бу янгиланиш жараёнида, миллий ғоя ва Ватанга муҳаббатнинг бадиий талқини ҳақида фикр юритилади.
Бадий онг ва дунёқараш миллий ўйга хос ҳусусиятлари балан ажлариб туради. Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, фикр онгни эзгу мақсад сари йўналишда миллий ғоя ва миллий мафкуранинг роли катта. Уни одамлар онги ва қалбига сингдиришга бир қанча омиллар қатори адабиёт алоҳида рол ўйнайди. Адабиётда бўлгани каби миллий ғоя ва миллий мафкура ҳам плюрализм тамойилига эга бўлсагина келажаги порлоқ бўлади ва абадий яшайди. Лекин Совет даврида адабиётнинг ҳам, миллий ғоя ва мафкуранинг бундай тамойили чекланган эди. Бундай характердаги фикрлар қораланарди.
Истиқлол туфайли бундай чекланишга барҳам берилди. Адабиёт ҳам ўз ўанига тушди. Мустақилик даври адабиёти замирида халқ маънавиятини ўстиришга, эстетикасига таъсир этадиган, маънавий озуқа бера оладиган ғоялар ётади. Бугунги лирикамиз ҳам шу ҳусусияти билан алохида ўрин тутади. Бу, энг аввало, халқнинг Хурлик, эркинлик, Озодлик, Мустақилликдан иборат асрий орзуси рўёбга чиқишининг бевосита бадиий адабиётда акс этишидир.
Истиқлолга эришилгандан сўнг бир неча кун ўтиши биланоқ Тилак Жўра, Азим Суюн, Абдусаид Кўчимов, Тўра Мирзо, Муҳтарама Улуғ, Мукаррама Мурод қизи, Қутлибека, Саъдулла Ҳаким, Шарифа Салимова, Абдували Қутбиддиндан иборат муаллифлар томонидан “Мустақиллик қасидаси” яратилди ва эълон қилинди. У қуйидагича талқин қилинади:
Мустақиллик! Қутлайман сени,
Бор санъатим, баётим билан.
Мустақиллик, асрайман сени,
Керак бўлса ҳаётим билан!-
Миллийлик билан йўғрилган шеърлар- юртга, халққа, ватанга, одамларга нисбатан киши қалбида катта мехр уйғотади. Бу борада Абдулла Орипов, Ойдин Ҳожийева, Ҳалима Ҳудойбердиева, Қутлибека, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Шавкат Раҳмон каби шоирлар ажралиб туради.
Зарангларда тўрғайга,
Айланган чанқовузим.
Кўксида кийик ухлар,
Қишлоқдаги ҳовузим.3
Деб ёзади Ойдин Ҳожиева “Таваллуд таронаси” туркумига кирган шеърида. Ушбу шеърда соф миллийлик билан суғорилган ташбеҳлардан кишининг кўнгли яйраб кетади. Чанқовуз, бизга маълумки, соф миллий чолғу асбоби. Ниҳоятда ёқимли, чиройли куй таратади. Кийик эса, ҳуркак, зийрак, чиройли ва покиза ҳайвон ҳисобланади. Шундай фазилатга эга бўлган кийик қишлоқ ховузининг кўксида ухлайди. Бу ерда кўчма маънода у қишлоқ аёллариниг рамзи. Демак, қишлоқ аёллари кийикдек покиза, ҳуркак, зийрак, ва гўал. Покизалиги алоҳида таъкидланади. Ховуз тоза тутилмаса ўз жозибаси, тароватини, кераклик ҳисусиятини йўқотади. Шундан аёлларни уларга қиёс қилинганда, катта фалсафий маъно келиб чиқади.
Абдулла Ориповнинг “Темур” шеъри ҳақиқатдан-да шеърнинг ҳар бир сатри нақшланган. Амир Темурнинг жасорати, ватанпарварлиги, эрксеварлигини ўқиган китобҳоннинг қалбида ўз аждодидан ғурурланиш туйғуси юзага келади
Жаҳонни мўғиллар исканжасидан,4
Қутқариб қололган барлосий ботир.
Қочолмай тақдирнинг тақозосидан,
Фотиф деб ном олмиш ўзи ҳам ахир.
Қутлибека Раҳимбоева шеърлари ўига ҳос, ўгани такрорламаслиги билан ажралиб туради. У эрк, озодлик, ҳуррият сўзларини яхши кўради.
Эркнинг жон сувидан ҳовучлаб олиб,
Ҳар битта ўбекка сепгим келади.
Ўбеклигим учун ўзгалар қолиб,
Ҳатто ўзимни ҳам ўпгим келади.5
Бу ижодида нақадар самимилик, ўз миллатидан ғурурланиш ва ҳеч ким айтмаган фикрни айтишликдир. Буни ўқиган кишининг қалби яйраб кетади. Чунки ҳеч ким Қутлибекадай ўз миллатини бу қадар юксакликка кўтармаган бу мадҳия эмас, ҳақиқатни эътироф этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |