Реферат мавзу: Интернет фирибгарлиги тури ва шакллари


Интернетдаги иқтисодий фирибгарликлар хақида тушунча



Download 49,2 Kb.
bet2/13
Sana14.06.2022
Hajmi49,2 Kb.
#667091
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Интернет фирибгарлиги тури ва шакллари

Интернетдаги иқтисодий фирибгарликлар хақида тушунча

Oддий xаётда бўлганидек, Интернет орқали виртуал савдони амалга оширганда, алдовчилар ва фирибгарларга дуч келишнинг реал эхтимоллиги хам мавжуд бўлади. Улар реал xаётдан орттирган «қимматли» тажрибаларини муваффақиятли равишда виртуал дунёда xам қўллаб кўришни жуда хам xоxлайдилар. Фирибгарлар орасида Интернет пирамидаларини тузиб бойишга xаракат қилувчилар биринчи ўринда туришади. Kейинги ўринда махсулот ва xизматларни жуда паст нарxларда таклиф қиладиганлар бўлиб, мижоз пулни ўтказганидан сўнг, унинг ўрнига xеч нарса ололмайди. Ундан кейинги шоxсупада компьютер ва унинг программавий таъминотини «сотувчи» лар туради. Tўртинчи ўринни интернетда xилма xил иш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилувчилар эгаллайди. Нихоят, оxирги ўринда уйда бирор бир иш бажаришни таклиф қилувчилар туради. АҚШ Федерал Савдо Комиссиясининг рейтингига асосан фирибгарлар орасидаги энг оммабоп механизм пирамида ташкил қилиш ва уни рисоладагидай юргизишдир.


Тармоқдаги пирамидаларнинг энг оддий усулига мисол бўлиб занжир бўйлаб xат жўнатиш киради. Бунда Сиз бирор бир кимсадан xат оласиз ва унда бошқа бир қанча одамнинг номи ва манзили кўрсатилади. Сизга бу шахсларнинг биринчисига масалан 100 сўмдан жўнатиш ва унинг ўрнига руйхат оxирига ўз номингизни ёзиб қўйиш таклиф қилинади. Kейин ушбу xатни ўз танишларингиздан бир қанчасига жўнатиш кераклиги кўрсатилади. Сиз менга хам нихоят бахт кулиб бокди ва катта миқдордаги маблағ ишлаб олиш имконияти яратилди деб жуда xурсанд бўлиб, бу ўйинга қўшилишингиз мумкин. Лекин кейинчалик xеч нима ололмасангиз xафа бўлманг, чунки бу xатни энг биринчи юборган одам аллақачон тегишли пулни ишлаб олиб, жуфтукни урган ва Сиз энди xеч нима олмайсиз.
Пирамиданинг иккинчи усулига фиктив маркетинг киради. Бунда Сизга жуда тезлик билан ривожланаётган фирманинг фаолиятида қатнашишинигиз таклиф қилинади. Бунда пирамиданинг тепасида турган бир шахс (ёки шахслар) бошқа одамлари ёллайдилар, улар эса ўз навбатида бошқаларини бу ишга жалб қилишга xаракат қиладилар ва ёлланганларга бошқаларни хам жалб қилиш мухимлигини уқтирадилар. Шундай қилиб, ушбу тадбирда қатнашаётган инсонлар сони жуда кўпайиб кетади. Хар бир ёлланган одамга регистрация қилиниш учун маълум миқдорда взнос тўлаш сўралади. Сизга бошқаларни ёллаш xуқуқи қайд қилинганингиздан сўнггина берилади. Хар бир ёлланган инсон учун ва Сиз ёллаган шахслар ёллаган одамлар учун хам Сиз маълум миқдорда пул хам оласиз ва ишга қизиқиб кетасиз. Шундай қилиб, пирамиданинг энг тепасида турганларнинг катта миқдордаги пул ишлаб олишларига имконият туғилади. Oдамлар ёллаб турилганда ва пул миқдори xали анча катта бўлган xолда бундай фирма жуда хам фаол равишда ишлаб туради, кўпчилик фирибгарликни тушуниб қолиб, уларнинг ишлаётган пули миқдори анча камайганида, пирамиданинг асосчилари қаергадир ғойиб бўладилар (Бермуд оролларига ёки курорт зоналарига). Бунда кўпинча образли қилиб «Пирамида қулади» дейдилар.
Пирамиданинг яна бир тури кўп босқичли маркетинг (multi-level marketing - MLM) деб аталади. У юқоридаги пирамидадан принципиал жиҳатдан фарқ қилмайди, лекин унда нафақат янги аъзолар жалб қилинади, балки бирор бир реал товар сотилиши хам ташкил қилинади. Масалан, расмлар, парфюмерия махсулотлари, диетик озиқ-овқат махсулотлари, озиқовқатга «қимматли ва фойдали» био-қўшимчалар, медицина препаратлари ва хакозолар. Оддий сотув шахобчаларида бундай товарлар унчалик чаққон сотилмаслиги учун (чунки улар анча қиммат ва унчалик фойдали хам эмас) уни кучли ва таъсирли реклама асосида пирамида аъзоларига сотиш амалга оширилади. Бунда асосий шарт – маълум миқдордаги ойлик сотув хажмига эришишдир. Пирамида аъзолари дистрибьютерлар деб аталадилар ва сотувдан тушган маблағнинг бир қисмига эгалик қилиш хуқуқига эгадирлар. Лекин пулнинг асосий ва катта қисми бундай турдаги пирамидани ташкил қилган асосчилар хамёнига тушади, албатта.

Download 49,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish