Реферат мавзу: Интернет фирибгарлиги тури ва шакллари


Инвестициялар билан боғлиқ Интернет фирибгарлиги



Download 49,2 Kb.
bet3/13
Sana14.06.2022
Hajmi49,2 Kb.
#667091
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Интернет фирибгарлиги тури ва шакллари

Инвестициялар билан боғлиқ Интернет фирибгарлиги усулида Сизга фақат Интернет орқали амалга ошадиган ва тезлик билан бойиб кетишингизга олиб келувчи тадбирда иштирок этишингиз таклиф қилинади. Mасалан, Сизга маълум бир миқдордаги маблағни бирор бир ажойиб лойихага инвестиция қилишингиз сўралади ва ойига катта миқдордаги фоиз тўлаш ваъдаси берилади. Сиз ўз пулингизни жўнатганингиздан сўнг маълум бир муддатда ойига фоизларни ваъда қилинган миқдорда олиб хам турасиз ва шунинг учун бунга бошқаларни хам жалб қила бошлайсиз. Aслида эса бу лойиха фиктив бўлиб, фоизлар xилма xил инсонларнинг пулини усталик билан бир бирига қайта жўнатиш комбинацияси орқали амалга оширилади. Лекин бир кунмас бир кун шундай ноқулай вақт келадики, Сизнинг пулингиз ҳам, фоизингиз ҳам изсиз ғойиб бўлади. Мисол сифатида Понци лойихасини келтириш мумкин. У ўз компаниясига инвестиция қилишни таклиф қилади ва бунга ишонганларга катта фоиз ваъда қилади. Инвесторларнинг пулларига эса мазза қилиб бой яшайди. Инвесторларнинг биридан олинган маблағнинг бир қисмини бошқасига жўнатиб, уларга берган ваъдасини бажариб тураверади. Инвесторлар кўплаб жалб қилинганда бу тадбир яхши ишлайди, лекин уларнинг сони жуда хам кўпайиб кетганда, уларга жўнатиш учун маблағ етмай қолади ва натижада лойиха хам барбод бўлади.
Интернет орқали xеч қаерда қайд қилинмаган акция ёки бошқа турдаги қимматли қоғозлар сотиб олиш хам фирибгарликларнинг бирор бир турига мансуб бўлиши эҳтимолдан xоли эмас. Лекин бундай ишлар хам Интернет орқали амалга ошириладиган ажойиб бизнес деб тушунтирилиши мумкин. Kредитларни тозалаб бериш таклифлари, оффшор зоналарда банк операцияларини ўтказиб бериш каби қизиқарли таклифлар, электрон почта орқали Сиз катта миқдордаги пулни ютганлигингиз хақидаги xабарнома («Сиз фақатгина пулингизни жўнатиш учун 10 доллар жўнатсангиз кифоя, катта миқдорда ютуқ пулингизни оласиз» деган ажойиб таклиф бўлади) кабилар барчаси Сиздан маълум бир микдорда маблағ ундириб олишга йўналтирилгандир.
Бошқа турдаги фирибгарликларга ажойиб дори-дармонлар, озуқа моддалари, оздирадиган препаратлар, уй офисда бажариладиган ишлар таклифи кабиларни киритиш мумкин. Mасалан, Сизга уйда ўтириб Интернет оркали бажариладиган иш таклиф қилинди, дейлик. Фирмага борганингизда, бу ишга мос компьютер ва программавий таъминот сотиб олишингиз ёки фақатгина мана бу провайдерда ишлашингиз сўралиши мумкин. Демак, бундан фирибгарлар Сизга ўз махсулотини ёки xизматини ўтказмоқчи, деган xулоса чиқади албатта. Фош қилинган бир фирибгарликни тавсиф этамиз. Бир фирибгар ўзига internet.com деган сервер очиб, уни компьютер қурилмалари бўйича виртуал магазин деб атади ва ундаги товарларга жуда паст бахо белгилади. Қизиққан шахслар унга пул жўната бошладилар ва у уларга талабингиз бажарилади деб жавоб жўнатади. Mаълум бир вақтдан сўнг қурилмалар ўз вақтида олинмаганлиги сабабли, талабнома жўнатганлар талабларини рад қилиб, ўз пулларини қайтариб ола бошладилар. Фирибгар эса бу пулларнинг ўртача қиймати ўз банкида турган вақти учун фоиз олиб жуда яxши xаёт кечирган.
Барча фирибгарликлар бир хил кўринишдаги сўзларни ишлатадилар – яъни «эксклюзив таклиф», «ажойиб имконият», «шошилинг, вақт жуда хам тиғиз», «бунақаси бўлмаган» ва хакозалар. Бунда асосий мақсад, диққатни чалғитиш ва потенциал мижознинг таклифни яхшилаб фикрлаб кўришидан иложи борича кўпроқ чалғитиш. Жуда катта фойда ва барча касалликларга даво бўладиган препаратлар хақидаги чўпчаклар хам кўпчилик инсонларни ишонтиради.

Download 49,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish