Режа: Бир ген аллелларининг ўзаро таъсирида белгиларнинг ирсийланиши


Ноаллел генларнинг ўзаро таъсирида белгиларнинг ирсийланиши



Download 0,84 Mb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#238696
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
аллел ва ноаллел генлар

2. Ноаллел генларнинг ўзаро таъсирида белгиларнинг ирсийланиши
Менделдан кейинги даврда, турли ўсимлик ва ҳайвон турлари устида олиб борилган тадқиқотлар натижаси Мендель кашф этган ирсийланиш қонунлари тўғри ва умумбиологик эканлигини тасдиқлади. Генетика фанининг асосчиларидан бири, инглиз олими У. Бэтсон ўзининг 1909 йилда чоп этилган асарида ўсимликларнинг 100 дан ортиқ, ҳайвонларнинг 100 га яқин белгиларининг Мендель қонунларига биноан ирсийланиши аниқланганлиги ҳақида далиллар келтиради.
Шу билан бирга, бу тадқиқотлар натижасида, организм белгиларининг генетик асосларига тааллуқли янги қонуниятлар ҳам кашф этилди. Маълумки, Мендель кашф этган ирсийланиш қонунлари фақат битта ген таъсирида ривожланувчи белгиларнинг наслдан-наслга берилишини тадқиқ қилиш натижалари асосида яратилган эди. Менделнинг издошлари ўсимлик ва ҳайвон организмларининг аксарият белгилари айрим генларнинггина эмас, балки бир неча ноаллел генларнинг иштирокида ирсийланишини исбот этди. Бу генларнинг турли хилда ўзаро таъсир қилиб, фаолият кўрсатишлари кашф этилди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, генетик адабиётларда «белгилар ирсийланади» деган ибора ирсий жараённи образли, қисқа қилиб баён этиш учун ишлатилган. Генетик тадқиқотлар, аслида белгилар эмас, балки шу белгиларнинг ривожланишини таъмин этувчи генлар наслдан-наслга берилишини исботлади. Янги авлодга ўтган ота-она генлари онтогенез давомида фаолият кўрсатиб, уларнинг ҳар қайсиси маълум сифатга эга бўлган оқсилнинг синтез қилинишини таъмин этади. Синтезланган оқсил
эса муайян белгининг ривожланишига сабабчи бўлади. Генларнинг ўзаро таъсирида ирсийланишда эса бу генларнинг фаолияти туфайли синтез қилинган оқсиллар ўзаро таъсир қилган ҳолда, бир белгининг ирсийланиши ва ривожланишини таъмин этади. Бу ҳақда қуйироқда батафсил маълумот берилади.
Менделдан сўнг организмларнинг кўп турлари, навлари ва зотлари генетикаси соҳасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида улардаги аксарият белгиларнинг ирсийланиши битта ген эмас, балки икки ва ундан ортиқ ноаллел генларнинг биргаликда фаолиятига боғлиқ эканлиги исботланди.
Ноаллел генлар фаолиятида ўзаро таъсир этишнинг қуйидаги типлари мавжуд.
Генларнинг ўзаро комплементар таъсири (комплементария)
Генларнинг ўзаро эпистатик таъсири (эпистаз).
Генларнинг ўзаро полимер таъсири (полимерия).
Генларнинг ўзаро комбинирланган таъсири.
Генларнинг кўп томонлама таъсирида белгиларнинг ирсийланиши (плейотропия).
Генларнинг ўзаро модификацион таъсири.



Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish