- Умумий овқатланиш ходимларининг ҳаммаси тиббий қуриқдан ўтган бўлиши шарт. Бундан мақсад қасаллиқ таом орқали бошқаларга юқмасин, ҳам ресторан ходимлари, ҳам ресторанга келувчилар соглом булсин. Кишилар меҳмондорчиликка борганларида мезбон яхши қийинган холда, хушчақчақлиқ билан кутиб олса, қандай яхши, меҳмонлар бехад хурсанд бўлади. Официант ресторан залининг мезбони, унинг яхши қийиниши ресторанда кайфиятни қўтаради. Ҳамма ҳам яхши қийинишни яхши қуради. Уйда, қучада ва ишда ҳамма вақт тоза, ярашадиган кийим кийиш керак. Официант ресторан залининг сохиби, унга ҳам чиройли ҳам қулай шаклдаги кийим керак. У куни билан ишлайди, унинг харакати кийимига мос тушиши керак. Фақат бугина эмас, официантнинг бутун борлиги ресторанни безаб туриши даркор. Хар бир рестораннинг ўзига хос кийими бўлиши лозим. Улар ҳамма учун бир тусда, бир хил бичимда бўлади. Аммо бош официант кийими бошқа официантларниқидан нимаси биландир ажралиб туриши керак. Баъзи бош официант қуқрагида визит карточкаси бўлади. Официант кийимлари мавсумга қараб янгиланиб турилиши мумкин. Ресторан ходимлари кийимлари ташкилотнинг тоифасига боғлиқ. Люкс ва олий тоифадаги ресторан ходимлари учун кийим сифати юқрри матолардан тиқилади. бошқа ресторанлар учун арзон материаллардан тайёрланади.
Люкс ва олий тоифадаги ресторанлар ходимлари учун тасдиқланган меъёрий хужжатлар асосида қуйидагилар берилади; - — эркак бош официантларга: жун костюм, кўйлак, галстуқ; аёлларга—жун костюм, блузка , галстук.
- эркак официантга—жун костюм, кўйлак, галстуқ;
- аёлларга—яримжун куйлак, ёзги кўйлак.
- Ресторанларнинг бошқа тоифадаги ходимларига: — бош официант, эркак—ярим жун костюм, кўйлақ, галстук; аёлларга—ярим жун костюм, оқ, блузка, галстук. — эркак официантга— ярим жун костюм, оқ кўйлак, галстук; аёлларга—ярим жун кўйлак, ёзги кўйлак.
МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР УЛАРНИНГ САНИТАР - ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАРИ - Мижозлар билан буюрилган таом ва ичимликлар учун хисоб-китоб счёт бўйича амалга оширилади. Меҳмонхонага таом ташиб хизмат қилинганда белгиланган миқдорда Қўшимча хақ олинади ва счётга алоҳида қаторга ёзилади. Официант счётдаги ёзув тўғрилигини теқшириб, умумий суммани чиқаради, чеқга қўл қуяди, патнис ёки тарелкада мижозга тақдим этади. Агар мижоз шу захотиёқ пул туламоқчи бўлса, официант унинг олдидан қетмасдан пулни олади ва қайтимини беради. Бордию официантда майда пул бўлмаса, қечирим сураб пулни майдалашга кетади. Кассага келиб, пулни майдалатади, патнисда пул билан счётни мижозга олиб келиб беради. Қайтими берилганда пуллар юз томони билан туриши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |