. . . . . . . . . . . . . .
|
124
|
1-МАВЗУ – Кириш, дозалар, ўлчов бирликлари, рецептнинг тузили- ши, дори шакллари. Қошиқларда дозаланадиган эрит- малар, аралашмалар (микстуралар) ва суспензиялар
Умумий рецептура. Фармакопея
Умумий рецептура – фармакологиянинг асосий 3 та бўлимидан биттаси бўлиб, турли дори шаклларига рецепт ёзиш қоидаларини ўргатади.
Турли дори шаклларини тайёрлаш, шунингдек дори воситаларининг си- фати ва фаоллигини аниқлаш усуллари фармакопея деб аталадиган махсус қўлланмада таърифланади (pharmacon – дори, poieo – қиламан, тайёрламоқ- даман деган сўзлардан олинган). Бундай китобларнинг энг биринчиси – IX асрда – 869 йилда араб табиби Шопур Ибн Сахл томонидан Боғдод шаҳрида ёзилган «Китоб ал-акрабадин улкабир» («Катта фармакопея») номи билан бутун дунёга машҳурдир. Нисбатан мукаммаллаштирилган, замонавий фар- макопеялар учун асос бўлган иккинчи китоб эса 967-976 йилларда Абу Ман- сур Муваффақ бинни Али ал-Хиравий томонидан ёзилган «Китоб ал-абйина ан-ҳақайиқ ал-адвийа» («Дориларнинг ҳақиқий хоссалари асоси тўғрисида китоб») асар бўлиб, тиббиётда у «Абу Мансур Фармакопеяси” номи билан машҳурдир.
Ҳозирги пайтда мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгандан сўнг, Соғ- лиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармакопея қўмитаси томонидан Ўзбе- кистон Республикаси Давлат Фармакопеясини яратиш устида жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилгунига қадар мамлакатимизда 1986 йилда собиқ Совет Иттифоқи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган XI-нашрли фармакопеяга амал қилишга келишилган.
Фармакопея қонун кучига эгадир, ундаги қоида ва йўл-йўриқларнинг ҳаммаси барча тиббий ходимлар ва фармацевтлар учун мажбурийдир. Фар- макопеяда асосий дори моддаларининг номлари, формулалари келтирилиб, физик-кимёвий хоссалари ва бир марталик ҳамда суткалик энг катта дозалари кўрсатиб ўтилади. Унда заҳарли (А рўйхатига кирадиган – Venena) ва кучли таъсир кўрсатадиган (Б рўйхатига кирадиган – Heroica) дори воситаларининг рўйхати ҳам келтирилган. Фармакопеяга киритилган ва тиббиётда қўллаш учун тавсия қилинган тайёр дори воситалари официнал препаратлар дейи- лади (officina – дорихона деган сўздан олинган). Врачнинг кўрсатмаси (фар- мойиши) бўйича дорихоналарда тайёрланадиган дори воситаларига эса ма- гистрал препаратлар дейилади (magister – ўқитувчи сўзидан олинган).
Do'stlaringiz bilan baham: |