Регламент переговоров о приготовлении маршрутов


ТФҚ 259 бандига мувофиқ, автоматик блокировкада



Download 463,22 Kb.
bet37/45
Sana23.02.2022
Hajmi463,22 Kb.
#166119
TuriЛабораторная работа
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45
Bog'liq
Uer labaratoriyalar Xasanov D.

ТФҚ 259 бандига мувофиқ, автоматик блокировкада:
а) поезднинг блок-участкани эгаллашига рухсат бўлиб, чиқиш ва ўтиш светофорининг рухсат берувчи кўрсатиши хизмат қилади;
б) мустасно сифатида узоққа чўзилган кўтарилишларда жойлашган ўтиш светофорларида (кириш светофорларидан олдин жойлашганларидан ташқари) ҳар бир алоҳида вазият учун ДАТК раисининг рухсати билан шартли рухсат сигнали - Т ҳарфи шаклидаги белги акс этган шит ўрнатиш мумкин.
Бу сигнал юк поездига светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда тўхтамасдан ўтиб кетишига рухсат бўлиб хизмат қилади.
Бунда машинист поездни шундай бошқариши керакки, қизил чироғи ёниб турган светофорни 20 км/соат тезлик билан эҳтиёткорлик билан босиб ўтиши ва кейинги ҳаракатига тўсиқ учраб қолганда зудлик билан поездни тўхтатишга шай бўлиши керак;
в) поезд ўтиш светофорининг қизил чироғида тўхтаганидан кейин, шунингдек, чироғи ўчган ёки ноаниқ бўлса, агарда машинист олдиндаги блок-участка бошқа поезд билан эгалланганини кўриб ёки билиб турса, блок-участка бўшамагунча ҳаракатини давом эттириши ман қилинади. Агарда машинист олдиндаги блок-участкада поезд бор-йўқлигини билмаса, у тўхтатгандан сўнг автотормозни қўйиб юбориши керак, ана шу вақт ичида светофорнинг рухсат берувчи чироғи ёнмаса, поездни кейинги светофоргача 20 км/соат тезлик билан алоҳида эътибор билан бошқариши ва ҳаракатида бирон-бир тўсиқ учрайдиган бўлса, поездни зудлик билан тўхтатишга шай бўлиб туриши керак.
Кейинги ўтиш светофори ҳам шу аҳволда бўлса, поезд ҳаракати тўхтагандан кейин яна ўша тартибда давом этгирилади.
Белгиланган тартибда ман этувчи кўрсаткичли ўтиш светофори ўтиб бўлингандан сўнг локомотив светофорида рухсат кўрсаткичи пайдо бўлса, машинист локомотив светофорининг кўрсаткичига амал қилиб, лекин 40 км/соат тезликдан ошмаган ҳолда кейинги светофоргача бориши мумкин.
Локомотив светофорида рухсат чироқлари ёниб турганида локомотив светофори кўрсаткичига амал қилиб ўтиш светофорларининг ўчган чироқларида тўхтамай ўтиб кетишга рухсат этилади.
Поезд участка бўйлаб ҳаракатланганда машинист ва унинг ёрдамчиси светофорларнинг кўрсатмаларини кузатиб боришлари ва уларнинг талабларини қатъий ижро этишлари лозим, автоматик локомотив сигнализация мавжудлигида эса, йўл ва локомотив светофорларининг кўрсатмаларини кузатишлари лозим.
Йўл светофорининг сигнали кўринмаса (узоқ масофа, йўлнинг эгрилиги, туман сабабли ва бошқа ҳолларда), йўл светофорига кўринадиган даражада яқинлашгунча машинист ва унинг ёрдамчиси локомотив светофорининг кўрсатмаларига амал қилишлари лозим.
Агар йўл ва локомотив светофорининг кўрсатмалари бир-бирига мос бўлмаса, машинист фақат йўл светофорларининг кўрсатма­ларига амал қилиши лозим.
Қизил чироқли ёки тушунарсиз кўрсатмали ўтиш светофорларидан ҳаракатланиш локомотив светофорининг кўрсатмаларидан қатъий назар Техникавий фойдаланиш қоидалари (ТФК) нинг 259 бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Автоматик локомотив сигнализация йўл қурилмалари билан жиҳозланган перегон ёки станция йўллари бўйлаб ҳаракатланганда локомотив светофорида тўсатдан оқ чироқ ёнса, машинист поездни кейинги светофоргача (ёки локомотив светофорида рухсат кўрсатмаси пайдо бўлгунча) ўта ҳушёрлик билан ҳамда 40 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда бошқариши лозим.
Автоматик локомотив сигнализация қурилмалари ишдан чиққан ҳолатларда машинист қуйидагиларга амал қилиши шарт:
йўловчи ёки юк поезди локомотивини бошқарганда радио алоқа созлигида, ушбу поездни локомотив бригадалар навбати алмашадиган пунктга олиб бориши лозим, у ерда локомотив сигнализация қурилмалари локомотивни узмасдан таъмирланиши ёки локомотив алмаштирилиши керак;
шаҳар атрофига қатновчи моторвагон поездларни асосий ёки айланма депоси мавжуд, ёки локомотивларга техник хизмат кўрсатиш пункти мавжуд энг яқин станциягача олиб бориш рухсат этилади.
Автоматик локомотив сигнализацияси ёки хавфсизлик тизимлари қурилмалари носоз поездларни ушбу пунктларгача олиб борилиши, участканинг станция навбатчиси орқали бериладиган поезд диспетчерининг буйруғига биноан амалга оширилиши лозим.
Перегонда поездлар уланганда уланиш учун ҳаракатланаётган поезд машинистига уланаётган поезд банд этган блок-участкага тўхтамасдан, ҳаракатсиз поезднинг олдида ўз вақтида тўхташни таъминловчи, аммо 20 км/соат дан ошмаган тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади.
Бир томонлама автоблокировка билан жиҳозланганикки йўллик перегонларда икки йўналишда ҳаракатни ташкил этиш учун автоматик локомотив сигнализация қўлланиши мумкин. Бундай перегонларда поездларнинг тўғри йўналишдаги ҳаракати автоблокировка сигналлари, нотўғри йуналишда эса – локомотив светофорларининг кўрсатмаларига биноан амалга оширилади. Поездни станциядан нотўғри йўлдан жўнатилиши чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
Локомотив светофори кўрсатмаларига биноан поезд нотўғри йўлдан юритилаётганда машинист ва унинг ёрдамчиси қуйидагиларга риоя қилишлари шарт:
а) локомотив светофорида яшил чироқ ёниб турганда бундай ҳолатлар учун ДАТК раиси томонидан белгиланган тезликда ҳаракатланиш лозим;
б) сариқ чироқ ёниб турганда 50 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракатланиш лозим;
в) локомотив светофорида сариқ чироқ билан бир пайтда қизили ҳам ёнса, тезликни 20 км/соат гача камайтириш ва поездни қарама-қарши йўналишдаги биринчи йўл светофори олдида тўхтатиш лозим;
г)поезд сариқ чироқ билан бир пайтда қизили ёниб тўхтагандан сўнг, машинист олдиндаги блок-участкани поезд банд этганлигини кўрса ёки билса, блок-участканинг бўшлигини, яъни локомотив светофорида сариқ ёки яшил чироқ ёнишини кутиши, сўнгра эса локомотив светофорнинг сигналларига биноан ҳаракатни давом эттириши лозим;
д) машинист олдидаги блок-участкада поезд бор-йўқлигини билмаса ҳамда тўхташ ва тормозларни бўшатиш даврида локомотив светофорида сариқ ёки яшил чироқ ёнмаса, ҳаракатни давом эттириши ва кейинги блок-участканинг охиригача поездни ўта ҳушёрлик билан 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ва ҳаракатга тўсиқ учраса, поездни дарҳол тўхтатишга тайёр ҳолда бошқариши лозим. Агар блок-участкада ҳаракатланаётган вақтда локомотив светофорининг қизил чироғи сариқ билан қизил чироққа алмашса, машинист 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ҳаракатни давом эттириши, сариқ ёки яшил чироқ ёнганда эса тезлиги кўпи билан 40 км/соат гача ошириши мумкин;
е) блок-участканинг охирида сариқ ёки яшил чироқ ёнаётганда ушбу сигналларга биноан ҳаракатни давом эттириши лозим; қизил чироқ сақланиб қолса ёки сариқ чироқ билан қизили ёнса, машинист поездни яна тўхтатиши ва бундан сўнг "г" ва "д" бандларда кўрсатилган тартибга амал қилиши лозим;
ж) локомотив светофорида рухсат кўрсатмасининг ўрнида тўсатдан сариқ чироқ билан қизили, қизил ёки оқ чироқ ёнса, ёки локомотив светофорларининг чироқлари ўчган бўлса, машинист тезликни камайтириш чораларини кўриши ва поездни блок-участканинг охиригача ёки локомотив светофорида рухсат кўрсатмаси пайдо булгунича ўта ҳушёрлик билан ва ҳаракатга тўсиқ учраса, ўз вақтида тўхташ имкониятини таъминловчи тезликда бошқариб бориши лозим.
Блок-участкани охирида ҳам локомотив светофорида сариқ чироқ билан қизили, қизил ёки оқ чироқ сақланиб қолса ёки чироқлар ёнмаса, кейинги ҳаракат «г» ва «д» бандларда кўрсатилган тартиб билан амалга оширилади.
з) локомотивдаги АЛСН қурилмалари ишдан чиққан ҳолларда, қарама-қарши йўналишдаги энг яқин светофор олдида тўхтатиши, кейинчалик кириш светофори («Станция чегараси» сигнал белгиси) гача ўта ҳушёрлик билан 20 км/соат дан ортиқ бўлмаган тезликда ва ҳаракатга тўсиқ учраса, поездни дарҳол тўхтатишга тайёр ҳолда бошқариши лозим.
Нотўғри йўлдан кетаётан поезд станцияга махсус ўрнатилган кириш светофори кўрсатмаларига биноан қабул қилинади, ушбу светофор маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат йўналишининг чап томонидан ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Кириш светофорининг рухсат кўрсатмасига биноан нотўғри йўлдан кетаётган поездни станцияга кириш тезлиги ёнлама йўлга қабул қилиш учун белгиланган тезликдан ошмаслиги лозим.



Download 463,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish