Referat mavzu: Islom Karimovning "Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch"asari


Islom Karimovning “O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida”



Download 428,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi428,54 Kb.
#154594
TuriReferat
1   2   3   4   5
Bog'liq
islom karimovning yuksak manaviyat yengilmas kuchasari va ozbekistonda mustaqillikka erishish ostonasidakitobida milliy manaviy tiklanish masalalariga etibor

 
2.Islom Karimovning “O’zbekistonda mustaqillikka erishish ostonasida”
kitobida milliy ma’naviy tiklanish masalasi 
Европа Уйғониши (Ренессанс)дан бошланган Янги давр Европа маънавий 
муҳитига хос қарама-қаршиликлар кураши кейин ҳам давом этди. XVIII аср 
француз маърифатчилиги заминида шаклланган атеизм йўналиши Гельвеций 
(1715-1771), Гольбах(1723-1789), Дидро(1713-1784) қарашларидан немис 
мумтоз фалсафасига ўтиб, Фейербах (1804-1872) орқали Карл Маркс ва Ф. 
Энгельснинг муросасиз синфий кураш тарғибига қаратилган коммунистик 
утопияга олиб келди. Бундай хатарли режаларнинг амалга жорий қилиниши 
инсоният учун нақадар қиммат тушганлиги бугун барчамизга аѐн бўлиб 
турипти. Бу офатдан энди қутулдик, деб турганида, инсоният яна янги, 
илгаргилардан-да хатарлироқ, маккорроқ хуружларга дуч келиб турибди.
“Бугунги кунда дунѐнинг айрим ҳудудларида, - деб куюнчаклик билан 
қайд этилади Президент китобида, - катта маънавий йўқотишлар юз 
бераѐтгани, миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш 
тарзи издан чиқаѐтгани, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаѐти, онгли яшаш тарзи 
жиддий хавф остида қолаѐтганини кузатиш мумкин.” 
Ахлоқ илмидаги релятивизм тамойили (яъни, ахлоқий қоида ва 
меѐрларнинг замона ва ижтимоий муҳит билан боғлиқ ҳолда ўзгариб 
туришини мутлақлаштириш), инсон ахлоқини мўътадил тутишда имоннинг 
аҳамиятини етарли ҳисобга олмаслик XX аср ўрталаридан бошлаб (айниқса, 
60-70 йилларда Европа ѐш йигит-қизлари орасида авж олган очиқ 
зинокорликни тарғиб қилувчи “сексуал инқилоб” баҳонасида) моҳиятан 
ғайриинсоний “ахлоқий” (аниқроғи, ғайриахлоқий) меѐрларнинг Европа 
муҳитида урчиб кетишига олиб келди (шаҳватни қўзғатишга қаратилган 
“мода”ларнинг кенг тарғиб қилиниши, бир хил жинс эгалари “никоҳи”га 
қонуний тус берилиши, кино ва теленамойишларда аѐл яланғоч бадани ва 
жинсий муносабатларнинг эркин намойиш қилиниши, зўравонлик, 
бузғунчилик, қимор, маст қилувчи ичимликлар тарғиботи ва ҳк.). Европа 


муҳитидаги бундай хатарли тамойиллар турли йўллар билан дунѐнинг бошқа 
минтақаларига ҳам кириб келмоқда
2
. 
“Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл 
маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан 
боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиѐтга, инсон ҳаѐти, оила муқаддаслиги ва 
ѐшлар тарбиясига катта хавф солмоқда”, - деб ѐзади Президент ўз китобида 
ва бундай хатарли ҳолатдан фақат ўз халқини эмас, балки бутун жаҳон афкор 
оммасини огоҳлантириш лозим деб билади.
Биз бошқаларга ақл ўргатмоқчи ѐки “бу ишинг - тўғри, буниси – 
нотўғри деб ҳакамлик қилмоқчи ҳам эмасмиз. Биз фақат ўз 
фарзандларимизни турли ахборот воситалари орқали ѐпирилиб келаѐтган 
бало-қазолардан ҳимоя қилмоқчимиз, улар онги-шуурида она сути, аждодлар 
ўгити, халқ ҳикмати орқали ўзлашган мустақил миллий қадриятларга 
садоқат,ўз инсоний фазилатларини дадил ҳимоя қила оладиган жасорат 
уйғотмоқчимиз, халос. Шу билан бирга ўзимизнинг ҳаѐтдаги турли 
қарашларга муносабатимизни ҳам очиқ баѐн қилмоқдамиз, зеро ошкоралик 
бўлмаса, тафаккур эркин бўлмаса, маънавият соҳасида бирор салмоқли 
натижага ҳеч қачон эришиб бўлмайди.
“Маънавий таҳдид деганда,- ўринли изоҳ бериб ўтади Президент, -
аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том 
маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан 
руҳий дунѐсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий
ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим, деб ўйлайман.” 
Президентимиз топиб айтганидек, “кимдир Раҳмон измида юрса, 
кимдир шайтон измида юради,” ҳаркимнинг гуноҳи ҳам , савоби ҳам ўзига. 
Аммо бостириб келаѐтган хавфни кўриб туриб, кўрмасликка олиш, ҳозири-ю 
ҳузури, ўзимнинг ишим битса бўлди-да, ўзга билан нима ишим бор, деган 
кайфият бизга тўғри келмайди. Қолаверса, гап биздан кейин шу юртнинг 
чироғини ѐқиб ўтирадиган болажонларимиз тақдири устида кетаяпти.
Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, бугунги кунда яхшилик ва 
ѐмонлик ўртасидаги кураш ва зиддиятлар фақат салтанатлар, халқлар ва 
шахслар ўртасида эмас, балки ҳар биримизнинг қалбимизда, онгимизда
кечмоқда
3
. Яъни бу муаммолар фақат ѐш авлодгагина тааллуқли эмас. 
Душман очиқ-ойдин ўзини кўрсатмайди: сиз махсус кабел орқали берилиб 
кино кўриб ўтирибсиз, ѐки интернет орқали муайян сайтлардаги 
маълумотлар билан танишаяпсиз, кўчада турли рекламалар диққатингизни 
тортаяпти, эҳтиѐт бўлинг, сизни керакли йўналишда “тарбия” қилишаяпти, ўз 
қарашларини турли воситалар билан онгингизга сингдиришаяпти. Шундай, 
“улар кўпинча турли ниқоблар, жозибали шиор ва ғоялар пардаси остида иш 
кўради.” Биз эса сал ғафлатга берилсак, онгимиздаги ўзгаришларни ўзимиз 
ҳам пайқамай қоламиз. Гўѐки ҳеч ким бизга тажовуз ҳам қилгани йўқ, 
2
“Ҳезб ут-таҳрир” сингари экстремистик гуруҳлар “демократия” тушунчасини айни 
шундай бузуқчилик сифатида талқин қилиб, ўз ғаразли ниятларини шу йўл билан таржибасиз 
ѐшларга юқтиришга уринмоқдалар.
3
Маънавий юксалиш йўлида. Т., 2008. С . 40-41. 


мажбур ҳам қилгани йўқ, биз ўз ихтиѐримиз билан “мустақил” равишда шу 
“хулоса”га келдик. Бу ерда таъсир ўтказишнинг шундай маккорона усуллари 
қўлланмоқда-ки, унча-мунча одам ғафлатда қолиши ҳеч гап эмас. Аслида 
имонли, эътиборли инсон бундай макру ҳийлаларни жуда осон билиб олса 
бўлади – улар барчаси инсонлар онгининг энг тубига жойлашган биологик 
(ҳайвоний) инстинктларни қўзғашга қаратилган, бундай филмларда энг эзгу 
ниятлар ҳам қўлда автомат билан амалга оширилади, энг ижобий 
қаҳрамонлар ҳам шаҳватга берилади, оддий ҳазиллар ҳам ўзини ҳурмат 
қилган инсон учун ҳақоратли ҳолатлар шаклида ѐки ҳаѐсиз ибораларда 
ифодаланади.
“Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, - хулоса қилади Президент, - бундай 
мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, 
улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ѐвуз мақсадларни кўзлашини, 
ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши 
тушунади.” 
Инсонга фақат атроф-воқелик ҳақида, одобу ахлоқ қоидалари ҳақида 
билим беришнинг ўзи унинг маънавий-ахлоқий тарбияси учун етарли 
бўлмайди. Унда ирода қудрати, масъулият туйғусини шакллантириш, 
кўнглида атроф-табиатга, меҳнатга, касбга, илмга, ўзга инсонларга меҳр 
уйғотиш, дилида улуғ мақсадлар туғилишига эришиш лозим. Масалан, тан 
олиб айтиш керакки, Ватан ѐки Адолат туйғуси ҳақида китобларда 
ѐзилганларни ўқиб чиққан одам дарҳол Ватаннинг қадрига етадиган, ѐки 
Адолатга хиѐнат қилмайдиган бўлиб қолади, деб тасаввур қилиш ўта 
соддалик бўлур эди. Ҳар бир инсон Ватан, Миллат, Адолат тимсол-
тушунчаларининг ўз руҳидаги пойдор маънавий қадриятларга айланиши 
учун ўзгалар ибратида синаши, бу йўлда риѐзат чекиши, уларга нисбатан 
кўнглида меҳр уйғониши зарур. Бунга турли йўллар, турли воситалар билан, 
биринчи навбатда ѐш авлод тарбиясига самимий (чин кўнгилдан) ва изчил 
ѐндошув, тинимсиз изланишлар билан эришилади. “Бизнинг улуғ 
аждодларимиз, - деб ѐзади Президент, - ўз даврида комил инсон ҳақида 
бутун бир ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тил билан айтганда, 
шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанликларини эслаш ўринли деб 
биламан.” Шу гапга кичик бир мисол: Маълумки, имон-эътиқод 
маънавиятнинг умуртқа поғонаси ҳисобланади. Халқимизда бировни 
“имонсиз” деб аташ энг оғир ҳақоратдир. Биз динимиз ислом деймиз, 
Қуръони каримда ѐзилишича, Аллоҳ бани башарни ўзига ибодат қилиш учун 
яратган. Лекин кўпчилик исломий ибодатлар деганда, намоз, рўза, закот, ҳаж 
амалларини кўз олдига келтиради. Буюк тасаввуф пири Баҳоуддин Нақшбанд 
эса Расулуллоҳ (сав)нинг қуйидаги ҳадисини келтиради: “Ибодат ўн 
қисмдир, унинг ўндан тўққизи ҳалол ризқ топиш ҳаракати, қолган барча 
ибодатлар ўндан бирини ташкил этади.” Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ 
Ғиждувонийларнинг 
пири 
муршиди 
ҳисобланган 
шайх 
Юсуф 
Ҳамадонийнинг “Ҳаѐт мезони” асарида Пайғамбаримизнинг яна бир 
ҳадислари 
келтирилади: 
“Мусулмон 
бўлмагунларингизча 
жаннатга 
кирмайсизлар, бир-бирларингизга самимий меҳр қўймагунларингизча 


мусулмон бўлмайсизлар.” Шу сабабли биз фарзандларимизга имоннинг 
асосий шарти ҳалоллик, адолат ва инсонга, табиатга меҳр деб уқдиришимиз, 
нафақат уқдиришимиз, балки шу йўлда ўзимиз ибрат бўлишимиз шарт. 
Президент китобида “инсон маънавий оламининг юксалиши” деганда нимани 
тушуниш керак, деган саволга аниқ ва лўнда жавоб берилган: “Оллоҳнинг 
ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаѐт 
кечириш”. Аммо муаллиф яна таъкидлайдики, ушбу қоидани тушуниш ва 
эътироф этишнинг ўзи кифоя эмас, балки айни шу эътиқодга амал қилиб 
яшаш – “одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий 
мезон”дир. 
“Такрор айтишга тўғри келади – ота-оналар, устоз-мураббийлар бу 
масалада ҳушѐрликни йўқотмаслигимиз, ѐшлар тарбиясида асло бепарво 
бўлмаслигимиз зарур.”Президентнинг ҳушѐрликни йўқотмаслик, бепарво 
бўлмаслик хусусидаги уқдиришларини тўғри тушунадиган бўлсак, бу дегани 
ѐш авлодга тўғри таълим бериш билан бирга, ҳар бир айтган сўзимизга 
аввало ўзимиз риоя қилишимиз керак бўлади. Масалан, “илм ол” дедикми, 
ўзимиз умр бўйи илмимизни ошириб, пухталаб боришдан тўхтамаслигимиз 
керак; “ҳалол ва адолатли бўл” дедикми, ўзимиз фарзандларимизни ҳалол 
луқма билан боқаѐтганимизга, ўз фойдамизни кўзлаб бировга зулм 
бўладиган хатти-ҳаракатдан сақланишга қатъий уринмоғимиз лозим бўлади. 
Ана шундагина болаларимиз келажагидан хотиржам бўлишимиз мумкин.
“Ўз-ўзидан равшанки, бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал 
ва ҳушѐр қарашни, жаҳонда ва ѐн атрофимизда мавжуд бўлган, тобора 
кучайиб бораѐтган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан 
тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.” 
Албатта, барча муаммоларни бир кунда, бир ҳамла билан ечиб 
бўлмайди. Маънавий баркамол авлодни тарбиялаш бир умрлик иш. 
Мустақиллигимиз бу саъй-ҳаракатларимиз самарали бўлишининг ишончли 
кафолатидир. Аммо ҳар бир ишда ѐлғон қадамлардан, осон ечимлар 
қидиришдан эҳтиѐт бўлмоғимиз жуда муҳим. Ҳар бир ишда қийинчиликни 
бўйнига олган одам ҳақиқий ютуққа эришади. Айниқса, биз зиѐлилар, ѐш 
авлод тарбиячилари ўз вазифамизга масъулият билан ѐндошсак,
“фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-
боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш”дан, шу йўл 
билан улар онгида “мафкуравий иммунитет” ҳосил қилишга уринишдан 
чарчамасак, миллатимиз яна буюк миллат бўлади, авлодларимиз 
аждодларимизга муносиб қудрат касб этади. Муаллимнинг меҳнати самараси 
узоқ келажакка уланиб кетадиган эзгу меҳнат. Келинг, авлодни боқийликка 
элтувчи меҳнатдан эринмайлик, токи Президентимизнинг, халқимизнинг 
ѐруғ орзулари ушалсин, “ѐшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, 
дунѐни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган 
инсонлар бўлиб етишсин”. 



Download 428,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish