O’ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAHSUS TA'LIM
VAZIRLIGI
NIZOMIY NOMIDAGI TOShKЕNT DAVLAT PЕDAGOGIKA
UNIVЕRSITЕTI
Tarih fakultеti “Milliy g’oya, ma'naviyat asoslari va huquq ta'limi“
yo’nalishi
REFERAT
Mavzu:
Islom Karimovning “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch”asari
va “O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida”kitobida milliy
ma’naviy tiklanish masalalariga e’tibor
Bajardi: Turg’unov
Tеkshirdi:
TOSHKЕNT-2014
Mavzu:
Islom Karimovning “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch”asari
va “O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida”kitobida milliy
ma’naviy tiklanish masalalariga e’tibor
Reja:
Kirish
Asosiy qism:
1. Islom Karimovning “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” nomli asari va
unda milliy ma’naviy tiklanish masalasining yoritilishi.
2. Islom Karimovning “O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida” nomli
kitobida milliy ma’naviy tiklanish masalasi.
3. Islom Karimovning “Yuksak ma’naviyat – yengilmas kuch” va
“O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida” nomli asarlarining
ahamiyati.
Xulosa.
Foydalanilgan adabiyotlar
Kirish
Mavzuning dolzarbligi. Ёш авлодда нафақат ўз ҳаѐти, оила аъзолари,
Ватани ва миллати олдидаги,
балки атроф-табиат, бутун курраи замин ва
жами башарият олдидаги масъулият туйғусини шакллантириш бугунги кун
таълим-тарбия тизимининг энг муҳим масаласи бўлиб турипти.
Ўзбекистон республикаси Президенти маънавиятга қарши
турли
хуружлар ҳақида гапирар экан, таъкидлаб ўтадики: “Бу ҳақда гапирганда,
фақат битта миллат ѐки халқ ҳақида фикр юритиш масалани ўта тор
тушуниш бўлур эди, яъни, бу ўринда сўз фақат
бизнинг маънавиятимизга
қарши қаратилган тажовузлар ҳақида, азалий фазилатларимиз, миллий
қадриятларимизни ана шундай ҳужумлардан асраш хусусидагина бораѐтгани
йўқ. Муҳим ижтимоий-сиѐсий аҳамиятга эга бўлган
ушбу муаммони кенг
миқѐсда, дунѐнинг барча мамлакатлари ва халқлари ҳаѐтига дахлдор масала
сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқдир”.
Масалага бундай кенг қамровли ѐндошув кеча ѐки бугун пайдо бўлгани йўқ.
Муаллифнинг ўзи ҳам эслаб ўтганидек, бизнинг улуғ аждодларимиз барчаси
“ўз ижоди билан нафақат икки дарѐ оралиғидаги халқларни, балки, бутун
башарият фарзандларини доимо меҳр-оқибатли, дўст-биродар бўлиб
яшашга” даъват этиб келганлар.
Инсоннинг қалби ва онгига жо бўлган миллий маънавий-ахлоқий
негизлар уни бутун умри давомида ҳалол, пок, билимли, халқ хизматида
бўлишга, Ватан равнақи ҳамда тараққиѐтига ҳисса қўшишга,
ўзининг
онгли
ва эркин мушоҳада қилувчи шахс сифатида камол топишига муттасил
равишда ундайди. Президентимиз И.А.Каримов доимо таъкидлаб
келганидек:
“...Фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларимиз
асосида, ўз фикру тафаккури ва замонавий билимга эга бўлган ватанпарвар
этиб вояга етказиш – барчамизнинг оталик ва оналик бурчимиздир.”
1
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Yuksak ma’naviyat –
yengilmas
kuch
” nomli asarida milliy ma’naviy tilanish jarayoni haqida fikr yuritilar ekan,
yoshlar tarbiyasiga ham alohida e’tibor qaratiladi. Bu esa ushbu kurs
ishining dolzarbligini belgilaydi.