Реферат мавзу: Она сути Бажарди: Ибрагимова Дилбар Қабул қилди: ката ҳамшира Қўшоқова Дилфуза



Download 16,98 Kb.
Sana09.04.2022
Hajmi16,98 Kb.
#539449
TuriРеферат
Bog'liq
Она сути




РЕФЕРАТ
Мавзу: Она сути


Бажарди: Ибрагимова Дилбар

Қабул қилди: ката ҳамшира Қўшоқова Дилфуза

Она сути Аллоҳ томонидан яратилган тенги йўқ фойдали бир неъмат ҳисобланади. У боланинг ҳар томонлама озуқланиб ўсиб ривожланиши ва турли вируслардан самарали восита. Унинг таркибидаги фойдали озуқалар шунчалик тўғри жамланганки, у бола учун идеал емак ҳисобланади. Яна бир ҳайратга соладиган томони шуки, сутда бола мия ва асаб тизимининг тўғри ўсишини таъминлайдиган ҳамма фойдали ферментлар бор.


Ҳозирги замонавий технологиялар асрида ҳам она сутини ўрнини боса оладиган болалар қоришмаси кашф қилинмаган.
Ўтказилаётган тадқиқотлар она сутининг бола организми учун фойдали жиҳатларини очиб бермоқда ва унинг нақадар фойдали экани ҳали ҳам тўлалигича ўрганилгани йўқ. Бу ўз ўрнида шуни кўрсатадики, ҳали бу Аллоҳнинг неъматини кўп фойдали жиҳатларини билмаймиз. Яна тадқиқотларнинг кўрсатишича, она сутини эмган болаларнинг соғлиғига турли инфекциялар зарар бера олмайди. Уларга қарши элементлар яъни имунетет катаклари тайёр ҳолда сут билан болага ўтади.
Яна бир фойдали тарафларидан бири сут бола танасида яхши бактирияларни ўсишига, ёмон бактириялар ва вирусларнинг эса ҳалок бўлишига сабаб бўлувчи ҳолат яратади. Она сути ёқумли касалликларга қарши имунитетни оширади.
Сут таркибида юқори даражали фойдали ва кучли бўлишига қарамасдан тез ва осон ҳазм бўлади ва бу яна бир бора унинг ажойиб қоришма эканлигининг исботидир. Шунинг учун бола органзми уни ҳазм қилиш учун кам миқдор куч сарфлаб, кўп миқдор энергия ва ривож учун озуқа олади.
Яна бир таҳсинга сазовор омиллардан бири бу сут боланинг ўсиш жараёни буйлаб таркибини ўзгартириб боради. Агар бола вақтига етмай туғилган бўлса сутнинг таркибида ёғ, оқсил, натрий, хлор ва темир моддаларига бой бўлади. Чунки вақтидан олдин туғилган бола организми учун кўпроқ калория лозим. Масалан, кўп йиллик тадқиқотларнинг кўрсатишича, она сути берилган болаларда кўриш ва иммунитет яхши ривожланган. Сунъий қоришмалар билан ката бўлаётган болаларда бундай ўзгаришлар кам бўлган. Қолаверса, она сути эмиб катта бўлган болаларнинг ақлий ривожланиш юқори.
Она сутининг эътиборга лойиқ тарафларидан бири унинг таркибидаги амега-3 ёғ кислотасидадир. Бу кислота янги туғилган чақалоқнинг соғлом ўсишини таъминлайди. Омега-3 инсон мияси ва кўз сетчаткасининг асосий элементларидан биридир. У мия нейронларини бир бирига тўғри боғланиши ва боланинг асаб тизимини она қорнида ва туғилгандан сўнг ривожлантиради. Она сутида эса бу модда табиий ва тоза ҳолатид мавжуд бўлиб, шунинг учун педиатрлар оналарга болани иложи борича узунроқ вақт мобайнида эмизишни маслаҳат берадилар.
Бристоль университети шифокорлари олиб борган тадқиқотлар натижасида она сути ҳатто боланинг келажак ҳаётига ҳам таъсири борлигини кашф қилишди. Тадқиқат қариялар орасида ўтказилган ва унга кўра она сутини эмиб катта бўлганлар ичида юрак-қон томир касалликлар ва гепиртония кам учрар экан. “Cирcулатион" журналида келтирилишича бунга сабаб она сути таркибидаги ёғлар бўлиб, улар биринчидан қон томирларнинг соғломлигини тўғри таъминлайди ва узоқ йиллар уларнинг юмшоқлигини сақлаб қолади. Ва кўкрак сути истеъмол қилган болалар ҳаётлари двомида натрий тузига эҳтиёж сезишмаган ва бунинг натижасида ортиқча вазн орттирмаганлар. Маълумки ортиқча вазн юрак-қон томирлари каслликларини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга АҚШ университетларининг бирида (Цирцинатти) доктор Лиза Мартин бошчилигида кўп йиллар она сутини ўрганиш тадқиқотлари олиб борилган. Унда она сутида юқори процентли оқсил гормони “адипонектин” борлиги маълум бўлган.
Маълумки, оғир вазнли ва юрак қон томирлари касалликлари билан оғриган беморларда бу гормон миқдори жуда паст бўлади. Қонда бу оқсил юқори даражада бўлса инфаркт, кераксиз вазн йиғиш каби касалликларнинг келиб чиқишига йўл қўймайди. Сутдаги яна бир гормон – лептин ҳам бор. Бу гормон организмдаги модда алмашинувида катта рол ўйнайди. Олимларнинг тахминларича, лептин ўз ўрнида организмда маълум қилиш вазифасини бажаради. Яъни қонда ёки танада юқори даражада ёғ ҳосил бўлган бўлса у тезлик билан бу ҳақда мияга хабар беради. Бу тадқиқотлар натижасида олимлар бола ёшликда мана шу юқорида келтирилган фойдали озуқаларни олиши натижасида семириб кетиш, қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, юрк касаликлари ва яна бир қанча касалликларга учрашининг миқдори камаяди деган фикрга келишди.

“Энг фойдали ва тоза маҳсулот” ҳақидаги фактлар


Лекин она сутининг фойдали жиҳатлари фақат юқоридаги айтиб ўтилган фактлари билан тугамайди. Ҳайратга соладиган жиҳат: айтиб ўтганимиздек боланинг ўсиш жараёнида сутнинг таркибининг ўзгариши. Бола ўсишнинг ҳар бир этапида бошқа бошқа шакл фойдали озуқаларга муҳтож. Аммо ҳар доим муҳим қоладиган ҳолт бу она сутининг ҳар доим янгилигида (свежый), ва болага мос ҳароратда бўлиши. Таркибидаги глюкоза ва ёғларга бой бу маҳсулот бола миясининг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Кальций ва бошқа минераллар унинг суякларини ўсиштиради.
Бу муъжизавий суюқликни биз сут деймизу, лекин унинг таркибининг 90 % сув ташкил этади. Бу ҳам унинг Аллоҳнинг комил неъматларидан бири эканлигининг исботидир. Бола овқат ва фойдали витаминлар билан бирга кўп миқдордаги сувга ҳам муҳтож. Лекин биз истеъмол қиладиган сув ҳали жуда ҳам нозик бола органзмига зарар қилиши мумкин. Сут таркибидаги сув эса болага тоза ва соғлом сувни етарли миқдорда етказиб беради.
Она сути ва боланинг ақлий ривожи

Медицина ва педиатрик кўп йиллик кузатишлари буйича она сути эмгн болаларнинг ақлий фаолияти сунъий озиқлантирилган болаларникига нисбатан юқори ва илгари ривожланади. Кентукки (АҚШ) университетининг махсус ходими Джейм Андерсоннинг тадқиқотлари натижасида она сути эмган болаларнинг интеллект коэффиценти (ИҚ) сунъий озқилантирилган болаларникига нисбатан 5 баробар юқори бўлар экан. Она сути эмган болаларнинг ақлий ривожланиши биринчи 6 ойликда тезлик билан ривожланади. Сунъий сут эса бундай кўрсаткичларни кўрсатмаган, ундан ташқари болаларда ҳеч қандай ақлий ривожланиш асоратлари кўринмаган ҳам.


Она сути рак касаллиги учун дорими?


Она сути таркиби анализ қилинганда, бола учун рак касалликларини келтириб чиқишдан муҳофаза қиладиган моддалар борлиги маълум бўлди. Бу мавзуда турли туман юзлаб мақолалар чоп этилди, аммо бунинг сири ҳалигача маълум эмас. Она сути лабараторияларда сунъий ўстирилган рак катакчаларини ҳалок қилишга олиб келди. Ва бу кашфиёт ҳозирги кундан кун бир қанча минглаб одамларнинг умрига зомин бўлаётган касалликнинг янги даъво усулини очиб бериш имкониятини беради.
Лунда (Шқация) университетининг иммунолог доктори Катарина Свенборг она сутининг бу фойдали жиҳатини очган тадқиқотчилардан бири. Унинг айтишича, она сути бола органзмини ҳар қанақа рак хасталикларидан муҳофаза қилади. Агар бу тадқиқотлар яна давом эттирилса бу мўъжизанинг сирини очиш мумкинлигини ва бу табобатда катта ва фойдали кашфиёт бўлишлигини айтади.
Тадқиқотчилар аввал янги туғилган чақалоқ ичакларидан мукоз клеткаларини ва она сутини олишган. Сўнг бу иккисини аралаштириб унга пневмоккок бактериясини қўшишган. Бу бактерия пневмония (ўпка шамоллаши) га олиб келади. Эксперементнинг натижасида она сути болада бу касалликнинг ривожланишини тўхтатиши маълум бўлди. Ундан ташқари, она сути истеъмол қилган болалар ёқумли нафас йўллари касалликларига кам учрайдилар.
Дуне буйича университетларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сути ҳақиқатан бола учун рак касаллигидан кучли муҳофазаловчи восита. (Масалан, медицина статистикасига биноан, болалар орасида кўп тарқалган лимфа раки касаллиги сут эмган болаларда 9 баробар кам учрайди. Кечроқ докторлар болалар орасида тарқалган рак касалликларини ўрганганларида ҳам шу натижани кўрганлар).
Ҳақиқатан бу кашфиёт медицина учун бир қадам олдинги силжишдир. Она сути рак катаклари бўлган жойга гўё мерган каби мўлжал олиб, уларни ҳалок қила бошлайди. Бу ҳаракатни бажараётган альфа-лакт (алпҳалаcталбумин) оқсил моддаси. Бу оқсилни она сути таркибидаги лактоза (сут шакари) моддаси ишлаб чиқаради.

Она сути Аллоҳнинг буюк неъмати


Инсон танасида, онанинг иштирокисиз ишлаб чиқарилаган она сутини ҳозиргача ҳеч бир анологи ишлаб чиқарилмаган. Олимлар ҳалигача бу суюқликнинг фойдали тарафларини ва бола ҳётига таъсирини ўрганишда давом этишмоқда.
Айтиб ўтиш жоизки, она сутнинг бу ўзгаришлари ва бу фойдали тарафларига ҳеч қандай ўзгартириш ёки янгилик кирита олмайди. У ҳатто танасига бу сут қай ҳолатда келишини ҳам баъзан билмайди.
Унинг яни бир қойил қоладиган тарафи яқинда олимлар тарафидан кашф қилинди. унга кўра боланинг комил ўсиши в ақлий ривожи учун уни 2 ёшга қадар она сути берилиши лозимлиги исбот қилинди. Шундай экан фарзандларимизни Аллоҳ тарафидан берилган бу фойдали неъматдан маҳрум қилмайлик!
Download 16,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish