Режа: Бандлик жамғармасининг асосий йўналишлари


Бандлик жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш



Download 21,8 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi21,8 Kb.
#263600
1   2
Bog'liq
2 5391322590964878502

3. Бандлик жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш.
Бандлик жамғармасининг маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (кейинги ўринларда бандликка кўмаклашиш маркази деб аталади) иш қидираётган ва ишсиз мақомига эга шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ишларни молиялаштириш;
бандликка кўмаклашиш марказларининг таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб кетиши муносабати билан ишсизлик бўйича нафақалар, ишсизларга компенсациялар, моддий ёрдам, шунингдек, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вақтида фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тўланадиган стипендияларни тўлаш;
ишсизларга муддатидан олдин пенсиялар тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплаш;
ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш бўйича хизматларга бўлган давлат буюртмасини молиялаштириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликларига, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказларига ҳамда малака ошириш марказларига ҳақ тўлаш;
бандликка кўмаклашиш марказлари, вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказлар, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув марказларининг айрим бўлинмаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий-техник таъминлаш ва сақлаб туриш, шунингдек, меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар, хоналар ва иншоотларни харид қилиш, қуриш, таъмирлаш ва капитал таъмирлашни молиялаштириш;
ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа ижтимоий заиф фуқаролар тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини яратишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш;
ахборот-маълумот ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;
бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўйича норматив-методик ва инструктив материаллар ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
республика ва ҳудудий даражаларда ижтимоий ўрганишлар ўтказиш, аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича сўровнома ўтказиш;
банд бўлмаган аҳолига ишга жойлаштириш, шу жумладан маслаҳат беришда ва касбга йўналтирадиган ишларни, транспорт ва бошқа хизматларни ташкил этишда, шу жумладан йўлда овқатланиш, ёрдамини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
коворкинг-марказларни ташкил этишни ва сақлаб туришни молиялаштириш;
меҳнат бозоридаги вазият кескин бўлган туманлар ва шаҳарларда яшовчилар учун бандлик ва иш ўринларини яратиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни, шу жумладан айрим ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияларини тайёрлашни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини лойиҳалаштиришни ва хизматлар соҳаси, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида объектлар яратиш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишни молиялаштириш;
маслаҳатлашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш, мақолалар, рисолалар, қўлланмалар ва бошқа ахборот материаллари тайёрлаш, шу жумладан видео ва аудиороликлар ва фильмлар, илмий-амалий тадқиқотлар ҳамда бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига тааллуқли бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш;
ишга жойлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш, вакансиялар ва банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш соҳасида ахборот-компьютер тизимлари ва технологияларини яратиш, ривожлантириш ва техник қўллаб-қувватлаш, шу жумладан дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва техник воситаларни харид қилиш;
ишсиз фуқароларни ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш ҳамда малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш, сақлаш, қайта ихтисослаштириш;
меҳнат органларининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари балансида турган бинолар ва иншоотларни сақлаб туриш, эксплуатация қилиш, қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур инвентар, шу жумладан жиҳозлар, алоқа, компьютер ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида, шу жумладан Тошкент шаҳридаги Сергели тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ўқув-амалий базасида, шунингдек, чет давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан дастурий таъминот ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларининг ҳам мамлакат ичига, ҳам ташқарисига сафар қилиши билан боғлиқ харажатларни тўлаш;
аҳоли бандлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни молиялаштириш;
хорижга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган халқаро ва миллий конференциялар, форумлар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар, давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун меҳнат органлари ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва меҳнат органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармасини молиялаштириш, шу мақсадларга Бандлик жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш;
қўлланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизигача миқдорда Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнат органлари раҳбарларига ва ходимларига тўланган мукофотлар ўрнини Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармасига қоплаш;
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача, суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача, уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача субсидиялар ажратиш;
ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар ажратиш;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратиш;
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш мақсадида «Тадбиркорликни ривожлантириш офиси» МЧЖ ва Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг қўшма хулосаси асосида ҳар бир гектар ер учун 3,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда писта кўчатларини харид қилиш;
тижорат банкларида очиладиган кредит линиялари бўйича ресурслар жойлаштириш, кейинчалик банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш;
бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидиялар бериш;
аҳолининг ижтимоий заиф қатламига мансуб шахсларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга бир марталик субсидиялар бериш;
бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий заиф қатламига мансуб ходимларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун иш берувчиларга бир марталик субсидиялар бериш;
бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларни, айниқса кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизларни касбга ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратиш;
касбга ўқитиш марказларида, профессионал таълим муассасаларида ва олий таълим муассасаларида касбга ўқитишга, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларини ҳамда томорқа ер эгаларини агротехнологиялар, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳасига қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш;
кластер усулида фаолият юритадиган «Томорқа хизмати» МЧЖлар томонидан ташкил этиладиган томорқачилик илмий-амалий ўқув марказларини жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш;
ўзини ўзи банд қилган шахсларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар.

Юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари:


Бандлик жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларида ягона ижтимоий тўловдан тушган ажратмалар бўйича маблағларнинг жамланишини;
ишсизлик бўйича нафақалар, ишсизларга компенсациялар, стипендиялар, моддий ёрдам ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларнинг ўз вақтида тайинланиши, молиялаштирилиши ва тўланишини;
Бандлик жамғармасининг молиявий ҳолати мунтазам таҳлил қилиниши ва прогнозлаштирилишини, шунингдек, унинг молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун огоҳлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилишини;
ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ҳажмларини белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрланишини;
бўлғуси даврга мўлжалланган бюджет сўрови ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини;
Бандлик жамғармаси самарали фаолият кўрсатиши учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқилишини;
Бандлик жамғармасининг кейинги йилга мўлжалланган даромад манбалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз лойиҳаси ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилишини;
Бандлик жамғармаси бюджетини ижро этиш бўйича ҳисоботлар, шунингдек, бир йилда бир марта Бандлик жамғармаси даромадлари ва маблағларидан фойдаланиш бўйича мустақил аудитор текшируви натижалари тайёрланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини;
Бандлик жамғармаси тўлов субъектлари ва молиялаштириш объектлари бўйича электрон маълумотлар базаси тўлиқ ҳисобга олинишини ва юритилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандлик жамғармаси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади.

Ягона ижтимоий тўловдан тушган ажратмалар ва бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган Бандлик жамғармаси маблағларининг етмиш фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари ихтиёрида қолади, улар кейинчалик бандликка кўмаклашиш марказлари ўртасида тақсимланади, ўттиз фоизи эса Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тегишли ҳудудий бандлик бош бошқармалари тўлов ҳужжати билан ўтказиш орқали республика даражасида жамланади.


Ҳудудий даражада ташкил этилган Бандлик жамғармасининг етишмаётган маблағлари республика Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


Зарурат бўлса, ҳисобот даври якунлари бўйича маҳаллий даражада ташкил этилган Бандлик жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун республика даражасига йўналтирилиши мумкин.
Бандлик жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги бўш маблағлар йил бошида қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилиши мумкин эмас.
Бандлик жамғармаси маблағларини мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун ишлатишга йўл қўйилмайди.
Download 21,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish