МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
142
эксперимент даврида 100 м.га югуришда юқори тезликка эришиш имкониятларининг
яхшиланиши аниқланди, бунда эришилган ўртача муваффақиятлар 16,1±1,7 сек. дан
15,9±1,7 сек.га яхшиланди ва ўсиш 1,25% ни ташкил қилди.
Қизларнинг юқори тезлик ва кучга оид лаёқатларидаги ўзгаришлар, кўрсаткичлар
шубҳасиз тўғри ошганлиги аниқланганюгуриб келиб
узунликка сакраш натижала-
рига кўра белгиланди. Агар қизларнинг май ойидаги дастлабки кўрсаткичлари ўртача
332,1±26,3 см бўлган бўлса, сентябрь ойида эса кўрсаткичлар қайта ўлчанганда нати-
жаларнинг яхшиланиши ўртача 340±22,8 см.гача ўсганлиги аниқланди, прогрессив
фарқ 7,9см ( 2,33%)ни ташкил қилди.
Эксперимент даврида теннис тўпини узоққа отишда жиддий тафовутлар
аниқланмади ва ўртача якуний натижа 22,5±3,8 м бўлган ҳолатда, ўртача фарқ 0,45
% ни ташкил қилди.
Олдинга энгашиш натижалари бўйича баҳоланадиганумумий
эгилувчанлик
кўрсаткичлари, тест топшириқларининг якунига қарабчиқарилади. Ишлаб чиқилган
статик характердаги жисмоний машқлар комплексининг ижобий таъсири аниқланди,
бунда натижаларнинг прогрессив аниқ ўзгариши 9,0±3,6 см.дан 9,9±3,1 см.гача бўлиб,
фарқ 9,1%.ни ташкил қилди. Педагогик эксперимент ўтказиш даврида эгилувчан-
ликнинг катта аҳамиятга эга бўлган натижасини аниқ ўзгариши сезиларли даражада
бўлиб, қишлоқ умумтаълим мактабларида ўқиётган қизларнинг ўқув жараёнига ста-
тик характердаги машқлар комплексининг ишлаб чиқилиши ва жорий қилинишининг
таъсири билан боғлиқ.
Динамометрик тавсифлар натижалари бўйича баҳоланадиган кучга оид имкони-
ятларнинг кўрсаткичлари ўсишга интилиш борлигини ишонарли тарзда кўрсатади.
Ўқув жараёнига гипертермия шароитларида бажариладиган, ишлаб чиқилган жисмо-
ний машқлар комплексини жорийлаштириш, қизларнинг май ойида олинган ўртача
муваффақиятларининг илк маълумотлари 31,2±5,1кг. бўлган бўлса, сентябрь ойида
ўрганилаётган кўрсаткичлар бўйича қайта тест олинганда натижалар ўртача 33,1±4,8
кг.
гача яхшиланганини, ўсиш 6,05%. (р=0,001) ни ташкил қилганини кўрсатди.
8-9 синф ўқувчи қизлари контингентида олиб борилган педагогик тадқиқотлар
натижаларини хулоса қилиш натижасида, тана оғирлиги
статик ошмаганлиги
аниқланди, лекин 7 та тестдан 5 тасида ҳаракатлантирувчи қобилиятлар даражасида
ижобий ўзгаришлар кузатилди, фақат теннис тўпини узоққа отишда жиддий ижобий
статик ўзгаришлар аниқланмади.
Гипертермия шароитларида жисмоний машқлар машғулотини самарали ўтказиш
имкониятларини аниқлашга йўналтирилган, мактаб таълими тизимининг қишлоқ
умумтаълим муассасаларида ўқиётган мактабнинг ўрта ёшдаги қизлари контин-
гентида олиб борилган педагогик эксперимент
натижаларини якунлаб, эгилувчан-
ликни ривожлантиришга йўналтирилган статик характердаги жисмоний машқлар
комбинациясидан машғулотлар жараёнига жорий қилинганспорт ўйинларини бирга
қўшиб фойдаланганда, жисмоний маданият дастурида назарда тутилган анъанавий
машғулотлар билан қиёслаганда энг катта самара бериши аниқланди, деб хулосалаш
мумкин.
Адабиётлар:
1. Указ Президента Республики Узбекистан УП-5368 от 5 марта 2018 года “О мерах по
коренному совершенствованию системы государственного управления в области физической
культуры и спорта”
2. Ханкельдиев Ш.Х. Физический статус учащейся молодежи. Монография. Таш-
кент-2018-342 с.
3. Убайдуллаев Р.М. “Гипертермия шароитида қишлоқ мактабларида жисмоний тарбиядан
машғулот ўтказиш методикасини экспериментал асослаш” мавзусидаги мақоласи.Мугаллим
ва узлуксиз таълим илмий методик журнали. 2020 йил №6-сон.