ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖЎНАТИШ
Поездларни қабул қилиш ва жўнатишдан аввал станция навбатчиси белгиланган тартибда қабул қилиш ёки жўнатиш маршрутини тайёрлайди ҳамда кириш (чиқиш) светофорини очади.
Бир йўллик перегонларда, шунингдек, икки томонлама автоблокировкали икки йўллик перегонларда ёки бир йўлли ҳаракат қоидаларига биноан икки томонлама автоблокировка билан жиҳозланган икки йўлли (кўп йўлли) перегон йўллари биридан поездни нотўғри йўлдан жўнатиш зарур бўлса ёки локомотив светофорлари сигналлари бўйича нотўғри йўлдан ҳаракат амалга оширилганда, станция навбатчиси, бундан ташқари, навбатчи поезд диспетчери билан (поезд диспетчер алоқаси носоз бўлган ҳолларда эса қўшни станция навбатчиси билан) перегонни банд этиш хуқуқини илгаридан мувофиқлаштириши лозим.
Поезд ўтганда кириш (чиқиш) светофори автоматик тарзда ёпилади. Агар светофор сигнал дастаги билан бошқарилса, станция навбатчиси уни нормал ҳолатга келтиради.
Икки йўллик участкаларда станциянинг асосий йўлларида жойлашган тўғри йўналишдаги кириш, маршрут ва чиқиш светофорлари автоҳаракатга ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда светофорлар автоматик режимда ишлайди.
Гуруҳга бирлаштирилган чиқиш (маршрут) светофорларининг мавжудлигида, жўнатилиш йўллари такрорловчи светофорлар билан жиҳозланмаган бўлса, поездлар чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмасига ҳамда поезд жўнатилиши рухсат берилган йўлнинг рақамини яшил рангли рақам билан кўрсатаётган маршрут кўрсаткичига биноан жўнатилади.
Агар жўнатиш йўлида гуруҳ светофорининг такрорловчи светофори мавжуд бўлса, ушбу йўлдан поезднинг гуруҳ светофоригача жўнатилиши такрорловчи светофорнинг кўрсатмасига биноан амалга оширилади.
Маршрут кўрсаткичлари ёки чиқиш светофорлари гуруҳининг такрорловчи светофорлари носоз бўлса ёки поезднинг олд томони такрорловчи светофордан ташқарида бўлса, чиқиш гуруҳ светофори очиқ бўлса, поезднинг жўнатишга рухсат, қайд этилувчи буйруқ билан радио алоқа орқали локомотив машинистига қуйидагича берилади:
«______ йўлда турган №_____ поезднинг машинисти. Гуруҳ сигнали Сиз учун очилган. Жўнашга рухсат. ДСП ____ ».
Чиқишгуруҳ светофори очиқ ҳолла локомотив машинистига тақдим этиладиган, II пункти тўлдирилган, яшил рангдаги рухсатнома бланкаси билан ҳам поезд жўнатилиши мумкин (ДУ-54 шаклидаги бланк ___ бетда келтирилган).
Коида бўйича, чиқиш светофорлари бўлмаган йўллардан поездларни жўнатишга рухсат этилмайди.
Истисно ҳолатларда бундай йўллардан поездларнинг жўнатилиши, чиқиш светофори носоз ҳолатлардаги каби, ушбу Йўриқноманинг 30 ва 31 бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Поезднинг бош томони чиқиш светофоридан ташқарида жойлашган ҳолатларда ҳам, шу жумладан, ушбу светофорнинг ўз-ўзидан ёпилиши натижасида поезд унинг ташқарисида тўхтаган ҳолларда ҳам, қачонким локомотивнинг машинисти ёпилиш сигналини илғаб, поезд сигнални босиб ўтгандан сўнг поездни тўхтатса, станциядан поездлар шу тартибда жўнатилади.
Агар поезднинг етакчи локомотиви рухсат кўрсатмаси чиқиш (маршрут) светофоридан ташқарида бўлса, радио алоқа орқали машинистга қуйидаги шаклда қайд этилувчи буйруқ берилиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |