Кун тартиби:
“Тошкент сув қурилиш инвест” Давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича тендер комиссиянинг регламентини кўриб чиқиб тасдиқлаш.
“Тошкент сув қурилиш инвест” Давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича тендер хужжатларини муҳокама қилиш ва тендер савдолари қатнашчилари малакасини баҳолаш талабларини келишиш.
“Тошкент сув қурилиш инвест” Давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича тендерда иштирок этиш учун кафолатланган кафолат қиймати миқдорини аниқлаш.
“Тошкент сув қурилиш инвест” Давлат унитар корхонаси томонидан қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича ўтказиладиган тендер эълонини махсус ахборот портали www.xarid.uz сайтига жойлаштириш кунини аниқлаш.
Комиссия раиси кворум таъминланганлигини маълум қилиб, тендер комиссияси ишини очиқ деб эълон қилди ҳамда кун тартибидаги масалани тасдиқлашни овозга қўйди.
Овозга қўйиш:
Розилар 7 киши,
Қаршилар йўқ,
Бетарафлар йўқ.
Комиссия аъзолари томонидан “бир овоздан” маъқулланди.
Комиссия раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги "2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш тўрисида"ги ПҚ-3936-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари белгилаб берилганлигини айтиб ўтди.
“Тошкент сув қурилиш инвест” ДУК ва Тошкент вилояти Қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази ўртасида тузилган шартномага асосан Тошкент вилояти Қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази тендер савдо ҳужжатларини ишлаб чиққан.
Ҳукумат қарорлари ижросини қисқа муддатларда таъминлаш мақсадида пудрат ташкилотини Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонунининг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан юқори бўлган объектларга бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари орқали аниқлаш кўрсатиб ўтилганлиги таъкидланди.
Шунингдек, ишланган лойиҳа-смета хужжатларига ижобий экспертиза ҳулосаси олинган.
Шу муносабат билан “Тошкент сув қурилиш инвест” ДУК объектлари бўйича комиссия аъзолари талабгор ташкилотлар малакасини баҳолашда қўйиладиган талаблар билан танишиб чиқди.
Шундан сўнг комиссия аъзолари тендер хужжатларидаги камчиликларни тўғрилаб, ушбу объектнинг тендер савдоларига иштирок этиш учун талабгорлар объект бошланғич қийматидан 0,5%лик кафолат сўммани буюртмачи ҳисоб рақамига ўтказиши ҳамда тендер савдолари ҳақидаги эълонни махсус ахборот портали www.xarid.uz cайтига бериш куни келишиб олинди.
Юқоридаги таклифларни тендер савдолари жараёнида қўллаш учун тендер комиссияси раиси комиссия аъзолари ўртасида овозга қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |