Мавзу: Муаммолар ечимига креатив ёндашув
Режа:
Муаммони ҳал қилиш тўсиқлари.
Мантиқий хатолар.
Шошма шошарлик ва эмиоционал умулаштиришлардан қочиш
Калит сўзлар: Рационал ечимни, гипотезала, экспертиза, қарор қабул қилиш.
Рационал ечимни қабул қилиш босқичлари
Муаммони таҳлили ва ҳал қилиш методлари
Қарор қабул қилишни билиш бошқарув функциялари учун зарур, шу сабабли қарор қабул қилиш жараёни бошқарув назариясининг асосидир.
Унинг бошқалардан ажралиб турувчи хусусиятлари бўлиб:
Илмий методдан фойдаланиш, яъни кузатиб туриш, гипотезаларни шакиллантириш, гепотезаларни аниқ ва ишончлилигини тасдиқлаш.
Тизимга ориентацияланиш.
Турли моделлардан фойдаланиш.
Моделлар турлари: жисмоний, аналогли (ташкилий схема, график), математик (обект ёки харакатларни таърифлашда символлардан фойдаланиш).
Таҳлил ва экспертизадан ўтказиш жараёнида ўрганиладиган жиҳатлар
Моделларни қуриш жараёни бир неча бошқичдан иборат:
Масалани қўйилиши; моделни қуриш; моделни ушбу жараён, объект ёки ҳодисани тасвирлашнинг аниқлигига текшириш; моделни қўллаш; тадқиқот ва амалга ошириш жараёнида моделни янгилаш.
Моделнинг самарадорлиги бошланғич ишончсиз фараз, информацион чеклов, фойдаланувчининг моделни тушуниб етмаслиги, модел яратишнинг ўта қимматлили ва шу каби потенциал хатолик ҳисобига камайиши мумукин.
Кўпинча моделлаштиришда ўйин назарияси (теория игр) қўлланилади. Бизнесда у рақобатчининг ҳаракатларини моделлаштиришда қўлланилади, асосан ўзгарувчан нарҳ сиёсати муамоси сабаб.
Қарор қабул қилиш модел ва методлари
Навбатлар назарияси модели
Захираларни бошқариш модели
Чизиқли программалаш модели
Иқтисодий таҳлил моделлаштири усулларидан бири.
Миқдорий прогноз методи:
Вақт қаторларини таҳлили методи.
Сабаб- оқибат методи
Бошқа сифатли прогноз метод:
Жюри фикри методи.
Тарқатувчилар маълумотларини таҳлили методи.
Кутиш модели
Дельфи методи.
Илмий билиш методлари
Диалектика метод сифатида антик даврлардан шакиллана бошлади. Аристотель Зенон Эйлер номини айтган бўлса ҳам диалектика методининг асосчиси Сократ деб ҳисобланади.
Гипотетик-дедуктив мулоҳаза антик диалектикада ҳам таҳлил қилинган. Сократ ўз суҳбатларида рақибини ишонтириш, ё ўз фикридан воз кечиш, ё зид факлардан келиб чиқувчи ҳулосалар орқали уни аниқлаштириш масаласини қўйган.
Ҳозирги замонавий илмда кўпроқ гипотетик-дедуктив методдан фойдаланилмоқда. Бу гипотеза ва бошқа муқадималардан хулоса қилишга (дедукция) асосланган бўлиб, ҳақиқий қиймати номаълум бўлган фикр мулоҳаза методидир. Шу сабабли гипотетик-дедуктив метод фақат эҳтимолли қийматлар қабул қилади.
Илмий билишда гипотетик-дедуктив метод дунёвий ва фазоаий жисимлар механикаси соҳасида сезиларли мувофақиятга эришилган ХВИИ-ХВИИИ асрларда ўз ривожини топган.
Бу методни биринчи бўлиб механикада Галилей ва Ньютон фойдаланган. Ньютоннинг ҳаракат қонунлари асосларига таянган “Табиий фалсафанинг математик асослари” асарини механиканинг гипотетик-дедуктв методи деб қараш мумкин. Ньютон томонидан яратилган принциплар методи аниқ табиатшуносликнинг ривожига катта таъсир кўрсатган.
Таянчининг турига кўра гипотетик-дедуктив мулоҳазаларни учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин
1) Энг кўп сонли мулоҳазалар гуруҳи бу гипотеза ва эмпирик мулоқатга таянганларидир.
2) Аниқ фактларга ёки назарий принцпларга зид таъкидларга таянган гуруҳ. Бундай таҳминларни асос сифатида илгари суриб, олдин маълум фактларга зид натижалар олиш мумкин ва улар асосида таҳминни ёлғонлиги ишонтирилади.
3) Таянч сифатида қабул қилинган фикр ва қатий ишончларга зид бўлган таъкид хизмат қиладиган гуруҳ.
Табиатшуносликнинг қонуниятларини очишда муҳим аҳамиятли эврестик восита сифатида фойдаланиладиган Математик гипотезани Гипотетик-дедуктив методнинг бошқа бир кўриниши деб ҳисоблаш мумкин.
Формализация. Фан тили. Формализация деганда ҳақиқий объектларни ўрганиш, уларни назарий ўрнини тасвирловчи мазмунидан чалғиш ва унинг ўрнига бир қатор символлар тўпламидан фойдаланувчи махсус символикадан фойдаланалидиган илмий билишнинг ўзига ҳос ёндашуви тушунилади.
Формализацияга мисол сифатида математик тавсиф хизмат қилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |