Режа: Ҳайвонларни қайта ишлаш корхоналари ва уларни турлари



Download 35,92 Kb.
bet1/7
Sana20.02.2022
Hajmi35,92 Kb.
#461118
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2. Вет сан маъруза


2.Мавзу: Сўйиладиган ҳайвонларни дастлабки қайта ишлайдиган корхоналар ва уларга бўлган ветеринария –санитария талаблар


Режа:


1.Ҳайвонларни қайта ишлаш корхоналари ва уларни турлари
2.Гўшт корхонаси, қушхона ва сўйиш пунктлари тўғрисида умумий тушунча.
3.Хайвонлар махсулотларини дастлабки қайта ишлайдиган корхоналарга нисбатан санитария гигиеник талаблар.

1.Хайвонларни қайта ишлаш корхоналари ва уларни турлари:


Қишлоқ хўжалиги хайвонларини ва паррандаларни сўйиш ва уларни қайта ишлаш турлича қувватга эга бўлган корхоналарда амалга оширилади


Бундай корхоналар фақат саноат типидаги корхоналар эмас, балки ветеринария-санитария корхоналари деб аташ ҳам мумкин. Бундай корхоналарда, қайта ишлаш жараёнида замонавий техникалар ва янги технологияларни тадбиқ этиши ҳисобидан, ҳамда малакали мутахассислар ёрдамида сўйилган хайвонлардан олинган махсулотларни тўлиқ қайта ишлашга эришилади.
Қишлоқ хўжалиги хайвонлари ва паррандаларни бундай корхоналардан ташқарида суйиш халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар келтиради, яъни суйишдан кейинги купгина махсулотлар ишлатилмай қолади (қон, ичак, суяк ва бошқалар), фақатгина гўшт, терини олиш натижасида 50-60 % махсулот олинади. Бундан ташқари танани нотуғри нимталаш хам гўштнинг нави, товарлилигини пасайишига олиб келади.
Қайта ишлаш корхоналарига қўйидаги талаблар қўйилади.
1.Одамлар учун юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ва енгил саноат учун хом ашё бериш.
2.Гўшт ва гўшт махсулотлари ва хом ашё орқали одамларга ўтадиган ҳайвонот касалликларини олдини олиш.
3.Хайвонларни қайта ишлашда юқумли ва инвазион касалликларни тарқалишига йул қуймаслик.
4.Корхоналарда чиқадиган чиқиндилар билан сувни, тупроқни ва хавони ифлосланишига йўл қуймаслик.

Юқорида санаб ўтилган талабларни тўлиқ бажарилишишига эришиш учун қўйидагиларга тўлиқ амал қилиш керак.
-корхонани сақлаш ва ишлатиш қоидаларини тўлиқ бажариш
-сўйишга олиб келинган хайвонларни тўлиқ назорат қилиш
-сўйишдан кейинги махсулотлар учун аниқ ветеринария санитария экспертизаси ишларини йўлга қуйиш.
Молларни қайта ишлаш корхоналари лойихаларини тайёрлашда, уларни қайга қурилиши катта ахамиятга эга.
Иқтисодий хисоб китобларга кўра қайта ишлаш корхоналарини чорвачилик туманларида қурилиши юқори самарадорликка эришишни таъминлайди.
Бунда хом ашё базаси (бурдоқичилик фермалари ва хўжаликлар) билан корхона ўртасидаги масофа 150 кмгача бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 35,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish