(Lex.uz).

  • 2.Маърузалар матни.

  • 3.Б.А.Хужаев “Ягона транспорт тизими ва хар хил транспортлар ёндашуви” Тош.-2004

Download 25,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish