МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
62
Карлыбаева Г.Е.
педагогика фанлари доктори, доцент Нукус давлат педагогика институти
Таянч сўзлар:
бўлажак физика ўқитувчиси, методик тайёргарлик, муаммоли ўқитиш, таъ-
лим сифати, шакллантириш.
Ключевые слова:
будущий учитель физики, методическая подготовка, проблемное обуче-
ние, качество обучения, формирование.
Key words:
future physics teacher, methodical training, problem-based learning, quality of
teaching, formation.
БЎЛАЖАК ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИСИНИНГ МЕТОДИК
ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ИНТЕРФАОЛ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА
ШАКЛЛАНТИРИШ
Мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, моддий-техник базани
мустаҳкамлаш, педагог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш, таълим-тарбия
жараёни сифатини янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, физика фанини ўқитиш
жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш орқали таълим самара-
дорлигини таъминлаш имкониятлари кенгайтирилган бўлса-да, физика таълимида
интерфаол воситалардан самарали фойдаланиш зарурати мавжуд. Олий таълим
тизими олдида турган устувор йўналишларда «педагог кадрларнинг касбий маҳорати
сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш»дек вазифа белгиланган бўлиб, шу асосда
бўлажак физика ўқитувчиларининг методик тайёргарлиги, бу жараённи ташкил этиш
технологияси, методик таъминоти, фаолиятга оид компетенциялар тизими ва меха-
низмларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Муаллим зоти эзгулик ва маъ-
рифат йўлининг беминнат чароғбонидир” деган ҳикматли сўзлар беихтиёр ёдимизга
тушади. Бундай юксак ва ҳаққоний баҳолар фарзандларимизни жисмоний ва маъна-
вий етук, баркамол инсонлар этиб ўстириш, вояга етказишдек эзгу ва масъулиятли
ишни ўз зиммасига олган юртимиздаги минг-минглаб жонкуяр устоз ва мураббийлар,
ҳурматли домлаларимиз шаънига муносиб эканини барчамиз бугун чуқур англаймиз.
Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак физика
ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантиришда уларни “физика ўқитиш
методикаси” фани бўйича ўқитиш ва масалалар ечиш методикаси, лаборатория ишла-
рини бажариш, педагогик ва ахборот технологияларига амал қилиш, мазкур фан
мавзулари ва мазмунига қараб ўқитиш усулларини танлаш ҳақида тегишли билим ва
кўрсатмалар бериш, илғор методик тажрибалар билан таништириш кабилар муҳим
ҳисобланади. Улар физика ўқитиш методикаси сирларини, бу фан бўйича билим,
малака, кўникмага эришишнинг самарали ва оптимал йўлларини ўрганиши, унинг
дастури билан ишлаш, уни таҳлил қилиш, фан мазмунини соатлар бўйича тақсимлаш
ва уни ўқитиш бўйича методик йўл-йўриқлар ҳақида тушунчаларга эга бўлиши лозим.
Бўлажак физика ўқитувчисинининг методик тайёргарлигини шакллантиришда
инновацион методлар орқали тушунчаларни шакллантириш муҳим илмий, педагогик
муаммо ҳисобланади. Педагогикада ўқитиш методларини таснифлашга ягона ёнда-
шув мавжуд эмас. Ўқитиш методларини билиш манбалари бўйича таснифлаш анча
оддий бўлиб, улар амалиётда кенг тарқалган. Бу белги бўйича методлар қўйидаги уч
гуруҳга бўлинади : оғзаки, кўрсатмали ва амалий методлар. Бу методлар ўзаро боғлиқ
бўлганлиги сабабли уларни доим ҳам аниқ чегаралаб бўлмайди. Ҳар бир ўқитиш
методининг ўз вазифаси бор .
Талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини бошқариш муаммоси ҳамма вақт
Do'stlaringiz bilan baham: |