ПАРРАНДАЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН КОРХОНАЛАР
Буларга парранда комбинатлари ва қушхоналари киради.
Булар парранда фабрикаларида қурилади
Парранда комбинатларида, паррандалар суйилади, қайта ишланади ва колбаса, консерва хамда тухум талқони ишлаб чиқарилади. Шунинг учун парранда комбинатларида суйиш цехи, танасини қайта ишлайдиган, тухум қуритиладиган, консерва тайёрлайдиган ва “утил” цехлари бўлади. Булар хаммаси бир вақтли биноларда жойлашади.
Парранда қушхоналарида эса сақлаш жойи, суйиш ва қайта ишлаш цехлари, музхона, санитария цехи хамда патларни қуритадиган цех бўлади.
Суйиладиган хайвонларни қайта ишлайдиган корхоналарга бўлган санитария –гигиена талаблари
Юқори сифатли гўшт ва гўшт махсулотлари олиш учун санитария гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиниши шарт.
Молларни қайта ишлаш корхоналари қуришда ҳамда уларни жихозланишида санитария талабларига тўлиқ риоя қилмаслик инфекцион ва инвазион касалликларни тарқалишига олиб келади.
Молларни қайта ишлаш корхоналари қуйидагилардан ўзоқда қурилиши керак, яъни: яйловдан, сув хавзасидан, аҳоли яшаш жойларидан, чунки корхонадан чиққан оқова умумий фойдаланиш сувларни ифлослантирмаслиги керак. Атрофи баланд девор билан уралган бўлиши керак. Гўштни қайта ишлайдиган корхоналарида цехлар ва бинолар технологик жараёнга мослаштириб жойлаштирилиши зарур, чунки озиқ-овқат ҳамда техник тайёр ва хом махсулотлар ташиш пайтида бир-бирига тегиб, аралашиб кетмаслигига эътибор бериш керак.
Корхона ва қушхоналарда барча ишлаб чиқариш цехларининг деворлари силлиқ нам ўтказмайдиган, айлана (овалсимон) бурчакли тозалаш, ювиш ва зарарсизлантириш учун қулай (дезинфекция учун) бўлиши керак.
Кўпчилик цехларни: мол сўйиш ва дастлабки қайта ишлаш, ичак, ёғ колбаса ва чала тайёр махсулотлар цехларини поли, деворлари силлиқ плиткалар билан копланади. Бир хафтада бир марта поли, шифти ва деворлари чангдан, ўргамчак инларидан тозаланади. Эшиклари хам силлиқ, текис қопламалар бўлмаслиги керак, чунки улар тозалаш ва ювишда халақит беради . Тиббиёт препаратлари тайёрлаш ва гўшт махсулотларини тозалаш хоналарини деворлари полидан шифтигача силлиқ плитка билан қопланган бўлади. Пол сув шимилмайдиган, асфалтланган ёки силлиқ плитка терилган, лекин сирпанчиқ бўлмаслиги керак. Асбоб ускуналар осон ювиладиган, тозаланадиган, зарарсизлантириладиган бўлиши зарур. Столларни усти зангламайдиган тунука билан қопланади ёки бетонланади. Катта хажмли тоғораларни ички томони силлиқ плита билан қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |