2.2 “Шарқға маданият мактаблари, инсоният мадрасалари очармиз деб келган Оврупа жаҳонгирлари фоҳишахона ва майхонадан бошқа бир нарса очмадилар. Ажабо, Оврупа жаҳонгирлари бу ишларини билибми қилдилар, билмасданми қилдилар? Албатта, билиб қилдилар, жўрттага қилдилар. Унларнинг тилаклари бизға маданият бериб, бизда маориф тарқатиш, бизни тараққий этдурмак эмас, турли фоҳишахоналар, майхоналар очиб, бизнинг ахлоқимизни бузмоқ, бизнинг соғлиғимизни хароб этмак ва уруғимизни қурутуб, бизни ишдан чиқармоқ ва ўз қўллариға муҳтож қилиб қўймоқдир. Унлар Шарқхалқини бутун йўқ қилиб, Шарқни ўзларига моя[12] қилмоқчи эрурлар: Оврупа жаҳонгирларининг бир «кулгули» ва «йўқ этур» сиёсатлари Шарқнинг мусулмон дунёсининг ҳар ёғинда бир турлигина жорийдир. Англиз бойлари Ҳиндустон халқини битирмак учун қандай тадбирлар кўриб, қайси йўллар билан кетсалар, франсузлар Жазойир ва Тунис халқини битирмак учун шулгина тадбирларни кўриб, шулгина йўллар билан кеталар. Оврупа жаҳонгирлари Шарққа туткан сиёсат йўллари шунлардир: Шарқнинг ахлоқини бузмоқ, кўнглини диний ва миллий муқаддасатиндан[13] совутмоқ, шарқлилар орасинда айрилиқ ва ёвлиқ солиб бир-бирлариға қилич чекдурмак, шарқлини ишсиз, ялқов, оч ва яланғоч қилиб ўзлариға қул этиб олмоқ, ювош-ювош шарқлининг қўлиндан ер ва қимматли нарсаларини юз турли ҳийлалар билан тортиб олмоқ, Шарқ халқини турли йўллар билан секин-секин йўқ қилмоқ...! Англиз ва франсуз жаҳонгирлари томонидан Хитой, Ҳинд ва Мисрда очилган фоҳишахона ва майхоналар, йуборилган пўплар ва миссионерлар, очилган мактаблар, бариси шунинг учундир. Русия Николай ҳукумати бизнинг Туркистонимизда ҳам шул тадбирларини кўрмадими?
Оврупа жаҳонгирлари дунёнинг энг ёмон зулмини қилатуруб, ўзларини одил ва инсонпарвар айтдилар. Қани, кўрайлик-чи, бунлар бизнинг мусулмон ва Шарқ дунёсиға қандай адолат қонунлари тутуб, қандай инсониятпарварона ишлар қилғанлар? Оврупа жаҳонгирларининг қоидалари, буюк қурсоқлилари, Шарқдан кўб ер олғанлари англиз ҳукуматидир. Шарқнинг олтун хазиналари бўлған Ҳиндустон қитъалари англизлар жаҳонгирининг қўлидадир. Лекин бу ҳокимлик адолат қонунлариға мувофиқ тенглик негизларига қараб кўрулмаган. Бу қаров қонли ҳокимликнинг асоси зулм ва инсофсизлиқдир. Ҳиндустоннинг эгалари бўлған ерли халқ билан қўноқ бўлуб келган икки-уч қадрсиз англиз орасинда тенглик йўкдир. Ҳиндустонда ерлилар учун бошқа, англизлар учун бошқа маҳкамалар бор. Ерлилар учун айри зиндонлар, англизлар учун айри турмалар бор. Англизлар учун ясалган маҳкама, турмалар қонунли, адолатли, ҳафз сиҳатиға[14] мувофиқ ва тинч ясалган. Ерлилар учун қурулған маҳкама ва зиндонлар эса тартибсиз, бузуқ, золимхона, қоронғу ва қўрқунч бир шаклда қурулған. Ерлилар учун тузанган «жазо» қонунлари англизлар учун тузулган қонунлардан кўп фарқлидир. Бир пичоқ кўтариб юрган, бир англиз итига тош отган, бир товуқ ўғирлаган бир ерли тутулса, неча ойлик қоронғу ва кирли турмаға буюруладир. Бир ҳиндлини ўлдурган, бир бонкани урган англизга эса энг қулай, энг кичкина бир жазо бериладир ёхуд авф этиладир. Ҳиндустонда бир англиз итига тош отиб, олти ой зиндонга буюрилган ерли кўбдир, лекин юз ҳиндлини ўлдуруб, қонун ёнинда масъул бўлған бир англиз топилмайдир. Англиз жаҳонгирларинингҲиндустондағи пилонлари Ҳиндустон халқини оқчасиз, яп-яланғоч қўюб ҳалок этмақдир. Англиз ҳукумати Ҳиндустондан йилда 4 юз эллик милйўн сўм оладир. Оврўпанинг сиёсати қонунлариға қарағанда ҳар ўлкадан ҳукумат хазинасиға кирган оқчанинг шул ўлканинг ободлиғи ва тараққийси учун сарф бўлиши лозимдир. Англиз ҳукумати шул оқчадан милйўнғача сўмини Ҳиндустон маорифи йўлинда сарф қиладир. У ҳам Ҳиндустондағи англиз болаларини ўқутмоқ учундир. Икки юз милйўн сўмини Ҳинд англиз бўйунтуруғи остинда сақлағучи Ҳинд аскарийга сарф қилиб, қолғанин ўз қопчуғига тиқадир. Шунча оқчадан Ҳиндустон халқи учун бир чақалиқ фойдё йўқдир. Ҳар йили Ҳиндустон халқининг юздан учтаси очлиқдан ўлуб кетадир. Ўзларини инсоният ошиғи атаган англиз жаҳонгирлари бунга кулубгина қарамокдан бошқа иш кўра олмадилар. Унларнинг Ҳиндустонда қозониши кунда йигирма сўм, ҳиндлиники кунда бир сўмдир. Бунинг сабаби нимадир? Англизнинг қўлини бунча очиб, ҳиндлининг қўлини бир-бирила боғлаған кимдир? Бир ҳиндлини бир англизча ишламақдан манъ қилған қувват қайси қувватдур. Шубҳа йўқким, англиз ҳукуматидир. Англиз жаҳонгирларининг Мисрда юрутған сиёсатлари Ҳинддағи сиёсатлариндан яхшироқ эмасдир.
Ўзларини дунёнинг энг маданий, энг инсофли ва инсонпарвар деб топилган Фарансия жаҳонгирларининт зулмларини кўрган киши англизларга раҳмат айтмасдан тура олмайдир. Қирқ-эллик йилдан бери усмонли ҳукуматиндан тортиб олдиғи Тунис ва Жазойир мусулмонлариға қарайлик, унларнинг ҳолларини кўз олдина кетурайлик. Фарансиянинг жаҳонгир ҳукумати ўзининг бутун маъмурлари билан Тунис, Жазойир мусулмонларини йўқ қилмоқ учун онт ичганга ўхшайдир. Ҳуррият, мусовот[15] ва ҳуқуқи башарнинг бешиги бўлған Фарансиянинг қонунлари Жазойир билан Тунис кунига солмаган, Тунис ва Жазойир ҳавосинда тириклик қилиб юрган мусулмонлар ҳуррият ва инсоният ҳомийси бўлған – фарансузларнинг боғланган қўллари ва бўғозланган тутқунлари эрурлар. Фарансиянинг энг яқин бир қишлоғинда солинган мактабининг изи ҳам Туниснинг энг катта бир шаҳринда топилмайдир. Фарансиянинг энг аҳмоқ бир боласига берилган сўз эрки (сўз ҳуррияти) – Жазойирнинг энг улуғ бир файласуфиға ҳам берилмайдир.
Тунис, Жазойир мусулмонлариға «ҳуррият», «ҳуқуқ», «адолат» деган анқо қушлари қўлға солмайлар. Фарансиянинг маъмурлари ва юзбошилари Туниc ва Жазойирга келганда илон каби оғули, шайтондек ёвуз, сомондай енгил, «Қорунға» ўхшаш бой бўлуб қоларлар. Тунис ва Жазойир халқининг номуслари билан ўйнаб, жонлари билан тижорат қилиб турарлар. Туниснинг экин ерлари мусулмонлариндан бутун олунуб фарансуз бойлариға берилган, ерли халқнинг қўлинда экин ери сира қолмаған, барисини фарансуз бойлари алдаб-сулдаб, қўрқутиб, уриб олғанлар.
Бу кун бутун Тунис экинчилари фарансузнинг энг қадрсиз хидматчилари бўлуб ишлайлар. Фарансузларнинг бутун фикрлари Тунис ва Жазойир мусулмонларини иш қилиб йўқотмоқ ва унларнинг ерларига эга бўлмоқдир. Оврупа жаҳонгирлари бир миллатни йўқ қилмоқ учун ҳаммадан бурун у миллатнинг миллий ва диний ахлоқини бузалар. Ундан кейин миллий тилини чуруталар. Фарансузлар Жазойир ўлкасинда бу ёвуз фикрларини бироз юрута олмишлар. Бундан олти йил бурун Тунис ва Жазойирға саёҳат учун борғани мисрли бир ёзғучи ўз саёҳатномасинда шул сўзларни ёзадир[16]: «Фарансия бузуқлиғи Жазойирнинг кентларинда унча таъсир қилмаған бўлса ҳам, шаҳар кишиларига хўб ёмон таъсир этган. Миллий ахлокдарин, дан асар йўқ, миллий тиллари йўқола ёзған, Жазойир халқининг бир бўлаги ўз тилларини сира билмайлар. Фарансузча гапуралар, бир бўлаги билсалар ҳам, тугал билмайлар. Гапурсалар сўзларининг ярими арабча, ярими фарансузча бўлуб чиқадир. Яна шу мисрли сайёҳ айтадир: «Бир яғинчоқларига[17] бордим. Яғинчоқда ҳозир бўлған кишиларнинг бариси араб эди. Бироқ сўйлашлари фарансузча бўлар эди. Танишларимдан бирига айтдимким: мана шул мажлисда бироз гапирсам бўлурми?
Танишим: Қайси тилда гапурасан?
Мен: Арабча.
Танишим: Бунлар бирортаси ҳам арабчани онгламайдир.
Мен: Бунлар араб эмасларми?
Танишим: Араб, лекин ўз тилларини унутганлар...!
Мана шул сўзларнинг ҳар бири фарансузларнинг туб тилакларини яхшиғина билдирадир.”
“Оврупа жаҳонгирлари бир йўла бир-бирлари билан ёв бўлуб, бир-бирила уруша берганда бунинг сўнгги ўзлари учун яхши тушмас эди. Шунинг учун баъзилари ўзаро сўйлашиб келишдилар, уюшмалар ясадилар. Русия, Англиз, Фарансия давлатлари бирлашиб «илашган уч давлат» («эътилофи мусаллас» давлатлари) бўлдилар. Олмониё, Италия, Австрия-Можористон давлатлари бирлашиб «уюшган бир давлат» («иттифоқи мусаллас» давлатлари) ясадилар. Бу давлатлар сўздагина умумий сулҳни сақламоқ, умумий урушнинг йўлини боғламоқ учун ясалған бўлсалар ҳам ҳақиқатда буюк ва санкарсиз бу уруш учун тайёрлик кўруб тура эдилар. Бу икки «давлатлар тўдаси» («ҳайъати дувалия»)-дан ҳар бир топқон бойликлариндан кўбрагини уруш яроқлари тайёрламоқ йўлинда ҳормай, тинмай сарф қилар эдилар. Билим ва ҳунарнинг кўмаги билан шаҳар сингари кемалар, томуғ кўринишли тўплар, тоғ гавдали учғучлар ясаб тура эдилар. Бунларнинг бариси дунёнинг тараққийси учун эмас, кучсизларни эзмак учун, Шарқни ютмоқ учун эди. Бояқиш Шарқнинг ютулмаған давлатлари ўзлари учун энг осиғли йўл деб шуни топдиларким, Оврупада бир-бириға қарши ясалған шу икки тўдани орасиндағи душманлиқдан фойдаланиб, ўз борлиқларини сақласунлар. Бир кун англиз ва йўлдошлариға ёлбордилар, бир кун Олмония ва ўртоқлариға ялиндилар. Шул иш билан ҳурликли, қоронғулар орасинда ўз борлиқларини сақлай олдилар. Шарқ ва Ғарб ишлари шул йўлларда юруб келатурғанда 1914 да Сарой ўрамлариндан биринда «серб» йигитининг тўппончасиндан бир учқун чиқиб бутун дунё ёнғинига сабаб бўлди. Бутун Оврупа жаҳонгирлари орасинда очилган бу қонли уруш Шарқ мазлумларига кўб яхши фурсат беради, Шарқнинг қутулиш соати келган эди. Шарқнинг бунда вазифаси катта-кичик, мусулмон, мажус демасдан бирлашмак: бир-бирининг қонини ичиб турган Оврупа йиртғучилари қаршисиндан бир куч ва бир қўл бўлуб чиқмоқ эди. Билимсиз қолған Шарқ бу тўғри йўлни кўра олмади. Бу фурсатни ҳам қочирмас. Шарқли яхшиликни унутмас. Шарқли сиздан бир яхшилик кўргандан кейин сизга тирсак кўрсатмас. Шарқда сармояга эътибор билан оврўпа даражасинда капитализмчилик йўқдир. Шарқ Улуслари кўбчилик эътибор билан экинчи ва ишчи эрурлар. Шарқ экинчилари орасинда рус алповутлари янглиғ эгалари топилмайдир. Шунинг учун Шарқ уйғонгач, сутсиолизм асослариндан қаттиғ суратда бош тортмас. Тўғрисини айтғанда Русия хукумати Шарқ билан келишмак ва иттифоқ этмакка мажбурдир.”
Хулоса.
XX асрнинг 50-60 йилларида сув иншоотларининг курилиши ва бунда ўзбек халқининг меҳнат жасорати. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаёти. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини бошқариш соҳасидаги хатолар. XX асрнинг 50-70 йилларида утказилган иқтисодий ислоҳотлар, уларнинг самарасизлиги. XX асрнинг 70-80 йилларида Ўзбекистон иқтисодиётидаги тангликлар ва нуксонлар. Пахта якка ҳокимлигининг окибатлари экологик ҳолатнинг бузилиши. Орол фожеаси. XX асрнинг 50-80 йилларда Ўзбекистонда ижтимоий ҳаёт. Маданий инқилоб тушунчаси, унинг моҳияти. XX асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистонда маданий ҳаёт. «Ҳужум» ҳаракати ва унинг мохияти. XX асрнинг 40-80 йилларда республиканинг маданий ҳаёти. Иккинчи жаҳон урушидан сунг Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ахволи. СССРда маъмурийбуйрукбозлик, тоталитар тузумининг карор топиши. Сиёсий катагон, унинг боскичлари ва оғир окибатлари. Мустабид совет тузуми томонидан ўзбек зиёлиларининг кувгин этилиши. Сталин вафотидан кейин шахсга сигиниш окибатларини тугатиш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилган тадбирлар, унинг барбод бўлиши. Иккинчи жахон урушининг бошланиши. Ўзбекистоннинг уруш гирдобига тортилиши. Ўзбекистон моддий ва маънавий кучларининг фашизмга қарши урушга сафарбар этилиши. СССРнинг ғарбий вилоятларидан саноат корхоналари, ўқув ва илм масканлари, маданият муассасаларини, кочокларнинг кучириб келтирилиши. Уруш йилларида Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалиги. Уруш йилларида Ўзбекистон фан ва маданияти. Ўзбекистонлик жангчиларнинг фронтда курсатган жасоратлари. Уруш йилларида қрим- татарлар, месхити турклари, чеченлар, корачойлар ва бошқа хальсларнинг ўз ватанидан бадарга қилиниши. Фашизмни тормор этишда Ўзбекистоннинг муносиб ўрни. Ўзбекистонда Хотира ва Қадрлаш куни, унинг моҳияти ва аҳамияти. XX асрнинг 80-йиллари ўрталарида СССРнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётида инқирозли вазиятнинг янада кескинлашуви, мамлакат иқтисодиётининг экстенсив ривожланиши, сув иншоотларининг қурилиши, пахта майдонларининг кўпайиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши, экологик вазиятнинг ёмонлашуви, Орол фожеаси. «Қайта қуриш» концепциясининг чекланганлиги, қийинчиликлари ва зиддиятлари. «Қайта қуриш» йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий хаёт. «Қайта қуриш» йилларида иқтисодиётни ислоҳ қилинишининг муваффакиятсизликка учраши, унинг сабаблари. Ўзбекистонда Президентлик лавозимининг таъсис этилиши. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги конуннини кабул қилиниши. 1991 йил август вокеалари, СССРнинг таназзулга юз тутиши. Ўзбекистон Республикаси давлат мустакиллигининг эълон қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. Умумхалк сайловида И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар. Ўзбекистонда конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти тармокларининг шаклланиши. Мустақиллик шароитида Ўзбекистон Парламенти. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаклланиши. Икки палатали парламент тузиш тўғрисидаги Ўзбекистон референдуми. Ўзбекистонда суд ҳокимияти ислоҳотлари. Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг муҳим бўғини сифатидаги ўрни. Ўзбекистонда фукаролик жамияти асосларининг яратилиши. Ўзбекистонда узини-узи бошқарув органларининг ташкил этилиши. Ўзбекистонда демократик жамиятга хос сайлов тизимининг барпо этилиши. Ўзбекистонда куппартиявийликнинг карор топиши. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари. Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатларини шакллантириш йўли «ўзбек модели». Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг стратегияси, устувор йуналишлари, боскичлари. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш механизмининг яратилиши, Ўзбекистонда куп укладли иқтисодиётнинг барпо этилиши. Ўзбекистонда бозор инфратузилмасининг шаклланиши. Мустақиллик даврида Ўзбекистонда кончиликни ривожланиши. Ўзбекистоннинг замонавий автомобиль ишлаб чикарувчи мамлакатлар каторига қўшилиши. Ўзбекистон иқтисодиётида кишлок хужалигининг ўрни ва имкониятлари. Ўзбекистонда миллий валюта - сумнинг муомилага киритилиши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда иқтисодий баркарорликнинг таъминланиши ва тараққиёт курсатгичларининг аҳамияти. Бозор иқтисодиётига утиш даврида Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсати. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда маънавий ҳаёт. Ўзбекистонда диний кадриятлар ва ислом маънавиятининг тикланиши. Ўзбекистон Республикасида давлат ва диннинг ўзаро муносабати, унинг асосий тамойиллари. Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғояси, унинг аҳоли онгига сингдириш зарурати. Ўзбекистон Республикасида «Таълим тўғрисида»ги конун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг кабул қилиниши. Ўзбекистон Республикасида фаннинг ривожланиши, интеллектуал салох.иятнинг усиши. Самарканд: кеча, бугун, эртага. Ўзбекистон Республикасида аҳоли соғлигини сақлаш тизими.
Фойдаланилган адабиётлар.
1 Абдурауф Фитрат. Шарқ сиёсати (1919)
2. e-tarix.uz
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ фанидан намунавий ДАСТУР
3.Муртазаева Р.Ҳ. - тарих фанлари доктори, профессор (ЎзМУ)
4. Усмонов Қ.У. - тарих фанлари доктори, профессор (ТМИ)
5.Бобожонова Д. Б. - тарих фанлари доктори, профессор (ЎзДЖТУ)
6. Эшов Б.Ж. - тарих фанлари доктори (ЎзМУ)
Do'stlaringiz bilan baham: |