Транспорт ва ташки иқтисодий алоқалари. Одатда, катта ҳудудларга эга бўлган минтақаларда, хусусан, уларнинг ички қисмларида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари долзарб бўлади. Бухоро вилояти ҳам бундан мустасно эмас.
Вилоятнинг асосий транспорт йўллари унинг воҳа қисмидан ўтган. Бу ерда Бухоро-Туркманобод (аввалги Чоржўй), Бухоро-Қарши темир йўллари ўтган, Бухоро шахри ва Тошкент ўртасида тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилган. Вилоятда қатор темир йўл бекатлари мавжуд, уларнинг энг каттаси ва кадимийси "поезд гудоги билан туғилган" Когон ҳисобланади. Ҳозирги кунда у муҳим транспорт тутуни вазифасини ўтайди. Шунингдек, Қоракўл, Олот бекатлари хам мавжуд, бироқ, Навоий-Учқудуқ-Нукус темир йўлининг ишга туширилиши муносабати билан бу бекатларнинг аҳамияти бироз пасайди.
Бухоро (Когон)-Самарканд-Қарши "учбурчагида" Бухоро шаҳри хам
ўзига хос мавкега эга. Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон йўлининг ишга туширилиши Бухоро-Карши-Термиз йўлагининг шаклланиши ва ривожланишига имкон берди. Айни вактда, Бухоро-Газли-Нукус автомобиль йўли-Катта Узбек йўлининг хам ахамияти ортиб бормоқда
Мамлакатимизда кабул килинган "Узбекистон Миллим автомагистральи" Давлат дастури доирасида бу трактда таъмирлаш ва кенгайтириш, йўл бўйи инфратузилма, сфвис сохасини ривожлантириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. 2012-йилда вилоятда жами 56,3 млн тонна юк ва 299,3 минг йўловчи ташилган. Ички миқёсда уларнинг барчасини автомобиль транспорт амалга оширган. 2013-йилда ташки савдо айланмаси 863 млн. АҚШ доллари атрофида, шу жумладан, экспорт 337 ва импорт 626 минг долларга тенг бўлган-. Экспорт таркибида пахта толаси 58,7 фоизни ташкил қилади. Сўнгги йилларда хизматлар, энергия ресурслари, қурилиш материалларининг хиссаси хам ошиб бормоқда. Импортда асосий ўринларни энергия ресурслари (84,7 %) ҳамда машина ва ускуналар етакчилик килади.
Ташки икгисодий алоқаларнинг асосий кисми, яъни экспортнинг 77,2 % ва импортнинг эса 68 фоизи "Узок хориж" мамлакатлари билан олиб борилади. Бу борада сўнгги йилларда Эрон, Хитой ва Афғонистон, МДҲ мамлакатларидан Россия устуворлик қилади. Ички худудий таркибда Бухоро шахри ва Қоровулбозор вилоят ташқи савдосида етакчи. Улар вилоят жами ташқи савдо айланмасининг деярли ярмини таъминлайди. Шунингдек, Ғиждувон ҳамда Бухоро туманларининг хам хиссаси катта. Экспортда биринчи ўринда Қоровулбозор, иккинчида Бухоро шахри, учинчида Ғиждувон, тўртинчида Бухоро ва бешинчи ўринда Ромитан тумани туради (36-илова). Аммо Вобкент туманининг экспорт салоҳияти анча паст. Инвестиция мухити хам Бухоро шахри ва Қоровулбозорда нисбатан яхшироқ. Келажакда вилоятнинг барча қишлоқ туманларида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, инвестициялардан самарали фойдаланиш, қўшма корхоналар сони ва географиясини кенгайтириш зарутр.
Do'stlaringiz bilan baham: |