Рецептура



Download 0,82 Mb.
bet54/71
Sana24.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#245991
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

Rp.: Pastae Zinci 40,0
D.S. Терининг зарарланган қисмига суртиш учун
Линимент – Linimentum (қаратқич келишик бирлик сонда – linimenti, қисқартирилгани – lin.) – суюқ суртма. Линиментлар учун махсус асослар йўқ. Уларни тайёрлаш учун хоҳлаган суюқ мойлар (Oleum Gossypii – пахта ёғи, Oleum Helianthi – кунгабоқар мойи, Oleum Hyoscyami – мингдевона мойи ва б.) ишлатилади. Линиментлар рецептда асосан кенгайтирилган шаклда ёзилади.
Мисол: Таркибида 5 % тозаланган терпентин мойи ва 15 % метилсали- цилат сақлаган 75 грамм линиментга рецепт ёзилсин.
Ҳисоблаш:
1) терпентин мойи 100 г – 5 г
75 г – х
2) метилсалицилат 100 г – 15 г
75 г – х
Rp.: Olei Terebinthinae rectificati 3,75
Methylii salicylatis 11,25
Olei Gossypii ad 75,0
M.f. linimentum
D.S. Жароҳатга суртиш учун
Истисно: Агар линимент таркибига 1 та таъсир қилувчи модда кирса ва асос сифатида пахта мойи ишлатилса, у ҳолда рецепт фоизли шаклда ҳам ёзилади.
Официнал линиментлар фақат қисқартирилган шаклда ёзилади (агарда препаратнинг бир нечта дозадаги турлари мавжуд бўлса, у ҳолда концентра- циясини кўрсатган ҳолда ёзиш мумкин).


Мисол: Синтомициннинг 5 % официнал линиментига рецепт ёзилсин.
Rp.: Linimenti Synthomycini 5 % – 25,0
D.S. Яраларга суртиш учун
Шамча – Suppositorium (қаратқич келишик бирлик сонда – suppositorii, қисқартирилгани – supp.) – бу уй ҳароратида қаттиқ ва тана ҳароратида эриб кетадиган, дозаларга бўлинган дори шаклидир. Шамчаларнинг тўғри ичакка ва қинга қўйишга мўлжалланган турлари мавжуд. Асос сифатида кўпинча ка- као мойи – Oleum Cacao ишлатилади. Бундан ташқари, шамчалар ишлаб чиқаришда асос сифатида желатин-глицеринли (желатин, глицерин ва сув- ларнинг аралашмаси) ва совунли-глицеринли (тиббий совун ва глицерин- ларнинг қотишмаси) асослар ҳам қўлланилиши мумкин. Дори моддалар шамча шаклида маҳаллий ва резорбтив (айрим ҳолларда тўғри ичакка ишла- тиладиган шамчалар) таъсир кўрсатиш учун ишлатилади. Заҳарли ва кучли таъсир кўрсатувчи дори моддаларни шамча ҳолида ишлатилганда, уларнинг терапевтик дозасига катта аҳамият бериш керак.
Тўғри ичак шамчалари конус ёки цилиндр шаклида бўлиб, оғирлиги 1 граммдан 4 граммгача бўлади. Максимал диаметри 1,5 см дан ошмаслиги ке- рак. Агар рецептда тўғри ичак шамчасининг миқдори кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у 3,0 г оғирликда тайёрланади. Педиатрия амалиётида қўл- ланилиши мўлжалланган шамчаларнинг миқдори 0,5 граммдан 1,5 граммгача бўлади. Қин шамчалари думалоқ ёки овал кўринишида бўлиб, оғирлиги 1,5 граммдан 6 граммгача бўлади. Агар рецептда қин шамчаларининг миқдори кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолларда у 4,0 г оғирликда тайёрланади. Ре- цептда магистрал, официнал ва махсус номли шамчалар шаклида ёзилади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish