МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
133
гарлигини бирлаштиришни ўрганади, ижодий фикрлашини ривожлантиради, тала-
банинг олаётган каспига муносабатини шакллантириш муаммосини ечади.
Олий ўқув юртида математиканинг дидактик синтези қуйидаги усуллар орқали
амалга оширилади: таълим мазмунига математик билимларни бериш орқали; курс
бўйича талабанинг инграцияллашган мазмунни танлаш, математика таълими
мазмунини модулли тузиш орқали, улар ёрдамида ўқув режанинг вариатив қисми
тўлдирилади; талабаларнинг ўқув – тадқиқот фаолияти таркибини шакллантириш
орқали; турли усул ва воситалар орқали материалларни назарий умумлаштириш.
Интеграциянинг учунчи даражаси – математика таълимининг яхлитлик дара-
жаси. Яхлитликнинг энг юқори даражаси аввалига талаба талаби, сўнгра мак-
таб ўқувчилари талабларини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёни масалалари
ва мақсадларини қаноатлантирувчи, билимларнинг максимал даражада ўзаро
муҳокамали, боғлиқли, тартибланганлиги, бирлашгани, умумлаштирилганлиги
билан характерланади. Даража таълим мазмунига умумий тушунчалар, ҳодисалар,
қонунлар, принциплпр, назариялар, дунёнинг математик манзараси орқали амалга
оширилади, тизимли фикирлашнинг ривожланиши таъминланади.
Илмий предметларнинг туғилиши, амалиётнинг ривожланиши уларнинг наза-
рий ўзаро боғлиқлигини аниқлайди ва уларни комплекс қўллаш натижасида яхлит
илмий билимлар пайдо бўлади. Бундан турли билим соҳалари билан боғлиқ билим-
лар бирлаштирилган назариялар келиб чиқади ва пайдо бўлади.
Шундай қилиб, математик билимлар интеграцияси қуйидагилар ҳисобига таъ-
минланади:
•етакчи фальсафий ғояларни ажратиш ва унинг атрофида аниқ маълумот-
ларни бир тизимга солинса;
•табиат объектлари ўзаро боғланса (жисм, тўплам, фазо, нуқта, эгрилик,
буралиш, уринма);
•табиат ҳодисаларининг боғланишлари тасвирланса (самолётнинг ерга
қўниши ва учишининг ҳаво қаршилиги, самолётнинг оғиш бурчаги,
самолётнинг массасини сиртнинг деформацияси мавзусига қўллаш мум-
кинлиги);
•илмий математик тушунчаларнинг киритилиши (нуқта, чизиқ, сирт,
фазо, эгрилик, буралиш, эгилиш, деформация, силжиш ва ҳоказо).
Гап (ДММ)дунёнинг математик манзараси ҳақида кетар экан, унда маълум
илмий фактлар баён этилади. Дунё манзараси фаннинг яхлитлигини таъминлайди,
таълимнинг илмий методларини ифодалайди ва илмий изланиш стратегиясини
аниқлайди, эмприк ва назарий тадқиқот масалаларини қўяди, унинг натижаларини
кўргазмали ифода этади. Дидактлар ва файласуфлар фундаметал қонун, назария
ва дунё манзарасининг қисми бўлган интеграция тушунчасини умумлаштириш асо-
сида, бу тушунчани шакллантириш йўлларини изламоқдалар.
замонавий математика аниқ, табиий, ижтимоий, гуманитар ва антропологик
фанлар билан ҳамкорликда ривожланмоқда ва ривожланади ҳам, чунки барча бу
фанлар қадимда геометрия ва фалсафа фани базасида юзага келган. ДММнинг эво-
люцияси – табиат ҳақидаги тассавурларнинг ривожланиш жараёни бўлиши бежиз
эмас. Янги фактларнинг тўпланиши билан дунё манзарасининг сифатга ўзгариш
Do'stlaringiz bilan baham: |