Лимфа тугунлари – соғлом ҳайвонларда нормал тузилишига эга бўлиб кесиб кўрилганда оч сариқ рангда бўлади. Захарланишда эса лимфа тугунлари катталашган кесилган юзаси бинафша рангда, қон қуюлган жойлар ва яллиғланиш жараёнлари кўринади.
Ички органларда захарланиш даражасига кўра ҳар хил ўзгаришлар бўлади.
Жигар – катталашган идрагансимон консистенцияли, ранги қорамтир малла. Ўт пуфаги қуюқ ўт суюқлиги тўла катталашган, шиллиқ қаватларида нуқтали қон қуюлишлар, жигар, буйрак, юрак, ўпка ва орқа миялардан гиперимия холати ва кон қуйилишлар кузатилади. Захарланишни ўткир формасида ўпкада шиш ва аталектоз ўчоқлари кузатилади.
Буйрак – қаттиқ консистенцияли, катталашмаган, кесилганда пўстлоқ ва мағиз қаватлари чегараси кўринмайди. Овқат хазим қилиш системаси шиллиқ қаватларида некроз ўчоғлари яралар ва қон қуйилишларни кўриш мумкин.
Гўшт ва калла-пойчани санитария жихатидан баҳолаш
Маҳсулотларни баҳолашда лаборатория текшириш натижалари билан биргаликда заҳарни организмда тўпланиб қолиши ва органолептик кўрсаткичлари ҳисобига олинади. Ўлим ҳолати олдида, мажбурий сўйилган ҳайвонлар гўшти ишлатишга яроқли ҳисобланади. Улар техник утилизация қилинади ёки бактериологик ва кимёвий текшириш натижасига кўра ёввоий ҳайвонларга берилади.
Гўштни органолептик кўрсаткичлари, ҳамда лаборатория текшириши натижалари яхши бўлса, гўштни санитария жихатидан баҳолашда, захарли моддаларни тури ва таъсир қилиш хусусияти этиборга олинади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда барча захарли моддалар уч(3) гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ - Бу гуруҳга кирадиган моддаларнинг гўшт маҳсулотлари таркибида қисман бўлишига рухсат этилмайди. Бу қийидагилар: фосфор, цианидлар, фосфорорганик пестицидлар, хлор органик бирикмалар, булар гўштда кумулятив ҳусусиятга эга бўлиб, гўштга ёмон хид беради.
Иккичи гуруҳ – Бу моддалар гўшт маҳсулотлари таркибида таббий холда бўлганлиги учун уларни миқдори аниқланиб, нормадан ошган ҳолларда сотишга рухсат этилмайди , утил қилинади.
Буларга қўрғошин 1 кг гўштда нормада 1 мл, сурма 40 мл, аммиакли слетра 100мл ва бошқалар.
Ички органлар ва ошқозон ичак утил қилинади.
Учунчи гуруҳ – Бу гуруҳга кирадиган моддалар билан захарланган ҳайвонларни гўшти озиқ-овқат учун ишлатилишга руҳсат этилади. Фақат қайнатиш орқали қайта ишланганидан сўнг. Бу моддаларга қуйидагилар киради : фтор цинк тузи, мис, ош тузи, калий, газсимон моддалар (аммиак,олтингугурт ангидриди).
Илон, чаён чаққан ҳайвон гўштиҳам озиқ-овқат учун ишлатилади, фақат чаққан жойи ва захар тарқалган жойлари олиб ташланганидан сўнг.
Do'stlaringiz bilan baham: |