Реферат шаклида 20б Мавзу тақдимотини тайёрланг. 15б



Download 276,02 Kb.
bet1/4
Sana13.06.2022
Hajmi276,02 Kb.
#662282
TuriРеферат
  1   2   3   4
Bog'liq
1. Реферат


Мустақил иш №15
15-мавзу: Бухоро вилояти ҳудудий – иқтисодий кўрсаткичлари
1. Мавзу моҳиятини ёритинг (Реферат шаклида) 20б
2. Мавзу тақдимотини тайёрланг. 15б
3. Мавзу бўйича 10 та тест ва 1 та кроссворд тузинг.15б
15-мавзу: Бухоро вилояти ҳудудий – иқтисодий кўрсаткичлари
1. Мавзу моҳиятини ёритинг (Реферат шаклида) 20б
Режа:


1. Хўжалиги, ихтисослашуви ва ҳудудий таркиби
2. Транспорт ва ташки иқтисодий алоқалари
3. Вилоят ижтимоий-иктисодий холати
4. Бухоро вилояти ҳудудий – иқтисодий кўрсаткичлари


Хўжалиги, ихтисослашуви ва ҳудудий таркиби. Бухоро вилояти иқтисодиёти аграр-индустриал йўналишга эга. Мустақиллик йилларида минтака саноати, хусусан, ёкилғи, курилиш материалларини ишлаб чиқариш анча тез ривожланди, чунки кулай инвестиция мухити яратилди. Ҳозирги кунда вилоят умумиқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича республика ўртача даражасидан юкорирок поғонада туради.
2013-йил якунларига кўра, Бухоро вилояти У збекистон Республикасининг 5,8 фоиз ялпи ички маҳсулотини, 4,1 % саноат, 9,9 % кишлок хўжалик махсулотини таъминлайди. Унинг зиммасига мамлакатимизда амалга оширилаёттан капитал кўйилмаларнинг 13,5 фоизи, курилиш ишларининг 7,0 %, чакана савдо хажмининг 6,3 % ва пуллик хизматларнинг 5,5 фоизи тўгри келади. Вилоят сўнгги йилларда республикамизга кириб келаётган хорижий инвестициянинг 35-40 фоизини ўзига жалб қилган.
Бу ракамларнинг оз ёки кўплигини вилоятнинг мамлакат аҳолисидаги улушига (5,8 %) киёслаб, тегишли хулоса чиқариш мумкин1. Щу нуқтаи назардан Караганда, Бухоро вилоятининг хозирги экспорт салохияти унча катта эмас - атиги 1,9 % (импортда 5,0 %). Бирок, инвестиция хажмининг сўнгги йилларда кўпайиши, курилиш ишларининг катта кўламда олиб борилиши, шубхасиз, якин келажакда ўз самарасини беради.
Минтақа иктисодиётининг таркибига назар солсак, куйидагиларни кўриш мумкин: саноат вилоят ялпи ҳудудий махсулотининг 18,0 фоизини, курилиш -8,5 %, кишлок хўжалиги -29,6 %, транспорт ва алока -5,5 %, савдо ва умумий овқатланиш - 6,1 %, соликлар 11,4 фоизини беради. Ялпи худудий маҳсулотда кичик тадбиркорлик (бизнес) улуши 66,8 % бўлиб, бу рақам 2008 йилга Караганда 4,8 пунктга кўпдир. Унинг ярмидан зиедрогини кичик корхона ва микрофирмалар таъминлайди. Кичик бизнес секторида жами иктисодиётда банд бўлганларнинг 3/5 қисмидан кўпроғи фаолият кўрсатишади. Унинг хиссаси саноатда 25,3 %, кишлок хўжалигида 98,4 %, қурилишда 64,3 %, савдо ва пуллик хизматларда 42,3 ва 54,1 % дир. Демак, кичик тадбиркорлик кўироқ агроиктисодиёт ва хизматларда кенг ёйилган.
Кичик тадбиркорлик саноат бўйича, хусусан Вобкент ва Когон туманларида, курилиш Коракўлда яхши ривожланган. Масалан, Вобкент туманида мазкур сектор саноат махсулотининг карийб 100 фоизини беради. Бу жихатдан, Шофиркон, Ромитан хамда Қоровулбозор туманлари анча оркада. Айни пайтда, Қоракўл туманидаги курилиш ишларининг 100 фоизи кичик бизнес томонидан бажарилган.
Маълумки, барча ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, кенгайтирилган ишлаб чиқаришни амалга оширишда капитал кўйилмалар асос бўлиб хизмат килади. Бу хусусда вилоят республикамизда олдинги ўринларга чикиб олган. Усиш асосан чет эл инвестициялари хисобидан юзага келмоқда. Чунончи, 2009-йилда хорижий инвестициялар хажми жами инвестицияларда 78,1 фоизга етди; шу йилда Бухорога республикага кириб келгаи инвестицияларнинг 46,9 фоизи тўғри келган. Бу рақам, ўз навбатида, минтақанинг инвестицион фаоллигини кўрсатади.
Инвестициянинг кўпчилик қисми бевосита ишлаб чиқаришга, энг аввало, ёқилғи саноатига, жумладан, Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди нефть конларини ўзлаштиришга йўналтирилган. Шу мақсадда Россиянинг "Лукойл" нефть компаниясидан тўғридан-тўгри инвестиция киритилган. Шунингдек, инвестициялардан енгил саноат корхоналарини, Бухоро вилояти худудидан ўтувчи Узбекистан - Хитой газ кувурини куриш, геологик кидирув ишларини олиб бориш, кишлоқ хўжалик, сув кувурларини таъмирлаш ва янгиларини барпо қилишда хам фойдалинилмоқда.
Саноати. Мамлакатимиз нефть ва нефть-кимё саноатининг ривожланишида Бухоро (Қоровулбозор) нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи навбатини куриш катта ахамиятга эга бўлди. Ушбу замонавий корхона асосан Франция билан хамкорликда барпо этилди ва бунинг учун 500 млн. АҚШ долларига яқин маблағ сарфланди. Завод қўшни Қашқадарё нефть-газ конлари асосида ишламокда. Яқин йилларда Қандим кони негизида 11 млрд. м' газни қайта ишловчи завод хам ишга тушади ва бунинг натижасида Бухорода нефть-газ энергия ишлаб чиқариш цикли янада мукаммаллашади, вилоят ҳудудида ўсиш кутб ва марказлари шаклланади.
Вилоятда саноат корхоналари сони жами 10 мингдан зиёд, бирок, уларнинг йириклари 25 та. Бухоро саноати, асосан, ёнилғи (бензин, керосин, дизель ёнилғиси), мебель, оҳак, гипс, гипскартон, пахта толаси, ип газлама ва бошқаларни ишлаб чикаради. Бир йилда 80-90 минг т нефть ва газ конденсати, 2,6 млрд. м табиий газ, 730 минг т бензин, 465 минг т атрофида дизель ёқилғиси, 160-165 минг т. мазут, 90 минг тоннадан зиёд керосин, 6-7 минг т суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, бир йилда ўртача 110-120 минг т пахта толаси, 200 т атрофида ипак толаси, 4,5-5,5 млн. кв. км гилам ва гилам маҳсулотлари, 20-25 минг т ўсимлик ёғи, 105 минг т ун, 45 минг т омихта ем хдм олинади. Бу рақамлар хар йили, об-хавашароити ва бошка сабабларга кўра, ўзгариб туради.
Корхоналар миқёсида ёқилғини асосан Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи ва қисман "Газлинефтгаз қазиб чиқариш" ширкат корхонаси ишлаб чиқаради. "Трубодеталь", Бухоро таъмирлаш заводи, "НЭМ" таъмир механика заводи, машинасозлик ва металлни кайта ишлаш билан шуғулланади, енгил саноат соҳасида "Daewoo Tekstil Buhhara", "Узкарпет", "Қоракўлтекс" қўшма корхоналари мавжуд. Озиқ-овқат саноати корхоналари орасида энг каттаси - Когон ёғ-экстракция заводи. Шунингдек, Бухоро ёг-экстракция заводи, "Вобкент ёғ", "Шоҳруд", "Евроснар" қўшма корхоналари хам етакчилик қилади. Айни вақтда, 2009-йилдан бошлаб собик Бухоро тўқимачилик комбинати (ўз пайтида у улкан корхона хлсобланган) кейинчалик "Бухоро-текс" номли корхона ўз фаолиятини тўхтатди.
Вилоятда юқоридагилардан ташқари "Халима бегим Омад", "Сие Бухоро сайилга", Олотда - "Мергантекс", Когон, Ромитан ва Шофирконда тўқимачилик кўшма корхоналари, шунингдек, "Бухорогипс", "Когонгипс" ҚК, Бухоро ва Ғиждувонда тери махсулотларини қайта ишловчи "Нақшбандий" ОАЖлари бор
Ун ва ун махсулотларини Бухоро дон махсулотлари, Қоракўл ва Коган ун-дон комбинатлари беради. Қишлок туманлари марказларида пахта тозалаш заводлари жойлашган, уларнинг энг катталари Ғиждувон ва Вобкент шаҳарларида қурилган. Ароқ ва ароқ махсулотларини "Шоқруд" корхонаси ишлаб чикаради. Қурилиш материаллари корхонаси Когон, Бухоро ва Вобкентда, қоракўл териси заводлари Бухоро ва Ғиждувонда жойлашган. Шу билан бирга, Бухоро, Ғиждувон каби шахарларда махаллий саноат ва миллнй хунармандчилик яхши ривожланган (зардўзлик, заргарлик, мисгарлик ва б.).
Умуман олганда, вилоят саноатининг тармоқлар таркибида ёкилғи-энергетика саноати пешқадамлик қилади - 41,3%. Енгил саноатнинг улуши -25,9 %, озиқ-овқат тармоғиники - 14,6 %. Қолган саноат тармокларидан ун-ёрма, омихта ем (4,4 %), курилиш материаллари саноати (6,7 %), машинасозлик ва метални кайта ишлаш (2,5 %) корхоналари хам фаолият кўрсатади.
Саноат ишлаб чиқаришининг ҳудудий таркиби бир хил эмас; бу борада Бухоро ва Когон шахарларидан ташқари Қоровулбозор тумани кескин ажралиб туради. 2000 йил якунлари бўйича, Бухоро шахри вилоят саноат махсулотининг 34,8 фоизини, Қоровулбозор тумани - 34,5 ва Когон шахри 5,3 фоизини етиштириб берган. 2013-йилда биринчи ўринга Қоровулбозор чиқиб олган. У хозирда вилоят саноат махсулотининг 36,4 фоизини беради; Бухоро хлесасига -14,5 %, Когон шахрига - 8,5 % (тумани билан биргалиқда - 143 %), Ромитан туманига - 8,1 %, Ғиждувонга 5,5 % тўғри келади. Саноат салохияти паст туман Вобкент хисобланади (36-илова). Ахоли жон бошига хисоблаганда хам тахминан шундай манзарани кўриш мумкин; бу борада Қоровулбозор кескин ажралиб турса, Вобкент, Шофиркон, Жондор туманлари анча орқада туради.
Қишлок хўжялиги географняси. Бухоро вилояти республикамизнинг мухим кишлоқ хўжалиги районларидан биридир. Бу ерда, айникса, пахта етиштириш, қоракўлчилик яхши ривожланган. Дехкончилик жами қишлоқ хўжалик махсулотининг 55,1 фоизини, фермер хўжаликлари эса ушбу махеулот хажмининг 28,9 фоизини таъминлайди (2013 й.).

Вилоятнинг чўллик хусусияти бу ерда "фойдали ер" коэффиииентининг пастлигига сабаб бўлган. Масалан, жами 4197,3 минг гектар ердан 2807,4 минг гектари ёки 66,9 фоизи кишлок хўжалигида фойдаланиладиган ерларга тўғри келади. Уларнинг катта кисми эса экстенсив чорвачиликка хизмат килувчи пичанзор ва яйловлардан иборат. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар улуши Пешку, Вобкент, Ромитан, Ғиждувон ва Қоракўл каби туманларда анча юкори.


Интенсив кишлок хўжалиги, хусусан дехкончиликни ривожлантиришда сугориладиган ерларнинг ахамияти катта. Бундай ерлар вилоятда 227 минг га ёки жами кишлок хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг 8,1 фоизини ташкил килади. Кўриниб турибдики, бу рақам ниҳоятда паст бўлиб, юкорида кайд этилган Бухоро вилоятининг энг мухим чўллик хусусиятини исботлаб беради.
Сугориладиган ерлар вохаларда, яъни Бухоро - Қоракўл вохасида жоилашган. Бинобарин, уларнинг хиссаси Вобкент, Когон, Бухоро туманларида каттарок- Энг кам сугориладиган ерлар туманларнинг кишлок хўжалигида фойдаланадиган ерларига нисбатан хисоблаганда Пешку, Жондор, Ғиждувон, Қоракўл ва бошқа чўл туманларида кайд этилади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг атиги 7,1 фоизига экин экилади. Айни вактда, бу кўрсаткич Когон, Вобкент туманларида 64-74 фоизга етади. Пешкуда эса у бор-йўғи - 2,0 %, Қоракўлда - 4,8 %, Ғиждувонда-5,3 % ва ҳ.к. Чўлда, албатта, яйлов ва пичанзорлар кўп бўлади. Шу боис, уларнинг хиссаси 91,9 фоизга баробардир. Айниқса, бу кўрсаткич Пешку туманида юқори - 97,8 %, Вобкент ва Когонда эса у анча паст (34-илова).
2000-йилда вилоятнинг жами экин майдони 240 минг га атрофида бўлган. Унинг 81 минг гектарига галла, 120 минг га пахта, 16 минг га ем-ҳашак, 7 минг гектарига сабзавот экилган. Бир йилда ўртача 330-350 минг т галла, 350-400 минг т пахта, 150 минг тонна турли хил сабзавотлар олинган; хосилдорлик галла етиштиришда 40,3 ц, пахтада 27,3 ц/га ни ташкил қилган. Шунингдек, бир йилда 180-190 минг дона қоракўл териси, 2200 тонна пилла тайёрланган. 2013-йилда эса вазият куйидагича бўлган: жами экин майдонлари 241 минг га, унинг 200 минг гектари фермер хўжаликларига берилган. Донли экинлар (асосан буғдой) майдони 93 минг га, ялпи хосил 628 минг тонна, хосилдорлик 60,4 ц/га. Шундан буғдой -554 минг т, хосилдорлик - 60,5 ц/га. Пахта майдони ПО минг га, ялпи ҳосил 350 минг тонна атрофида, хосилдорлик 31,5 ц/га тенг бўлган. Демак, кўриниб турибдики, сўнгги йилларда жами экин майдонлари кам ўзгарган, ғаллага кўпрок ер ажратилган, пахта майдони эса бироз кисқарган; хосилдорлик галла ва пахта етиштиришда ошган (10-расм).
Вилоятда картошка етиштириш унча ривожланмаган. Бу экинга 4,2 минг га ер ажратилиб, ундан 142 минг тоннадан кўпрок хосил олинади.
Сабзавот майдони эса 7,8 минг га, ялпи ҳосил - 438 минг тонна. Уларнинг асосий қисми деҳқон хўжаликларида етиштирилади. Ем-хашак экинларининг умумий майдони жами экин майдонларининг 9,8 фоизини ташкил қилади, мевазорлар 11,7 минг га, узум - 9,7 минг гектарда етиштирилади.
2013-йил 01.01. ҳолатига йирик шохли қорамоллар сони 992 минг бош, қўй ва эчкилар 1703 минг бош бўлган. 2000-йилда чорва молларининг сони анча кўпайган. Масалан, ўша йилда йирик шохли корамоллар 430 минг, қўй ва эчкилар 840 минг бош бўлган (бу борада Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарканд вилоятлари билан бирга республикамизда ажралиб туради).
2012-йилда гўшт (тирик вазнда) 162 минг тонна, сут 625 минг т, тухум 217,5 млн. дона, жун 3120 т, қоракўл териси 384 минг дона, пилла 3100 т хажмида олинган. Бу рақамлар 2000 йил кўрсаткичлари билан солиштирилса, чорвачилик сохасининг \ам сўнгги йилларда анча ривожланганлигини кўриш мумкин. Бевосита агроиқтисодиётга келсак, бунда Бухоро, Ғиждувон, Қоракўл ва Жондор туманларининг вилоят қишлок хўжалигида юқори ўринларни эгаллаши кузатилади. Уларнинг хар бир^шинг улуши 10-11 фоизга тенг, энг кам кўрсаткич Қоровулбозор туманига тегишли (36-илова). Жон бошига қисоблаганда эса бироз ўзгача ҳолатлар кўзга ташланади: бу курсаткичлар Когон, Пешку, Олот ва Қоравулбозор туманларида юқори, Шофиркон, Ғиждувонда пастроқ даражада.
35-иловада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг худудий таркиби келтирилган. Унинг тахлилига кўра, бошоқли дон етиштиришда Ғиждувон, Вобкент ва Қоракўл; боғдорчиликда - Вобкент, Жондор, Пешку ва Ғиждувон; узумчиликда - Бухоро ва Шофиркон; йирик шохли қорамоллар сони бўйича Қоракўл ва Жондор; қўй ва эчкилар сонида қам шу туманлар етакчилик қилади. Паррандачилик, асосан, Когон туманида, шахар атрофи қишлоқ хўжалиги Бухоро ва Вобкент туманларида ривожланган.
Бошка вилоятларда бўлгани каби Бухоро вилоятида хам фермер хўжаликларига катта эътибор каратилади. 2014-йил бошида уларининг умумий сони 4006 та бўлган ва уларга жами 792 минг ер ажратилган; ишчи- ходимларининг сони - 71 минг киши. Ҳар бир фермер хўжалигига ўртача 197,7 га ер ва 18 нафардан ишчи тўгри келади1. Бу катта рақамлар минтақалар микёсида таққослаганда кўпрок кўшни Навоий вилоятига яқин туради. Фермер хўжаликлари вилоят қишлоқ хўжалиги махсулотининг 28,9 фоизини таъминлайди. Бу борада айниқса Қоровулбозор тумани олдинда - 59,7 %. Шунингдек, Ромитан туманида хам уларнинг улуши каттарок, Қоракўл ва Когон туманларида эса бундай хўжаликлар нисбатан сует ривожланган.
Ижтимоий сохалар. Ҳар қандай худуднинг тўлиқ, атрофлича (комплекс) ривожланиши ижтимоий сохаларга хам боглиқ, чунки бу сохалар кишиларнинг ҳаёт кечириши, таълими, соғлиғини яхшилаш, дам олиши ва бўш вақтидан самарали фойдаланишга қаратилган. Бухоро вилоятида номоддий ишлаб ч и кари шла жами банд ахолининг 31,7 фоизи хизмат кил ал и.
Аҳоли, мехнат ресурелари, улардан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, турли хил хизматларни амалга ошириш кабилар ижтимоий ривожланиш доирасига киради. Масалан, 2009-йилда вилоятда 72,9 минг, 2010-йилда 73,2 минг, 2013-йилда 74,3 минг янги иш ўринлари яратилган, унинг ярмига яқини КБ ва XT-га тўғри келади. Бу эса ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, "Кишлоқ" Давлат дастурини амалга оширишда катта аҳамият касб зтади.
Киши жон бошига хисобланганда, чакана савдо айланмаси Қоровулбозорда энг юкори. Ҳудудий таркибда эса, Бухоро шахрини хисобга олмаганда (чунки, у айни вақтда мухим савдо маркази бўлганлиги сабабли, бу кўрсаткич юкори бўлиши мумкин), Ғиждувон тумани олдинда - 18,0 %. Пуллик хизматлар хам асосан вилоят марказида юкори, кишлоқ туманларида эса ўртача даражадан паст. Бухоро шахрига жами пуллик хизматлар ҳажмининг 36,4 %, Ғиждувон туманига унинг 12,1 фоизи тўғри келади. Қоровулбозор, Когон, Олот туманларида эса бу соҳа камроқ ривожланган (36-илова).
Ахолининг саломатлиги, уй-жой шароити кўп жихатдан табиий газ, тоза ичимлик суви билан таъминланганлигига боғлиқ. Айниқса, чўл шаронтида сув масаласи нихоятда мухим лир. Вилоятда марказлашган сув тармоги билан 85,0 % ақоли таъминланган. Бу кўрсаткич Қоровулбозор туманида 100 фоиз бўлгани ҳолда, у Қоракўл, Жондор, Олот, Ғиждувон туманларида анча паст. Мазкур холат, хусусан, ушбу туманларнинг чўл
ҳудудларида ночорроқ. Бу, ўз навбатида, носоғлом нозогеографик вазиятни ҳам келтириб чиқаради. Маълумки, қадимдан Бухорога хос эндемик касалликлар айни сув муаммоси оркали келиб чиқкан (безгак, тери касалликлари ва б.). Шунинг учун хам, вилоятда ҳовуз маданияти, сардобаларни қуриш азалдан ривожланган бўлган.
Табиий газ билан таъминланиш вилоятда ўртача 98,8 % ва бу кўрсаткич Бухоро шаҳри ва тумани, Қоровулбозор ва Ғиждувонда -100%дир. Аммо, Олот ва қисман Шофиркон туманларида барча хонадонлар ҳам бундай имкониятларга эга эмас. Вилоятда уй-жой ҳар бир кишига 14,5 кв. метрдан тўғри келса, Қорвулбозор, Қоракўл ва Ромитан туманларида бу кўрсаткич юқорироқ.
Ахолига жами 77 та тиббиёт муассасалари хизмат кўрсатади, бемор ўринлари хар 10 минг кишига 43 та, шу жумладан, Вобкентда у 73, Қоровулбозор туманида 56 тани ташкил қилади. Қолган ҳудудларда касалхона ўринлари билан таъминланиш даражаси бироз паст. Албатта, дунёга тиббиёт илмининг машҳур намоёндаси - Абу Али ибн Синони берган (Авицсна) бу ҳудуд учун бундай вазиятни ижобий бахолаб бўлмайдиЛ Вилоятда ҳар 10 минг кишига 29,4 та врач, 121,1 нафар ўрта медицина ходимлари хизмат кўрсатишади. Ҳар 100 минг кишига тўгри келадиган касалланиш (яъни поликлиникага мурожаат килганлар) 43071 кишига тенг. Олот, Қоракўл, Бухоро туманларида бу кўрсаткич пастроқ, Пешкуда энг юқори. Қоровулбозор тумани республикам изда сил касаллигининг нозогеографик ўчоғларидан бири хисобланади.
Қишлоқ врачлик пунктлари ҳаммаси бўлиб 342 та ёки қар бир туманга 31,2 тадан. Агар вилоятда жами 1471 та қишлоқ ахоли пункти мавжудлиги эътиборга олинса, вазият ўз-ўзидан маълум бўлади. Шу нуқтаи назардан, таълим географияси, халқ таълими муассасаларининг худудий ташкил этилишида хам айрим муаммолар мавжуд. Бухоро вилоятида 2013-йилда жами 345 та доимий мактабгача тарбия муассасалари қайд этилган. Умумтаълим мактаблари 534 та, уларнинг \ар бирида ўртача 470 нафардан ўкувчи бор. Бу рақам, хусусан, чўл худудларда жойлашган мактабларда жуда кичик.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, малакали ишчи кадрларни тайёрлашда касб-ҳунар коллежларининг ўрни катта. Бухоро вилоятида уларнинг сони 80 та, талабалар - 83,8 минг киши. Академик лицейлар 8 та, талабалар сони 5793 киши (2012/2013 ўқув йили). Юқори малакали кадрлар вилоятдаги мавжуд 3 та, жумладан, Бухоро Давлат университетида тайёрлади.
Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишида туризмнинг аҳамияти катта. Бухоро шахридаги Арк, Лаби Ҳовуз, Минораи Калон, Сомонийлар мақбараси, вилоят маркази яқинида жойлашган Баҳовуддин Накшбанд, Ситораи-Моҳи Хосса, Чор Бакр ансамбллари Ғиждувон шаҳридаги Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси, шунингдек, Вобкент, Ромитан ва бошқа туманлардаги қадамжо ва зисратгоҳлар минг-минглаб сайёҳларни ўзига жалб этади. Қолаверса, чўл ландшафти ҳам ўзига хос туристик аҳамиятга эга.
Кенгроқ географик нуқтаи назардан қаралганда, умуман, Зарафшон водийси ўзининг тарихи, шахар ва бошқа қадамжолари билан ягона халқаро туристик районни хосил қилади. Бу районнинг икки асосий маркази Бухоро ва Самарқандни республикамиз Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан кайта тикланган Имом Бухорий мажмуаси боглаб туради1.
Вилоятда 65 та туристларни жойлаштирувчи тармоқлар, шу жумладан, 50 дан зиёд мехмонхоналар мавжуд, уларда ўринлар сони 2200 тадан кўпроқ. Бу соҳада хусусий сектор хам шаклланиб бормокда. Бир йилда жами 130-150 минг сайёхларга хизмат кўрсатилади, уларнинг деярли аксарияти хорижий туристлар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, вилоятнинг туристик имкониятларидан ҳозирча тўлиқ фойдаланилмаяпти. Бунинг учун бу ерда замонавий туристик индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ жойлар туризм имкониятларини хам ишга солиш, тарғиб ва ташвиқ қнлиш керак. Бухоро қадимдан ўзининг миллий таомлари, парварда ва бошқа ширинликлари, спорт турлари, санъаткор ва ҳазилчилари билан машҳур бўлиб келган. Бу зса, туризмни ривожлантиришга ёрдам берувчи муҳим омилдир.

Download 276,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish