Квадрат шаклидаги шитнинг орқа томони (яшил рангда) кундузи ва тунда (расм 3.3, в) перегонда ва станциянинг асосий йўлида жойлашганда, машинист хавфли жойни бутун таркиб билан ўтгандан кейин тезликни белгиланган миқдоргача кўтариши мумкинлигини кўрсатади.
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ УЧУН ТЎСИҚ ЖОЙЛАРНИ ВА
ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЖОЙЛАРНИ
ПЕРЕГОНЛАРДА ТЎСИШ
Перегонда пайдо бўлган ҳар қандай тўсиқ поездни келиш келмаслигидан қатъий назар тўхташ сигналлари билан тўсилиши керак.
Перегонда поездни тўхтатишни талаб қиладиган ишлар олиб борилаётган жой тўсиқ каби тўсилади.
Перегонда пайдо бўлган тўсиқ иккала томондан50 м масофада кўчма қизил сигналлар билан тўсилади. Бу сигналлардан 3.1 жадвалнинг 4 устунида кўрсатилган йўналтирилган пасайишга ва перегонда поездларнинг максимал тезлигига боғлиқ бўлган Б масофада учтадан петарда ўрнатилади ва ишлар олиб борилаётган жойга энг яқин жойлашган биринчи петардадан 200 м масофада тезликни чекловчи кўчма сигналлар ўрнатилади.
Ишлар олиб борилаётган жойларни тўсиш схемалари бир йўллик участкалар учун расм 3.4, а да, икки йўллик участканинг бир йўли учун расм 3.4, б да, икки йўллик участканинг иккала йўли учун расм 3.4, в да келтирилган.
Тезликни чекловчи кўчма сигналлар ва петардалар, ишлар олиб борилаётган томонга нисбатан биринчи жойлашган петардадан 20 м масофада қўл қизил сигнали билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак. Кўчма қизил сигналлар ишлар раҳбари назорати остида бўлиши керак.
Кенгайтирилган (200 м дан ортиқ) фронт билан ишлар олиб борилаётган жойда, ишлар жойи 3.4., г расмда кўрсатилган тартибда тўсилади.
Тўсилишни талаб этиладиган участка чегарасидан 50 м масофада ўрнатилган кўчма қизил сигналлар, уларнинг ёнида қўл қизил сигналлари билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак.
Кенгайтирилган (200 м дан ортиқ) фронт билан ишлар олиб борилаётган жойда, ишлар жойи 3.4., г расмда кўрсатилган тартибда тўсилади.
Тўсилишни талаб этиладиган участка чегарасидан 50 м масофада ўрнатилган кўчма қизил сигналлар, уларнинг ёнида қўл қизил сигналлари билан турувчи сигналчилар томонидан қўриқланиши керак.
Агар перегондаги тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой станцияга яқин бўлса ва уни белгиланган тартибда тўсиш мумкин бўлмаса, у перегон тарафдан шу бандда кўрсатилган тартибда тўсилади, станция тарафидан эса кўчма қизил сигнал кириш сигналининг ёки «Станция чегараси» сигнал кўрсаткичнинг қаршисига йўлнинг ўқига ўрнатилади, сигналист томонидан қўриқланадиган учта петарда ўрнатилиши билан (расм 3.5). Агар тўсиқ жойи ёки ишлар олиб борилаётган жой кириш сигналидан (ёки «Станция чегараси» сигнал кўрсаткичидан) 60 м дан камроқ масофада жойлашган бўлса, бундай ҳолда станция тарафдан петардалар ўрнатилмайди. Кириш сигналининг олдидаги тўсиқни тўсиш схемаси 3.5 расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |