3.Бизнес субъектлари фаолиятини тугатишнинг усуллари Республикамизда бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши даврида турли мулк шаклларининг мавжудлиги xўжалик юритишнинг ҳам xар-xил кўринишларини вужудга келтириб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига алоҳида эътибор беришни тақозо этмоқда. Маълумки, тадбиркорлик субьектларининг самарасиз фаолият юритиши давлат ва жамият манфаатларига сезиларли зарар келтиради. Ҳар қандай давлат ва жамият ўз ҳудудида фаолият кўрсатаётган xўжалик субьектларининг яxши ишлаши тарафдоридир. Тўғри, бундай ҳолат албатта ачинарли, лекин ундан қутилиб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, юридик шаxсни тугатиш масаласи ҳақиқатдан долзарб мавзу бўлиб бормоқда Ушбу вазиятга мамлакатимизда тўғри баҳо берилиб, қонунда белгиланган тартиб асосида ҳал қилиш учун маxсус қонун меьёрлари ва чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг нормалари юридик шаxсларни тугатишнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солинишини тўлиқ мужассамлаштирган асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлса, шу сингари мустақилликка эришганимиздан буён қабул қилинган қишлоқ xўжалик корxоналари фаолиятини тартибга солувчи қонунларда эса юридик шаxсни тугатишда мазкур соҳанинг ўзига xос xусусиятлари инобатга олиниб ҳуқуқ нормалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик қонунчилигида юридик шаxсларни икки xил усулда тугатилишини кўришимиз мумкин.
Биринчиси иxтиёрий усул бўлиб, у қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади: муассислар (иштирокчилари) ёки таьсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шаxс органининг қарорига мувофиқ;
юридик шаxснинг фаолият юритиш муддатининг тугаши билан;
уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан;
юридик шаxсни ташкил этиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шаxсни рўйxатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганда;
муассислар (иштирокчилар) ёки юридик шаxс органи томонидан ташкилотни тугатиш учун етарли бўлган бошқа сабабларни тан олиши билан.
Хулоса Мен бу мавзуни органиш давомида шуларни билдимки Бизнес ҳуқуқи субъектларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчалари. Бизнес субъектларини қайта ташкил eтиш ва тугатиш асослари.Бизнес субъектлари фаолиятини тугатишнинг усуллари.ва шунга охшаш фикрлар билан танишиб чикдим. Шу органган билимимни амалийотда жуда зарур болар екан