6-мавзу. Биполяр транзисторларнинг турлари ва уларнинг амалий аҳамияти
Биполяр транзистор турлар, уларнинг уланиш занжирлари бўйича таҳлил қилиш. Биполяр транзисторларнинг калит ҳолатида ишлаш тартибининг аҳамияти.
РЕЖА
1. Биполяр транзистор турлар.
2. Биполяр транзисторларнинг калит ҳолатида ишлаши.
Биполяр транзистор деб ўзаро таъсирлашувчи иккита р-n ўтиш ва учта электрод (ташқи чиқишлар)га эга бўлган ярим ўтказгич асбобга айтилади.
Транзистордан ток оқиб ўтиши икки турдаги заряд ташувчилар - электрон – ковакларнинг ҳаракатига асосланган. Биполяр транзистор р-n-р ва n-р-n ўтказувчанликка эга бўлган учта ярим ўтказгичдан ташкил топган. Эндиликда кенг тарқалган n-р-n тузилмали биполяр транзисторни кўриб чиқамиз.
Транзисторнинг кучли легирланган чекка соҳаси (n+- соҳа) эмиттер деб аталади ва у заряд ташувчиларни база деб аталувчи ўрта соҳага (р - соҳа) инжекциялайди. Кейинги чекка соҳа (n - соҳа) коллектор деб аталади. У эмииттерга нисбатан кучсизроқ легирланган бўлиб, заряд ташувчиларни база соҳасидан экстракциялаш учун хизмат қилади. Эмиттер ва база
оралиғидаги ўтиш эмиттер ўтиш, коллектор ва база оралиғидаги ўтиш эса коллектор ўтиш деб аталади.
Ташқи кучланиш манбалари (Uэб, Uкб) ѐрдамида эмиттер ўтиш тўғри
йўналишда, коллектор ўтиш эса – тескари йўналишда силжийди. Бу ҳолда,
транзистор актив ѐки нормал режимда ишлайди ва унинг кучайтириш
хоссалари намоѐн бўлади.
Агар эмиттер ўтиш тескари йўналишда, коллектор ўтиш эса тўғри
йўналишда силжиган бўлса, у ҳолда бу транзистор инверс ѐки тескари
уланган деб аталади. Транзистор рақамли схемаларда қўлланилганда у
тўйиниш режимида (иккала ўтиш ҳам тўғри йўналишда силжиган), ѐки берк
режимда (иккала ўтиш тескари силжиган) ишлаши мумкин.
2. Биполяр транзисторларнинг калит ҳолатида ишлаши
Тўйиниш режимида транзистор калитини хисоблаш услубини кўрамиз. 2.23 – расмда транзистор калит схемаси келтирилган калитни тўйдириш режимига келтириш учун, кириш импульси манфий бўлиб, хисоблашда қуйидагилар , , , ва транзистор тўғри аниқланади.
Мусбат кириш импульси учун n-p-n транзистор қўлланилади, калит схемаси аввалига ўхшаш бўлади.
Ўзгармас ток бўйича схеманинг хисоби одатдагидек бўлиб, лекин тўйиниш (2) режими учун транзистор таснифи хисобга олинади.
(1)
(2)
2.23 – расм. Тўйиниш режимидаги транзисторли калит схемаси
Юк чизи\и (1) икки нуқта (салти ва қисқа туташув) орқали кўрилади
Салти холат: , .
қисқа туташув: , .
Юк чизиғининг (1) тўйиниш чизиғи (2) билан кесишиши «А» - нуқта қуйидагилардан аниқланади , ва . Бу холда (2.24 – расмга қаранг). Калитли схемани лойихалашда коллектор токи тўйиниш режимида одатда берилган бўиб, транзистор калитини рухсат этилган ток орқали ва «А» нуқта (демак ) орқали аниқланади. Бу токнинг қиймати орқали қаршилик ( ) хисобланади.
Қаршилик - ни хисоблаш учун транзисторни кириш таснифидан тўйиниш режими ( ) учун фойдаланамиз. База токи ва қаршилик лардан қуйидагича бўлиши керак.
2.24 - расм. Ўзгармас ток бўйича калитни хисоблаш
2.25 – расмга биноан «А» нуқтани кириш таснифидаги база токи қийматига мос бўлган база – эмиттер кучланишини чиқиш таснифига белгилаймиз. Агарда берилган бўлса, юк чизиги салти режимдан ( ) «А» нукта орқали этиб, токнинг қисқа туташув қийматини аниклайди. қисқа туташув токи , бўлганлигидан қаршиликнинг қийматини ( ) аниқлаш мумкин. Агарда катта (35В), бўлса, юк чизиги нотўғри курилган бўлади. Бундай холда «А» нуқта учун юк чизиғисиз қуйидаги тенгламалар системаси - ни аниқлаш учун ўринли бўлади:
;
; (1)
(2)
2.25 – расм. Транзисторнинг кириш таснифи
Тўйиниш жараёнини тезлаштириш учун баъзан калит схема учун тўйиниш коэффициенти тушинчаси киритилади.
Тўйиниш коэффициенти , .
Коэффициентни таклиф этилган киймати чунки S – ни ортиши билан калит уланиш вақти камаяди, лекин бунда калит узилиш вақти ортади.
Калитни оддий хисоби:
– («А», ва нуқталар координатлари)
; .
, деб оламиз;
.
, деб қабул қиламиз бунда ;
- ни хисоблаймиз.
, бўлганида қуйидагини хосил қиламиз:
; .
Транзистор учун тахминий талаблар:
Uкэ ўтиш=1520В; ; .
Калитни тўйинган сохаси учун тўлиқ модели қуйидаги (2.26 – расмга қаранг) кўринишда бўлади:
2.26 – расм. калитни холати учун тўлиқ модели
Бунда , бўлиб - ни таъминлайди.
2.27 – расм. Iб ≥ Iб тўй холат учун калитнинг содда модели
Содда вариантида транзистор қутблари К, Э ва Б – бир потенциалли деб хисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |