Мол сақлайдиган жой (мол базаси)
Сифатли гўшт ва гўшт махсулотлари олиш учун моллар сўйишдан олдин 1-2 кун дам олишлари керак. Мол базасида иморатлар очиқ ва ёпиқ холатда бўлиб, майдончалари асфальтланган бўлиши лозим.
Мол сақлайдиган жойда охурлар,станоклар ва бошқа жихозлар шундай материалдан қилиниши керакки улар тез тозаланадиган ва дезинфекция қилиш ишлари осон бўлиши керак. Бинолар ичидаги харорат қиш фаслида +5 +8 0дан паст бўлмаслиги, ҳавонинг намлиги эса 65-80 % бўлиши керак. Сифатли гўшт олиш учун моллар яхши дам олишлари керак, бунинг учун улар ёзда айвонлар тагида, қишда эса иситилган хоналарда бўлиши лозим.
Айвонлар ва хоналарда моллар эркин харакатланиши учун қуйидаги ҳисобда ер майдони ажратилади.
Бир бош учун:
Моллар учун 6-7 м2
Қўй ва эчкилар учун 0,8-1 м2
Чўчқа учун 1,8-2 м2
Молларни сақлаш базасида карантин бўлими, изолятор ва касал молларни сўйиш жойлари бўлиши лозим.
а).Карантин бўлими.
Юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида, гўшт учун сўйиладиган молларда касалликка тахмин қилинган ёки ветеринария маълумотномасидаги ноаниқлик хал бўлмагунча сақлаш учун, мол базасида карантин бўлими ташкил қилинади. Карантин бўлими атрофи 2-2,5 м баландликдаги девор билан уралиб, базадан ажратилади. Бу бўлимда махсус ходимлар ишлайди. Бу бўлимда очиқ жойлар, ёпиқ база ва иссиқ саройлар бўлиб, бир кунда гўшт комбинатидаги тушаётган барча молларнинг 10 %гача қабул қилиш қувватига эга бўлиши керак.
Молларни карантин бўлимида сақлаш вақтида, улар устидан кунлик назорат урнатилиб, эрталаб ва кечқурун термометрия қилинади. Моллар бу бўлимда касалликлари аниқлангунича ёки ветеринария гувохномасидаги ноаниқлик хал булгунига қадар сақланади, ўзоғи билан 3 кунга қадар.
б).Изолятор
Изолятор- карантин бўлимига ва касал молларни сўйиш жойига яқин қилиб қурилади.
Изоляторни қабул қилиш қуввати мол базасига бир кунда тушадиган молларни 1 % гача бўлганини қабул қила олади. Бу бўлимда туриб қолган сувларни зарарсизлантирадиган ускуналар ва хайвонлар ахлатини ёқадиган печлар бўлиши керак.
Изоляторда сақланаётган моллар тузалгандан сунг, касал молларни суйиш булимида суйиш учун ўтказилади.
б).Санитария қушхонаси (касал молларни сўйиш жойи)
Санитария қушхонаси карантин ва изоляторга яқин жойда жойлаштирилади. Атрофи баланд девор билан ўралади.
Бу қушхонада касал ва касаликка тахмин қилинган моллар сўйилади.
Санитария қушхонасида: сўйиш ва нимталаш цехи, музхона, терини тузлайдиган ва зарарсизлантирадиган цех, ичак цехи ҳамда шартли яроқли гўштларни зарарсизлантириш цехи бўлиши лозим.
Кўп холларда касалликни аниқлаш ва гўштга санитария жихатидан тўғри баҳо бериш учун сўйилган молнинг танасидан ва ички органларидан намуна олиниб лабораторияга юборилади, лаборатория хулосаси олингунча мол танаси ва органлари музхонага қуйилади.
Чиқиндиларни куйдириш учун санитария қушхонасида алохида цех бўлиши ёки гўшт корхонасининг умумий куйдириш заводига ёки цехига жунатилиши шарт.
2.Асосий ишлаб чиқариш цехлари.
Гўшт корхоналарида қўйидаги асосий ишлаб чиқариш цехлари мавжуд:
1.Бирламчи қайта ишлайдиган.
2.Кала-пойча,
3.Ёғ
4.Ичак
5.Колбаса
6.Кулинария
7.Барак
8.Консерва
9.Савуткич (холодилник)
10.Терини тузлаш
11.Техник фарикатлар (утильцех).
Катта қувватга эга бўлган гўшт корхоналарида цехларни ўртасида алоқа, транспортёр ёки трубалар ёрдамида амалга оширилади.
Бундай боғланиш санитария ва иқтисодий томондан катта ахамиятга эга. Кўп қаватли (3-6) гўшт корхоналарида молларни бирламчи қайта ишлаш цехи юқори қаватларда жойлашган бўлиб, пастки қаватларда жойлашган кала-пойча , ичак, ёг, терини тузлаш ва бошқа цехларга махсулот етказиб берилади. Сўйилгандан кейинги олинган махсулотлар пастки қаватларга труба орқали ўзининг оқими билан боради.
Махсулотни труба орқали олиб бориш, кўп қўл меҳнати талаб қилмайди, ишни бундай ташкил қилиниши, олинган маҳсулотларни хар хил микроблар билан зарарланишини хам олдини олади, чунки бунда махсулотга ишчилар қули кам тегади.
3.Қушимча қурилмаларга- қуйидагилар киради: машина бўлими, омбор, ошхона, маъмурий бино, устахона ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |