III. ТАШҚИ КОНВЕРТЛАРНИ (1-КОНВЕРТЛАР) ОЧИШ,
ТАРКИБИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА БАҲОЛАШ
3.1. 1-конвертларнинг очилиши харид комиссиясининг йиғилишларида қатнашиш истагини билдирган қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- барча таклифларнинг конвертлари кўздан кечирилади, уларнинг ташқи кўриниши харид комиссияси томонидан тасдиқланган ТЕНДЕР ҳужжатларининг талабларига мос келиши керак;
- 1-конвертлар очилиши, уларнинг таркиби ва уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилганда уларнинг кўриниши буюртмачи томонидан тасдиқланган ТЕНДЕР ҳужжатларининг шартларига мос келиши керак.
3.2. Агар бирон бир ҳужжат мавжуд бўлмаса ёки нотўғри расмийлаштирилган бўлса, ТЕНДЕР ҳужжатларининг 2-конверти қатнашчига очилмасдан қайтариб берилади.
3.3. 1-конвертлар таркибини ўрганиш қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакилларининг иштирокисиз, тасдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқилади, бунда харид комиссиясининг раисига ҳужжатларнинг асли, комиссия аъзоларига эса нусхалари топширилади.
3.4. Тендер комиссияси ўзининг таркибидан қатнашчиларнинг малака кўрсаткичларини баҳовловчи ишчи гуруҳини тузади, шу билан бирга ишчи гуруҳининг фаолиятига зарур бўлган холларда мустақил экспертларни таклиф этади.
3.5. Баҳолаш гуруҳлари ёки мустақил экспертларга 1-конвертлар таркибини ўрганиш бўйича аниқ муддатлар белгиланиб, таклиф киритиш ҳақида топшириқлар берилади.
3.6. 1-конвертлар таркибини ўрганиб бўлгандан сўнг, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини Тендер комиссияси оддий овозга қўйиш усули билан қарор қабул қилади, баҳолаш гуруҳининг тавсияларига розилик билдирилмаган ҳолларда, харид комиссияси баҳолаш гуруҳига 1-конвертларни қўшимча ўрганиш топшириғини ёки комиссия аъзоларининг ҳар бири мустақил равишда ТЕНДЕР таклифларининг баҳолаш варақларини ва якуний баҳолаш жадвалларини тўлдириш бўйича қарор қабул қилиш мумкин.
3.7. Агар қатнашчининг таклифи кейинги босқичларга ўтиши учун техник бахолаш натижалари бўйича комиссия аъзоларининг кўпчилик овози маъқулланса, харид комиссиясининг қарори ижобий ҳисобланади.
3.8. Тендер комиссиясининг овозга қўйиш натижалари ҳақидаги маълумотлар махфий ҳисобланади ва ошкор этишга йўл қўйилмайди.
3.9. Ҳар бир таклифнинг кейинги босқичларга ўтиши кўпчилик овоз билан ҳал қилинади, агар овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози хал қилувчи ҳисобланади. 1-2 конвертларни очиш, ҳамда ғолибни аниқлашда ёки комиссия аъзоларини бошқа хулоса ва қарорлари, “Ҳа”, “Йўқ” ёки “Бетараф” овоз бериш усули орқали амалга оширилади.
3.10. Қатнашчиларнинг техник малакасини баҳолаш натижалари бўйича Харид комиссиясининг қарори, комиссия раиси томонидан қатнашчиларнинг ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида қуйидаги тартибда эълон қилинади:
- ички конвертларни ўрганиш учун рухсат этилган таклифларнинг рўйхати;
- дисквалификация ёки рад этилган таклифларнинг рўйхати;
3.11. Рад этилган ёки дисквалификация қилинган таклифлар уларнинг вакилларига ўрганилмасдан қайтариб берилади.
3.12. Агар таклифнинг ташқи кўринишига зарар етган бўлса ва бундан қатнашчининг хабари бўлмаса, унда қатнашчи тендер комиссиясининг йиғилишида таклифларнинг очилиши вақтида бу ҳақда таъкидлаб ўтишга ҳақлидир. Бундай холларда тендер комиссияси ТЕНДЕР савдоларини тўхтатиши ва текшириб кўриши учун қатнашчининг таклифсини қайтариб бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |