2. Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари.
Қисқа муддатли даврда бюджет-солиқ сиёсати давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари самараси таъсири остида бўлади.
ΔG ↑ → ΔE↑ (ΔE+ΔC) → ↑ΔY(ΔY=ΔC х mg)
Яъни, давлат харажатларининг ΔG миқдорга ўсиши режалаштирган харажатларининг ΔE миқдорда ўсишига ва умумий харажатларнинг эгри чизиқ бўйича юқорига сурилишига олиб келади. Бу вазиятда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ΔY миқдорида ўсади.
Харажатларни бир бирликка ўзгариши даромадларни бир бирликдан кўпроққа ўзгаришни келтириб чиқаради ва ΔY/ΔE=1/(1-b) бўлади.
ΔY=ΔE х (1/(1-b))= ΔE х m
Бу ерда
b - истеъмолга мойиллик коэффициенти;
ΔY – ялпи даромадни ўзгариши;
ΔE – автоном харажатларни ўзгариши;
m - автоном харажатлар мультипликатори.
Солиққа тортиш ҳисобга олинмаганда ёпиқ иқтисодиёт учун давлат харажатлари мультипликатори ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажмини қуйидаги тенгламалар системасини ечиш орқали топиш мумкин:
Y=C+I+G
C=Сa+bY
Бу ерда: Y=C+I+G – ёпиқ иқтисодиёт учун асосий макроиқтисодий айният;
Тенламалар системасини Y учун ечиб қуйидаги натижани оламиз:
1
Y = ---------- (Сa+I+G);
1-b
Бу ерда: 1/(1-b) – ёпиқ иқтисодиётда солиққа тортиш ҳисобга олинмаган вазиятда харажатлар мультипликатори;
(Сa+I+G) – автоном харажатлар;
b=MPC – истемолга чекли мойиллик бўлиб мультипликатор миқдорини белгиловчи асосий омилдир.
Солиққа тортиш ҳисобга олинганда истеъмол функцияси ўзгаради ва C=Сa+b(1-t)Y кўринишни олади. Бу тенгламани асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб ечсак, қуйидаги натижани оламиз:
1
Y= --------------- (Сa+I+G)
1-b (1-t)
Бу ерда:
1/(1-b(1-t)) – ёпиқ иқтисодиётда харажатлар мультипликатори;
t – солиқ ставкаси.
t =ΔY/ΔT
Бу ерда: ΔT – тўланадиган солиқлар миқдорининг ўсиши;
ΔY – даромадларнинг ўсиши.
Прогрессив солиқ тизими мультипликатор самарасини юмшатади ва ишлаб чиқариш, бандлилик даражаларини барқарорлаштиради.
Солиққа тортишни ҳисобга олинган ҳолдаги харажатлар мультипликатори солиққа тортиш ҳисобга олинмаган ҳолдаги солиқ мультипликаторидан анча кичикроқ миқдорга эга, чунки даромадларга айланган харажатларнинг бир қисми солиқларга чегирилиб, муомаладан чиқади ва мальтипликация самарасини пасайтиради. Бу иккала формулани солиштирганда ҳам кўзга ташланади. Шунингдек очиқ иқтисодиётда ошган даромадларнинг бир қисми импортга йўналтирилиши оқибатида муомаладан чиқиб кетиши туфайли мультипликатор самараси ёпиқ иқтисодиётга нисбатан пастдир.
Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатор ва мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми қуйидаги тенгламалар системасини ечиб топилади:
Y=C+I+G+Xn
C=a+b(1-t) х Y
Xn=g+m’Y.
Агарда (2) ва (3) тенгламаларни асосий макроиқтисодий айниятга қўйиб, ечсак қуйидаги ечимга эга бўламиз:
1
Y= ------------------- (a+I+G+g)
1(1-b(1-t)+m’)
Бу ерда: 1 / 1(1-b(1-t)+m’ очиқ иқтисодиётда давлат харажатлар мультипликатори.
Мувозанатли даромадлар даражасига солиқларни камайтириш мультипликатив таъсир кўрсатади. Солиқлар миқдорини ΔT га камайтирсак, тасарруфдаги даромад даражаси ΔТ га ошади. Истеъмол харажатлари мос тарзда ΔTх b (бу ерда b-истеъмолга чегаравий мойиллик) миқдорга ошади ва у режалаштирилган харажатлар эгри чизиғини юқорига силжитади, миллий ишлаб чиқариш ҳажмини эса ΔУ га оширади.
Солиқ мультипликация самараси давлат харажатлари сингари солиқларнинг бир марта ўзгариши оқибатида истеъмолнинг бир неча бор ўзгаришига боқлиқ.
Т↓(ΔT)[ Yd↑ (ΔYd= -ΔT) [C↑ (ΔC=b(-ΔT)) [E↑ (ΔE=b(-ΔT)) [ Y↑ (ΔY=b(-ΔT) [C↑ (ΔC=b(b(-ΔT)) [E↑ (ΔE=b2(-ΔT)) [Y↑ (ΔY=b2(-ΔT)) [C↑ (ΔC=b(b2(-ΔT))) ва ҳ.к.
Демак, солиқ мультипликаторини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ΔY - b
----------- = -------
ΔT 1- b
Агар давлат бюжетига барча солиқ тушумлари жорий даромад–Y динамикасига боғлиқ деб ҳисобласак солиқ функцияси Т = tY – кўринишни олади. Бу ҳолатда истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С=a+b(Y-tY)= a+b(1-t) Y,
Солиқ мультипликатори эса қуйидаги кўринишни олади:
-b
mt = -----------
1-b(1-t)
Бу ерда: mt – ёпиқ иқтисодиёт учун солиқ мультипликатори.
Тўлиқ солиқ функцияси T=Ta+tY кўринишга эга.
Ta – автоном солиқлар (масалан, мулкка, ерга солиқлар).
Тўлиқ солиқ функциясини эътиборга олсак, истеъмол функцияси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С=a+b[Y-(Ta+tY)]
Иистеъмол функциясининг Ушбу шаклини ҳамда соф экспорт функциясини ҳисобга олиб очиқ иқтисодиёт учун солиқ мультипликаторини ҳисобласак у
-b
mt = ------------------ кўринишини олади.
1-b(1-t)+ m’
Демак солиқларни бир миқдорга камайтирилиши ёки кўпайтирилиши натижасида ЯИМ ҳажмининг бундан неча марта кўп миқдорга ўзгариши истеъмолга чегараланган мойиллик, чегаравий солиқ ставкасига ва импортга чегараланган мойиллик даражаларига боғлиқ
Очиқ иқтисодиётда давлат харажатлари мультипликатори ва солиқ мультипликаторини ҳисобга олганда мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми модели қуйидагича бўлади:
1 b
Y= -------------------- (Сa+I+G+g) - ------------------ Tа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Айтайлик ҳукумат ўз харажатларини қандайдир миқдорга оширди ва бу харажатларни молиялаштириш учун солиқ миқдорини ҳам шунча оширди.
Бунда давлат харажатлари ва автоном солиқлар миқдорларининг бир вақтнинг ўзида бир хил миқдорда ўзгариши натижасида даромадларнинг жами ўзгариши ΔY миқдори қуйидагига тенг бўлади:
1 b
ΔY= -------------------- ΔG - ------------------ ΔTа
1-b(1-t)+m’ 1-b(1-t) + m’
Агар давлат харажатлари ва автоном солиқлар бир хил миқдорга кўпайса мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми шу миқдорга тенг ёки ундан камроқ суммага кўпаяди. Буни баланслашган бюжет мультипликатори деб юритилади. Баланслашган бюжет мультипликатори бирга тенг ёки ундан кичикроқ бўлади.
Давлат харажатлари ўзгаришидан юзага келадиган мультипликатив самара солиқлар пасайишидан олинадиган мультипликатив самарадан каттароқ бўлади. Бу ҳолат давлат харажатларининг даромадлар ва исътемол ҳажмига таъсири (солиқлар ўзгариши таъсирига нисбатан) кучлироқ эканлиги оқибатидир.
Ушбу фарқ фискал сиёсат воситаларини танлашда муҳим роль ўйнайди. Агар ҳукумат давлат секторини кенгайтирмоқчи бўлса, даврий пасайишни тугатиш учун ўз харажатларини ошириши, инфляцияни чеклаш учун эса солиқларни ошириши мақсадга мувофиқ бўлади.
Аксинча, фискал сиёсат давлат секторини чеклашга қаратилган бўлса, даврий пасайиш шароитида солиқларни камайтиради, даврий кўтарилиш пайтида эса давлат харажатларини ошириш мақбул йўл ҳисобланади.